Latest news

23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  1 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  3 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  71 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  2 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари News

Сизни ақлдан оздириши мумкин бўлган шарҳловчиларнинг шпаргалкалари

"Eight by Eight" журнали инглиз шарҳловчилари Ник Барнс ва Арло Уайтнинг жуда ғалати шапргалкаларини суратга олди.
Блокнотлар, турли рангдаги ручкалар, фломастерлар, линейка, стикер ва бир неча соат иш - сиз ҳайрон бўласиз, аммо бунинг 2015 йилда ҳам иложи бор. Бугун спорт ўйинларини томоша қилишда бизга ёрдам берадиган шарҳловчилар ҳақида ёзамиз.

НИК БАРНС,  BBC Radio Newcastle

Радиода пайдо бўлишидан олдин, Барнс қассоб бўлиб ва "Sainsbury's" супермаркетлар тармоғида менежер бўлимида ишлаган. Бу ишларда унинг энг ёмон хотиралари сақланиб қолган: кесиш ва тонгги соат еттида жигарларни пластик контейнерга жойлаш.
Барнснинг отаси архитектор бўлган. Болалигида у отаси оқ қоғозга чизган эскизларни томоша қилишни, расм чизишни яхши кўрар эди. Кейинроқ у иши бўйича "Ньюкасл" билан еврокубок мусобақалари доирасида бошқа шаҳарларга йўл оларди. У ҳар бир шаҳарда галереяларни томоша қилишга ҳаракат қилар эди.
Барнс 1992 йилда биринчи маротаба футбол ҳақида маълумот йиққан. 2003 йилдан у "Сандерленд" мухбири сифатида ишлай бошлаган, 2008 йилдан эса Барнс жамоанинг бирорта учрашувини ўтказиб юбормаган.
Барнснинг блокнотида ҳар бир учрашув учун маълумот бўлган. Биринчи саҳифа "Сандерленд" рақиби ҳақида стандарт маълумот бўлар эди: ўтган учрашувнинг бошланғич таркиби, жамоанинг сўнгги натижалари, стадион ҳақида маълумот (меҳмондаги ўйинларда) ва бошқа деталлар. Иккинчи бет ўйин протоколи, эфир давомида янгиланар эди.


"Ниманидур ёзаётганимда майдонда хавфли вазият бўлиб, кимдур гол уриши мумкин. Бундай пайтда ёнимдагига ёки ходисани қайтариб кўрсатадиган мониторга ишонч билдираман" - дейди Ник.

Барнснинг инструментлари: Фломастерлар тўплами, текст ажратувчилар, 0,5 ммли "Pilot"нинг қизил ва қора ручкалари, яна бир нечта ручка, чизғич ва блокнот. Аввалига у оксфордча вариантдаги дафтарга ёзар эди, ҳозир эса А4дан каттароқ бўлган "Leuchtturm1917"ни қўлламоқда.







Бу чизманинг умумий кўринишига эътибор беринг - клуб логотипи суратидан трибуналар номи ёзилган стадион схемасига қаранг. Жамоа эмблемалари рангли принтерда чиқарилади. Умуман олганда бу кўринишга 3-4 соат кетади. "Тўғирлаш учун хато топилади. Камдан-кам холатларда кўнглим тўлади" - дейди Барнс.




Март ойида Ник 340та шундай протокол йиғилиб қолганини айтган эди - буларнинг бари 8та қалин блокнот ичида. Баъзи саҳифалар хатто жамоа бош мураббийлари дастхати билан тўлдирилар эди.



Давоми бор...

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика