Latest news

17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  3 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Олий лига, 11-тур. "Насаф" - "Сўғдиёна" 3:1 News

Олий лига, 11-тур. "Насаф" - "Сўғдиёна" 3:1

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувида мезбонларнинг қўллари баланд келди.

Олий лига, 11-тур.

"Насаф" (Қарши) - "Сўғдиёна" (Жиззах) 3:1

Қарши, "Марказий" стадион.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), Б. Юльчараев (Гулистон)

Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Голлар: Шоҳруҳ Гадоев (32), Мақсуд Каримов (56), Рой Рок (79, пас: Шерзод Аъзамов), Жасур Ҳакимов (87)

«Насаф»: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (14. Шароф Муҳиддинов, 82), 9.Илҳом Шомуродов, 15.Рой Рок, 17.Артур Геворкян (c), 18.Баҳром Абдурахимов (27. Илҳом Юнусов, 68), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (34.Фарруҳ Сайфиев, 68), 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Ҳамза Каримов.

Заҳира: 30.Ўткир Юсупов, 5.Ботир Қораев, 7.Акрамжон Баҳритдинов, 14.Шароф Муҳитдинов, 16.Алишер Юсупов, 27.Илҳом Юнусов, 34.Фаррух Сайфиев.

«Сўғдиёна»: 31.Михаил Спиридонов, 24.Асилжон Бегиқулов, 4.Элёр Орипов, 20.Вусол Магеррамов, 5.Акбар Саттаев, 13.Элёр Жаҳонов (28. Санжар Рихсибоев, 71), 8.Суҳроб Қобилов, 17.Музаффар Музаффаров, 7.Санжар Рашидов (10.Жасур Ҳакимов, 64), 40.Муқим Тошматов, 21.Акмал Абдураҳмонов (6.Собир Ҳамидов, 81).

Заҳира: 1.Михаил Наумов, 23.Бобир Қосимов, 22.Сайдулло Раҳматов, 28.Санжар Риҳсибоев, 11.Нодиржон Ибрагимов, 6.Собир Ҳамидов, 10.Жасур Ҳакимов.

Амалга оширилмаган пенальти: Артур Геворкян (35)

Огоҳлантиришлар: Ҳамза Каримов (40), Санжар Рашидов (56)



                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                        ЯНГИЛАШ




- "Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча.


- Қаршида "Насаф" "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди.


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


-
"Сўғдиёна" футболчиларига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


89`
"Насаф" бор эътиборини ҳужумга қаратиб ҳимояни унутаёзди. Натижада эса "Сўғдиёна" бу имкониятдан унумли фойдаланди.


87` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Жасур Ҳакимов! "Насаф"нинг ҳимоядаги қўпол хатоси гол билантугади. Жасур Ҳакимов ҳимоячиларнинг эътиборисиз қолиб кетганди. "Сўғдиёна" ҳужумчиси яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни қисқартирувчи гол муаллифига айланди, 3:1!


84`
"Насаф"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам хавфли кўриниш олди. Фарруҳ Сайфиев ошириб берган тўпга Рой Рок боши билан зарба берди. Бироқ бу вазиятда Михаил Спиридонов жамоасини навбатдаги голдан сақлаб қолди.


82` Ўзгариш. "Насаф".
Мақсуд Каримов ўз ўрнини Шароф Муҳиддиновга бўшатиб берди.


81` Ўзгариш. "Сўғдиёна".
Акмал Абдураҳмонов ўрнига Собир Ҳамидов майдонга тушди.


79` ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОЙ РОК! Шерзод Аъзамовнинг ҳимоядан туриб Рой Рокни қулай вазиятга чиқариб юборди. Рой Рок эса ҳақиқий европача услубда тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди ва ҳисобни йириклаштирди.


77`
Муроджон Тошматовнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпни Жасур Ҳакимов боши билан дарвозага йўллади. Элдор Суюнов эса тўпни ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.


75`
Артур Геворкян ва Илҳом Шомуродовда гол уриш учун жуда қулай имконият юзага келганди. Бироқ ҳар иккала футболчи ҳам бу вазиятда аниқ ҳаракат қила олишмади.


73`
"Насаф" жарима зарбаси тепди. Артур Геворкяннинг жуда чиройли йўналтирган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.


72` Ўзгариш. "Сўғдиёна".
Элёр Жаҳонов ўрнига Санжар Рихсибоев майдонга тушди.


71`
Шуҳрат Муҳаммадиев жароҳат олиб майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


69`
Бугунги ўйинни стадионда 2820 нафар томошабин томоша қилиб боришмоқда.


68` Ўзгариш. "Насаф"
. Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Баҳром Абдурахимов эса ўз ўрнини Илҳом Юнусовга бўшатиб берди.


66`
Шоҳруҳ Гадоев рақиб дарвозаси томон юриш қилди. Унинг дарвоза томон тепган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.


64` Ўзгариш. "Сўғдиёна".
Санжар Рашидов ўрнига Жасур Ҳакимов майдонга тушди.


61`
"Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Артур Геворкян - Рой Рок комбинациясидан сўнг рақиб ҳимоячилари хавфни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришганди. Қайтган тўпга эса Баҳром Абдурахимов зарба берди. Бирозгина ноаниқ.


59`
"Сўғдиёна"нинг ҳужуми хавфли тус олди. Элдор Суюнов тўпни қабул қилишда хато ўйнади. Лекин кейинги вазиятда ўз хатосини тўғирлаб вазиятни юмшатди.


56` ГООООООООООООООООООООООООЛ! Мақсуд Каримов! "Сўғдиёна" жарима майдони ичида палапартишлик юзага келди. Эркин Байдуллаевнинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлган Михаил Спиридонов қайтган тўпни бартараф эта олмади. Мақсуд Каримов бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди, 2:0!


55`
Жамоалар навбати билан ҳужумга ўтишмоқда. Ўйин темпи бироз ошди.


54` Хавфли вазият!
Акмал Абдураҳмонов Элдор Суюнов билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Лекин Суюнов тўпга биринчилардан бўлиб чиқиб келди ва жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.


53`
"Насаф" "Сўғдиёна" дарвозасига иккинчи голни киритди. Ҳамза Каримовнинг боши билан йўллаган зарбаси дарвозадан ўрин олди. Бироқ бу вазиятда қанот ҳаками байроқчасини кўтариб қолганди.


52`
Артур геворкян Шуҳрат Муҳаммадиевни тўп билан таъминлади. Муҳаммадиев жарима майдончаси ичига кириб боришда тўпни ўзидан бироз узоқлаштириб юборди. Натижада ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.


50`
Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар кузатилмаяпти.


48`
"Сўғдиёна" иккинчи бўлимни биринчиси каби ҳимоявий ўйин билан бошламади. Улар тўпни қабул қилишлари билан тезда олдинга интилишмоқда. Бироқ "Насаф" ҳимоячилари уларга эркин ҳаракат қилишларига шароит яратиб беришмаяпти.


46` Иккинчи бўлим бошланди!



Артур Геворкян пенальтини уролмаган вазият. Михаил Спиридонов бу вазиятда ўзини кўрсатди


Апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлган Шоҳруҳ Гадоевга "CA" ҳамда PFL совринини Ноил Лутфулин берди


Тўлаган Исоқов ва Артур Геворкян. "Насаф" сардори Артур Геворкян "юзлик-клуби"га аъзо бўлгани муносабати билан тақдирланди

- Биринчи тайм тугади! ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.


44`
"Насаф" ҳужумга ўтишга ошиқмаяпти. Танаффусга қадар уларни таблодаги ҳисоб тўлиқ қаноатлантиришини пайқаш қийин эмас. "Сўғдиёна" эса аксинча олдинга ўтмоқда.


43`
Даврон Файзиев шогирдлари анча жонланиб қолишди. "Насаф" энди ҳимояга ҳам эътибор қаратмоқда.


41` Хавфли вазият! Санжар Рашидов!!!!!!!! Элдор Суюнов!!!!! "Сўғдиёна"нинг ажойиб ҳужуми ва жуда чиройли зарба! Муроджон Тошматовнинг ташлаб берган тўпига Санжар Рашидов жуда чиройли ва кучли зарба йўллади. Тўп шундоқ дарвозанинг "тўққизлиги"га бораётган бир вазиятда Элдор Суюнов жуда заргарона "сейв"ни амалга оширди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.


40`
Ҳамза Каримов "Сўғдиёна" футболчисига нисбатан қоида бузгани учун огоҳлантирилди.


38`
Ҳозирга қадар меҳмонлар таркибидаги энг фаол футболчи бу шубҳасиз Михаил Спиридонов!


36` FIFA.UZ мухлисларининг асосий қисми ҳозир "эҳҳҳҳ аттанг..." дейишган бўлса не ажаб...



35` Йўқ! Гол эмас! Артур Геворкяннинг ўйлаган режасини Спиридонов пайқаб қолди! Тасанно! Артур Геворкян Пирло услубида тўпни дарвоза марказига "ташлаб" қўймоқчи бўлганди. Бироқ Михаил Спиридонов бу вазият қаҳрамонига айланди ва тўпни бемалол ушлаб олди.


34` Пенальти! "Сўғдиёна" дарвозаси томон пенальти!
Баҳром Абдурахимовга нисбатан қўполлик ишлатилди.


32` ГООООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУҲ ГАДОЕВ! Артур Гворкяннинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Ҳамза Каримов боши билан дарвозага йўллаганди. Бироқ Спиридонов бу вазиятда ҳам ўз маҳоратини ишга солиб зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо қайтган тўпни Шоҳруҳ Гадоев боши билан дарвозага киритди ва ўйинда ҳисобни очди, 1:0!


31`
Шуҳрат Муҳаммадиевнинг фаоллиги эвазига "Насаф" жарима зарбаси ишлаб олди. "Сўғдиёна" ҳимоячиси тўпни қўли билан ўйнаганди.


30`
Қанот ҳаками яна Шоҳруҳ Гадоевни ўйиндан ташқари ҳолатда эканлигини кўриб қолди ва байроқчасини кўтарди.


28`
Шоҳруҳ Гадоев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


26`
Хавфли вазият! "Сўғдиёна" жамоасининг ҳужуми хавфли тус олди. Музаффар Музаффаровнинг кучли зарбасини Элдор Суюнов мохирлик билан қайтариб юборди.


24`
"Насаф" бурчак зарбасини амалга оширди. Бироқ бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.
 

22` Хавфли вазият!
"Насаф"нинг ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Мақсуд Каримов боши билан дарвозага йўллади. Бироқ бу вазиятда Михаил Спиридонов ўз маҳоратини кўрсатди ва тўпни катта қийинчилик билан қайтариб қолди. Қайтган тўпни эса ҳимоячилар ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.


20`
Ўйин сурати юқори эмас.


19`
Ўйин яна меҳмонлар жарима майдончалари олдига кўчди. "Сўғдиёна" ҳимояга жуда зич жойлашиб олган. "Насаф"га ушбу ҳимояни ёриб ўтиш қийинчилик туғдирмоқда.


17` Хавфли вазият!
"Насаф" навбатдаги имкониятдан унумли фойдалана олмаяпти. Баҳром Абдурахимов бир ўзи жарима майдончасигача кириб борди ва тўпни ўткир бурчакдан дарвозага йўллади. Ноаниқ.


15`
"Насаф"нинг кетма-кет ҳужумлари самара келтирмади. Илҳом Шомуродов ва Гадоев бир-бирларига ишониб қолишди ва натижада ҳеч ким тўпга зарба бера олмади.


13`
Рой Рок ҳимояда жуда чиройли ҳаракати билан рақиб футболчисини алдаб ўтди ва шу билан биргаликда "Сўғдиёна"нинг ҳужумини тўхтатиб қолди.


12`
"Сўғдиёна" узоқ масофадан жарима зарбаси тепиш ҳуқуини қўлга киритганди. Музаффар Музаффаровнинг йўллаган зарбаси жуда ноаниқ кўриниш олди.


11`
"Сўғдиёна" ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқлаштиришга эришди.


9`
"Сўғдиёна" ҳам фаоллашди. Санжар Рашидов рақиб дарвозасини узоқдан "ўққа" тутмоқчи бўлди. Бироқ унинг тепган тўпи ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди.


8`
Ниҳоят меҳмонлар ҳам олдинга ўтишди. Уларнинг дастлабки ҳаракати бесамар кетди. Элдор Суюнов бу вазиятда тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва хавфни бартараф этди.


7`
"Насаф" рақибга босим уюштиришда давом этмоқда. Бу сафар ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужум пайтида Муҳаммадиев рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузди.


5`
"Сўғдиёна" ҳозирча майдон марказидан нарига ўта олганича йўқ. "Насаф" бутун жамоа бўлиб майдоннинг иккинчи ярмида ҳаракат қилмоқда.


4`
Тўп назорати тўлиқлигича "Насаф" жамоаси қўлида. "Сўғдиёна" ҳозирча ҳимояга асосланган футбол ўйнамоқда.


3`
Яна ҳужум. Бу сафар майдон эгалари ўнг қанот бўйлаб олдинга боришди. Шуҳрат Муҳаммадиев ошириб берган тўпга Илҳом Шомуродов боши билан зарба берди. Ноаниқ.


2` "Насаф" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлади. Чап қанотдан Рой Рок томонидан ошириб берилган тўпни рақиб посбони Спиридонов бартараф этди.


- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Шунингдек, "юзлик клуби"га аъзо бўлган Артур Геворкян ҳам махсус совринни Тўлаган Исоқовнинг қўлидан қабул қилиб олди.


- Шоҳруҳ Гадоевга ўтган апрель ойининг энг яхши футболчиси бўлгани муносабати билан "CA" ҳамда ПФЛнинг махсус соврини топширилмоқда. Совринни Шоҳруҳ Гадоевга ПФЛ вакили Ноил Лутфулин топширди.


- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


- Жамоалар ўйинолди чигалёзди машғулотларини якунлашди.


- Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди.










- Ҳар иккала жамоа бош мураббийлари Рўзиқул Бердиев ҳамда Даврон Файзиев ўз вақтида "Насаф"да бирга тўп суришган. Бугун эса улар бир-бирларига қарама-қарши.


- Жамоалар стадионга етиб келишди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Олий лиганинг 11-тур учрашуви доирасида "Насаф" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Қаршидаги ўйинни сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қиламиз. Хизматингизда камина Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 19:30да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика