Latest news

22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  4 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  4 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  14

"90-йиллар футболи". Алессандро Дель Пьеро ва Филиппо Инзаги News

"90-йиллар футболи". Алессандро Дель Пьеро ва Филиппо Инзаги

Тарихий суратларда акс этган футбол юлдузларини эслашда давом этамиз.

Алессандро Дель Пьеро 1974 йилнинг 9 ноябрь санасида Италиянинг Конельяно шаҳрида туғилган. Профессионал фаолиятини "Падова" клубида бошлаган. 1993 йилдан 2012 йилга қадар Туриннинг "Ювентус" клубида ўйнаган. Ушбу клуб сафида 513та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 208та гол урган. 2012-2014 йилларда Австралияда "Сидней" клубида фаолият олиб борди. Ниҳоят 2014 йилда Ҳиндистоннинг "Деҳли Динамо" клубида ўйнади.

Италия миллий терма жамоаси сафида 1995-2008 йилларда фаолият олиб бориб 91та ўйинда 27та гол урган. Бутун фаолияти давомида 777та расмий учрашувда майдонга тушиб 316та гол уришга эришган.

Эришган ютуқлари:
Жамоавий
- 2006 йилги Жаҳон чемпиони, 2000 йилги Европа чемпионати финалчиси, 6 карра Италия чемпиони, Италия кубоги соҳиби, 4 карра Италия Суперкубоги соҳиби, Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, УЕФА Суперкубоги соҳиби, Интертото кубоги соҳиби, Қитъалараро кубок соҳиби.

Шахсий - 1997-1998 йилги ЕЧЛ тўпурари, 2007-2008 йилги Италия чемпионати тўпурари, "Ювентус"нинг барча даврлар тўпурари - 290та гол. 17 мавсум давомида Италия А сериясида 10тадан ортиқ гол урган ягона футболчи.


Филиппо Инзаги 1973 йилнинг 9 августида Италиянинг Пьяченца шаҳрида таваллуд топган. Ҳужумчи ўз профессионал фаолиятини "Пьяченца" клубида бошлаган. "Леффе" ва "Верон" клубларида ижарада ўйнаган. Сўнгра "Парма", "Аталанта" ва "Милан" каби клубларда фаолият олиб борган. Турининг "Ювентус" клубида 1997-2001 йиллар оралиғида тўп тепган. Бу жамоа сафида 120та ўйинда 57та гол урган.

Италия миллий терма жамоаси сафида 57та ўйинда ҳаракат қилиб 25та тўп киритган. Фаолияти давомида жами 623та ўйинда 288та гол урган.

Эришган ютуқлари:
Жамоавий - 2006 йилги Жаҳон чемпиони, 2000 йилги Европа чемпионати финалчиси, 3 карра Италия чемпиони, 3 карра Италия Суперкубоги соҳиби, Италия кубоги соҳиби, УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби, 2 карра УЕФА Суперкубоги соҳиби, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби, Интертото кубоги соҳиби.
Шахсий - Италия А сериясининг энг яхши ёш футболчиси, 1996-1997 йилги мавсумда Италия А серияси тўпурари, 2007 йилги ЕЧЛ финалида энг яхши футболчи, Еврокубокларда "Милан"нинг энг яхши тўпурари.

Суратда 2006 йилда "Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун" офицер ордени соҳиблари бўлган Дель Пьеро ва Филиппо Инзаги (1998 йил). 


90-йиллар футболи: 1999 йилги ЕЧЛ финали

90-йиллар футболи: Кристиан Вьери ва Роналдо

90-йиллар футболи. Голландия-1995

90-йиллар футболи: Тьерри Анри

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика