Latest news

02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  1 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  0 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  26 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  128 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14

Футзал. Дастлабки турнинг энг, энг, энглари News

Футзал. Дастлабки турнинг энг, энг, энглари

19-24 октябрь кунлари “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича XX миллий чемпионатимизнинг биринчи тур баҳслари ўтказилди.

Қуйида дастлабки турнинг энг, энг, энгларини келтириб ўтамиз.

Энг яхши жамоа – “Дўстлик-AIN” (Қарши)


Қаршининг “Дўстлик-AIN” клуби шубҳасиз биринчи турнинг энг яхши жамоаси бўлди. Қаршиликлар амалдаги чемпион “Олмалиқ”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишганининг ўзиёқ уларнинг мавсумга тайёргарлиги қай даражада эканлигини кўрсатиб турибди. “Дўстлик-AIN” бешта ўйинда 4 ғалаба ва 1 дуранг билан 13 очко жамғарган ҳолда турни пешқадам сифатида якунлади.


Энг яхши дарвозабон – Акмал Хазратқулов (“Дўстлик-AIN”)


Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод ҳисобланган ушбу дарвозабон турни ажойиб тарзда ўтказди. Айниқса, “Олмалиқ”қа қарши баҳсдаги ўйини билан терма жамоада ўйнашга муносиб эканлигини кўрсатди.


Энг омадсиз жамоа – “Бунёдкор” (Тошкент)


“Қалдирғочлар” доимо сўнгги сониялар жабрини чекиб келишади. Янги мавсумнинг биринчи тури ҳам бундан мустасно бўлмади. Аввалига, Абдулла Бўриев жамоаси биринчи куни “Дўстлик-AIN”дан учрашув якунланишига 15 сония вақт қолганида тўп ўтказиб юборгани учун мағлуб бўлди. Тўртинчи кунда “Нафис”дан бор йўғи 9 сония қолганда ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабадан мосуво бўлишди. Бешинчи куни эса “Олмалиқ” баҳс тугашига 30 сония қолганида “Бунёдкор” дарвозасига ғалаба тўпини киритди.


Энг омадсиз ўйинчи – Олег Тукмаков (“Бунёдкор”)


Айнан Олегни турнинг энг омадсиз ўйинчиси сифатида танлаганимизнинг сабаби унинг кутилмаганда олган жароҳати. Дарвозабон иккинчи куни “Максам-Чирчиқ”қа қарши ўйинда йўқ жойдан жароҳат орттириб олди. Олег тўпни қайтариш учун отилганда ерга ноқулай тарзда тушди, натижада томирлари эзилиб бармоқлари сезмай қолди. Айни пайтда шифокорлар унинг тезда тузалиб кетиши айтишмоқда. Умид қиламизки, Олег иккинчи турда яна паркетга қайтади.


Энг яхши ўйин  –  “Дўстлик-AIN” – “Бунёдкор” 3:2


Олий лиганинг энг “ёввойи” футбол намойиш этувчи 2 жамоаси ўртасидаги қарама-қаршилик турни безаб берувчи ўйин бўлди. Аввалига тошкентликлар 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишганди, иккинчи бўлимда эса қаршиликлар тинимсиз ҳужумлар уюштиришди. Ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет голли вазиятларни яратди. Хуллас, айнан шу учрашув томошабинларни ҳаяжонда ушлаб турди. Футзалдан завқ олишни истаган мухлисларга шу ўйинни тавсия қилган бўлардик. Жамоалар балки тўлиқ “грамотный” ўйин кўрсатишмагандир, лекин ўйин темпи юқори даражада эди.\


Энг кўп гол урган жамоа – “Ардус” (33 та)


“Ардус” биринчи кунги беллашувда “Олмалиқ”қа 0:3 ҳисобида имкониятни бой бергач, кейинги ўйинлардаги рақибларини аяб ўтирмади. Николай Одушев шогирдлари рақиблар дарвозасига жами 33 та гол уришди. Солиштириш учун бу борада иккинчи ўриндаги “Турон” ҳамда “Локомотив” жамоалари биринчи турда 19 тадан гол уришди.


Энг кўп гол ўтказган жамоа – “Локомотив” (32 та)


“Темирйўлчилар” дастлабки икки учрашувда ғалаба қозонгач темпни тушириб юборишди. Бешта ўйинда 32 та тўп ўтказиб юбориш жуда кўп назаримизда. Шунга қарамай клуб 6 очко билан турнир жадвалининг олтинчи поғонасини банд этиб турибди.


Энг кам гол ўтказган жамоалар – “Олмалиқ”, “Ардус” (8 тадан)


“Олмалиқ” фақатгина “Ардус”га қарши ўйинда (3:0), “Ардус” эса “Максам-Чирчиқ”қа қарши курашда (9:0) ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмади. Қолган учрашувларда эса бу икки клуб бир хил саккизтадан тўп ўтказиб юборди. Кейинги поғонада дарвозасидан 9 та гол олиб чиққан “Дўстлик-AIN” жамоаси турибди.


Энг кам гол урган жамоа – “Пахтакор” (11 та)


Бу мавсумда бир нечта асосий ўйинчиларини бошқа жамоаларга қўйиб юборган “Пахтакор”нинг ишлари яхши эмас. Клуб бирорта ҳам ғалабани қўлга кирита олмагани етмагандек гол уриш бобида ҳам энг пассив жамоа. Иккинчи ўринда 13 та гол урган “Бунёдкор” бўлса, ҳозирча пешқадам бўлиб турган “Дўстлик-AIN” рақиблар дарвозасига бор йўғи 14 та тўп киритган. Кўриниб турибдики Акром Йўлдошев жамоасида голларнинг салмоғи анча юқори.


Энг сермаҳсул ўйин  – “Локомотив”–“Когон” 8:6


Биринчи турнинг дастлабки кунида ўтказилган “Локомотив” ҳамда “Когон” жамоалари ўртасидаги учрашувда дарвозаларга жами 14 та тўп киритилди. Ўйин тошкентликларнинг 8:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Толибжон Қосимов

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика