Latest news

11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  0 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  0 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  3 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  8 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  5 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  32 03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  4 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  18 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  1 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа" News

Амин ал-Сунайни: "Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа"

ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи Яман – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Яман терма жамоаси бош мураббийи Амин ал-Сунайни иштирок этди.

Бўлажак ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирар экан Яман бош мураббийи қуйидагиларни таъкидлади:

“Ўйин оғир кечади. Ўзбекистон сўнгги вақтларда жуда яхши натижалар қайд этиб келаётган кучли жамоа. Аммо, биз ҳам ўз навбатида ўйинимизни яхшилаб боряпмиз. Сўнгги турдаги Филиппин устидан қозонилган ғалаба ҳам бу гапларнинг исботи. Биз мана шу кўтаринки ҳолатимиздан эратага ҳам тўғри фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Бироқ, тушуниб турибмизки эртага бизга қийин бўлади”.

“Барчангиз Ямандаги вазиятни яхши биласиз. Мамлакат оғир кунларни бошдан кечираётганига қарамай, биз имкон қадар эътиборимизни ўйинга қаратишга уриняпмиз. Кечроқ бўлса-да илк ғалабага эришдик. Олдимизда ҳозир Ўзбекистон ҳамда Бахрайнга қарши муҳим ўйинлар кутиб турибди. Нима бўлганда ҳам қолган учрашувларда ҳам яхши ўйин намойиш қилишга ва имкон қадар яхшироқ натижа қайд этишга интиламиз”.

“Ўзбекистон терма жамоасида қайсидир футболчини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Чунки Ўзбекистон биринчи навбатда тартибли жамоавий ўйинга эга бўлган терма жамоадир. Биз эртанги ўйинда қайсидир футболчига кўпроқ эътибор қаратмаймиз”.

“Бизнинг гуруҳ ушбу саралаш босқичидаги гуруҳлар ичида энг қийинидир. Аммо бу қуръа натижаси. Бундан нолий олмаймиз. Футбол шунақа”.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика