Latest news

13:58Ихеаначо Ла Лига клубига ўтишга яқин  0 13:31Ашурматов: "Олимпиада олдидан Ўзбекистон терма жамоасининг плей-оффга чиқишига катта умид боғланганди"  6 13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  3 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  9 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  46 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1

"Бунёдкор" - Андижондан ғалаба билан News

"Бунёдкор" - Андижондан ғалаба билан

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
«Андижон» (Андижон) – «Бунёдкор» (Тошкент) 0:2
20 июнь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), Д. Пислегин (Тошкент)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
Голлар: Сато Минори 37, - 0:1 (Сардор Собирхўжаев). Достон Ҳамдамов 90+2 (Сардор Рашидов)
"Андижон": 12.Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 4.Раҳим Қодиров, 7.Асқар Жадигеров (11.Абдумалик Абдуллаев, 46), 9.Лочин Солиев, 10.Предраг Вуйович, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов, 21.Жавлон Гусейнов, 28.Расул Раҳмонов (С), 55.Асрор Раҳмонов (22.Иқбол Акрамов, 40)
Захира: 1.Элдор Исабоев, 8.Шукур Жумабоев, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умирилло Рамазонов, 70.Фарруҳ Шотурсунов

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 6.Анвар Ғофуров, 8.Жовлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев (20.Самир Бекрич, 89), 27.Сардор Собирхўжаев, 39.Элдор Шомуродов
Захира: 45.Акбар Тўраев, 10.Анвар Бердиев, 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 21.Сардор Рашидов, 40.Темур Аюпов

Огоҳлантиришлар: Асрор Раҳмонов 31, Даврон Турсунов 51.


                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          
ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Бунёдкор" сафардан ғалаба билан қайтмоқда

90+2'-Қарши ҳужум. Шораҳмедов Рашидовни, Сардор эса Ҳамдамовни қулай вазиятга чиқарди. Достонбек бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди - 0:2

90+2. ГОООООООООООООООЛ! 0:2 Достон Ҳамдамов

86. "Бунёдкор" таркибида ўзгариш:
Забиҳилло Ўринбоев ўрнига Самир Бекрич майдонга тушди.

83.
Расул Раҳмонов кутилмаганда 40 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Зуҳуров қийналган ҳолда муштлари билан тўпни уриб юборди.

82.
Аюповнинг зарбаси... Мошнягага қойил қолиш керак. У кўп вазиятларда андижонликларни муқаррар голлардан сақлаб қолмоқда.

80.
Рашидовнинг ҳатти-ҳаракатларига тасанно дейиш керак. У уч рақибни кўрмадим деб, алдаб ўтиб кетяпти.

78. "Андижон" таркибида ҳам ўзгариш.
Лочин Солиев ўрнига Шукур Жумабоев тушди.

78. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Элдор Шомуродов ўрнига Темур Аюпов тушди.

77.
Яна Рашидов. У уч футболчини алдаб ўтиб, дарвозага зарба берди. Бу сафар Мошняга тўпни ушлаб олди.

75.
Олдинга ўтиб кетаётган Рашидовни қўллари билан ушлаб қолгани учун Раҳмонов огоҳлантирилди.

73.
Абдуллаев ўз тезлиги ҳисобига ҳимоячиларимиздан қочиб кетди. Унинг бирга-бир вазиятдаги якуний зарбасини Зуҳуров қайтарди.

68.
Абдуллаевни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун Акмал Шораҳмедов огоҳлантирилди.

65. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Сардор Собирхўжаев ўрнига Сардор Рашидов тушди

65.
Ҳамдамов тепган тўпни Мошняга қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди.

61.
Абдуллаев узоқ масофадан Зуҳуров қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди. Муроджон тўпни қайтаришга эришди.

59.
Шомуродов тўпни Ўринбоев узатди. Забиҳилло дарвоза томон тепган тўпга озгина аниқлик етишмади.

53.
Собирхўжаевнинг оёғига очиқчасига тепган Даврон Турсуновга сариқ карточка кўрсатилди.

51.
Ҳамдамовнинг яқин масофадан тепган тўпини Мошняга қайтарди.

46.
"Андижон" таркибида ўзгариш. Асқар Жадигеров ўрнига Абдумалик Абдуллаев тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди

45+1.Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1

43.
"Бунёдкор" футболчиларида кетма-кет вазиятлар бўлмоқда. Аммо уларни самарали якунлашга келганда футболчилардан омад юз ўгирмоқда.

40.
"Андижон" таркибида ўзгариш. Асрор Раҳмонов ўрнига Иқбол Акрамов тушди.

37. Собирхўжаев қарши ҳужумда фаол ўйнади ва икки футболчини алдаб ўтиб, Сатони қулай вазиятга чиқарди. Сато вазиятни голга айлантирди - 0:1.

37. ГООООООООООООООООООЛ! 0:1. Минори Сато


33. Рустам Аъзамов бир неча футболчиларни алдаб ўтиб, дарвозамизга зарба берди. Ғофуров тўп йўлига тўғаноқ бўлишга эришди.

30. Ғофуровнинг фаоллигидан сўнг Ҳамдамов қулай вазиятга чиқарилди. Аммо Достонбек чамаси 10-12 метрлардан дарвозани ишғол қилолмади.

26. Бурчакдан оширилган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўллади. Мошняга ўз ўрнида.

22. Шомуродов рақибдан тўпни олиб қўйиб, дарвозага зарба берди. Ноаниқ.

19. Шораҳмедовнинг ўнг қанотдан оширган пасини Ўринбоев дарвозага боши билан тўғрилади. Мошняга катта қийинчилик тўпни бурчакка чиқариб юборди.

15. Сато Минори жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.

12. Гусейнов тўпни Шораҳмедовга олдириб қўйди. Бироқ Акмал шерикларига якуний тўпни оширишда аниқ ўйнай олмади.

9. Шораҳмедов узатган тўпдан сўнг Ҳамдамов яна дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди. Аммо бу сафар у "офсайд"да қолди.

8. Ғофуровнинг пасидан сўнг Ҳамдамов ўткир бурчакдан қулай вазиятга чиқди. Аммо Достонбекнинг якуний зарбаси яхши чиқмади.

6. Ҳамдамов, Шомуродов ва Ўринбоев учлиги ҳозирча жуда фаол ўйин кўрсатишмоқда.

4. Хавфли вазият!!! Сатонинг кутилмаган кучли зарбасини Мошняга катта қийинчилик билан қайтарди.

3. Ҳозирча андижонликлар тўпни ўз жарима майдончалари яқинида бир-бирларига оширишган ҳолда сақлаб туришибди.

1.Учрашув соат 18:30да бошланди.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика