Latest news

13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  0 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  11 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  11 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  17 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  25

Самвел Бабаян: "Эртага қора анъанани бузишга ҳаракат қиламиз" News

Самвел Бабаян: "Эртага қора анъанани бузишга ҳаракат қиламиз"

Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 5-тур ўйинлари доирасидаги Баҳрайн – Ўзбекистон учрашуви олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

"Бу мени Баҳрайнга биринчи ташрифим эмас. Бу ерда клуб билан ҳам, терма жамоа билан ҳам келганман. Ҳар келганимда шаҳардаги ўзгаришларга кўзим тушади. Манама йилдан-йилга гўзаллашиб, чирой очиб бормоқда. Эртага бизни жуда кучли рақибга қарши ўйин кутиб турибди. Баҳрайн юқори даражадаги жамоа саналади. Баҳрайнни жуда малакали, кучли мутахассис бошқариб бормоқда. Бизнинг вазифа эса учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни кучайтириб бориш. Бу менинг терма жамоадаги учинчи ўйиним бўлади. Биз эртага ўзимиз учун керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги вазият шуни тақозо этмоқдаки, буёғига хато қилишга ҳаққимиз йўқ", - деди Самвел Бабаян.


- Ўзбекистон терма жамоаси расмий ўйинларда ҳали Баҳрайнни бирор марта мағлуб этолгани йўқ. Эртага ҳам тарих давом этадими?

- Ҳар бир серия эртами-кечми тугайди. Умид қиламизки, эртага биз ушбу қора анъанани бузамиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика