Latest news

10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  0 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  7 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  2 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  1 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  8 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  12 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  22

Зукко мухлис танлови! News

Зукко мухлис танлови!

Чиройли голлар ва шиддатли ҳужумлар, дриблинг ва тактик маҳорат футболни барчани ўзига мафтун этувчи безаклари десак янглишмаймиз.
Шунингдек, у ўйиндан кейинги хотиралар билан ҳам ўзгача суҳбат, тортишув сабабчиси ҳамдир. Бугундан бошлаб ҳар чоршанба куни сизнинг ҳукмингизга бештадан савол ҳавола этилади. Бу саволлар асосан миллий чемпионатимиз тарихи ва статистикасидан тузилади. Демак, ҳар чоршанба куни “Зукко мухлис танлови” саволларини сайтимизда кутишингиз мумкин.

Саволлар жавоб топиш орқали миллий чемпионат ва кубок ўйинларида содир бўлган ўша қизиқарли ва тортишувли ҳолатларни яна бир эсга олсак ажабмас.

Танловни бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги тарихидан келиб чиққан саволлар билан бошлашга қарор қилдик.

Дастлабки 5 савол:
1.   Ўзбекистон кубоги финалида бир неча марта жамоани бош мураббий сифатида бошлаб тушган аммо ғолиб бўла олмаган мураббийни топинг.

2.   Мамлакат кубогининг финал учрашувларида бир қизиқ ҳолат икки марта кузатилган. Финалда иштирок этган икки футболчи кетма-кет икки финал учрашувида жамоасини ўзгартиришига қарамасдан ғолиб бўла олмаган. Қизиқ томони ҳар икки футболчи биринчи йил ўз жамоаси билан мағлуб бўлган бўлса, кейинги йил собиқ жамоасига мағлуб бўлган. Шу икки футболчини топинг.

3.   Ўзбекистон кубоги баҳсларида сермаҳсул футболчилар борлиги шубҳасиз. Кубокнинг бир мавсумида энг кўп гол уриб тўпурар бўлган футболчи ким ва у нечта гол урган?

4.   Бугун икки футболчи узоқ вақтдан бери ушалмаётган орзуси рўёбга чиқиш арафасида. Ҳар иккиси кўп марта кубок финалида ўйнаган аммо кубок соҳиби бўлиш насиб этмаган. Бу икки футболчи ким бўлиши мумкин?

5.   Кубок баҳсларида энг сермаҳсул ўйинни эслаб кўринг. Ўша ўйин ҳисобини ҳам топсангиз тасанно!


Бахтиёр Ширинов.


Жавобларни мана шу хабар тагига ёзиб қолдириш мумкин. Жавоблар соат 17:00га қадар қабул қилинади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика