Latest news

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  224 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

“Бунёдкор” ФК вакиллари пахта йиғим-теримида иштирок этишди News

“Бунёдкор” ФК вакиллари пахта йиғим-теримида иштирок этишди

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мураббийлари ва футболчилари 2015 йилги пахта йиғим-терими жараёнида бевосита иштирок этишди.

Миллий терма жамоамизнинг Бахрайнга қарши ЖЧ-2018 ва Осиё Кубоги-2019 саралаш босқичи доирасидаги учрашуви туфайли чемпионат баҳсларида танаффус эълон қилинган эди.



Ушбу оралиқда “қалдирғочлар” пахта йиғим-теримида бевосита иштирок этишди. “Бунёдкор” ФК мураббийлари ва футболчилари 2 октябрь куни Тошкент вилояти, “Чиноз” туманидаги “Дўстлик” фермер-хўжалигига қарашли майдонда етиштирилган оқ-олтинни сифатли тарзда териш жараёнида қатнашишди. Қайд этиш керакки, клуб вакилларининг ушбу ташаббуси фермер-хўжалиги ходимларини хурсанд қилди. Бепоён далада спорт соҳаси ва қишлоқ хўжалиги ходимлари ёнма-ён меҳнат қилишиб, юртимизнинг пахта хирмонига ўз улушларини қўшишди.



Акбар ТЎРАЕВ (“Бунёдкор” дарвозабони):
- Ўзбекистон истиқболи учун шу юртда туғилган ҳар бир инсон қўлидан келганича ўз улушини қўшиши керак, деб биламан. Ватан менга нима берди эмас, балки мен Ватанга нима бердим, деб яшамоғимиз керак. Чемпионатда юзага келган таътилдан фойдаланиб, жамоадошларим билан биргаликда далага чиқдик ва қишлоқ хўжалигида меҳнат қилаётган инсонларга кўмаклашдик. Пахта – бу юртимиз бойлиги. Машаққатли ва шарафли ишда иштирок этганимдан хурсандман.



Рустамжон АШУРМАТОВ (“Бунёдкор” ҳимоячиси):
- Халқимизда йигит кишига қирқ хунар ҳам оз, деган гап бор. Пахта йиғим-теримида биринчи бор иштирок этишим. Юртимизнинг пахта хирмони бойлигига ўз улушимни қўшганимдан жуда-жуда бахтиёрман. Шу юртда соғ-саломат ўсиб-улғайяпмиз. Шундай экан, тинч ва фаровон заминимиз учун ҳар қанча хизмат қилсак оз, деб ўйлайман.



Минори САТО (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси):
- Бугун футболчи эканлигимни бир кунга унутиб, ўзимни қишлоқ хўжалигида синаб кўрдим. Очиғини айтсам, ёшлигимда кўп бора далага чиқардим. Чунки оиламиз вакиллари деҳқончилик билан шуғулланишган. Машғулотлардан бўш вақтимда уларга кўмаклашар эдим. Шу боисдан ҳам бугун мен яна эски хотираларимни ёдга олдим. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, пахта йиғим-терими менда жуда яхши таассурот қолдирди.



Иван МИЛОШЕВИЧ (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси):
- Ўзбекистонда икки йилдан бери истиқомат қилиб келяпман. Жаннатмакон юртингизни ўзимнинг иккинчи уйим деб биламан. Бу заминни эътиборга молик жуда кўп жойларида бўлганман. Мана бугун жамоадошларимиз билан пахта теримида иштирок этдим. Бу жараёнда илк бор иштирок этган бўлсам-да, шерикларимнинг кўмагида теримни осонлик билан ўзлаштириб олдим. Ушбу фермер хўжалигига ташрифимиз бу ердаги инсонларни ҳам хурсанд қилди. Тушлик пайтида улар билан бир дастурхон атрофида ўтириб, яқиндан танишиб ҳам олдик. Янги дўстларга эга бўлдим.

Rating: +37   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика