Latest news

15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  5 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  16 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  31 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 07:24Равшан Ҳайдаров: "Ўйин бўйича ҳеч қандай уяладиган жойимиз йўқ"  41

"Севилья" кетма-кет иккинчи бор Европа лигасида ғолиб бўлди News

"Севилья" кетма-кет иккинчи бор Европа лигасида ғолиб бўлди

Европа лигаси финал учрашуви матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Европа Лигаси - 2015.
Финал.

Днепр Украина – Севилья Испания 2:3

«Миллий стадион»

Голлар
: Калинич (7), Криховяк (28), Бакка (31, 73), Ротань (44)

Днепр – Бойко, Федецкий, Дуглас, Чеберячко, Канкава (Шахов, 85), Лео Матос, Ротань, Федорчук (Безуц, 68), Коноплянка, Калинич (Селезнёв, 77), Матеус.

Севилья  – Рико, Колодзейчак, Каррису, Мбиа, Тремулинас, Банега (Иборра, 86), Видаль, Витоло, Криховяк, Рейес (Коке, 58), Бакка (Гамейро, 82).

Огоҳлантиришлар: Канкава (17), Калинич (45), Каррису (62), Безуц (69), Бакка (74), Ротань (75), Матос (83)


                                 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                            ЯНГИЛАШ



- Европа лигаси финали "Днепр" - "Севилья" (2:3) учрашувидан олиб борилган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча.


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Севилья" Европа лигаси ғолиби!


90` Коке ҳозир барча масалани ҳал қиладиган голни уриши мумкин эди. Зарбага аниқлик етишмади.


90` "Днепр"нинг узоқ ўйлаган ҳужуми хавфли чиқди. Бироқ Рико зарбани бартараф этишга эришди.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


87` Ўйинда тўхталиш юзага келди. Матеус хушини йўқотди ва майдонга йиқилди. Матеусни майдондан олиб чиқиб кетишди. Унга соғлик тилаймиз. Тезроқ уни соғайиб кетишига тилакдошмиз.


86`
Ўзгариш. "Севилья". Банега ўрнига Иборра тушди.


85`
Ўзгариш. "Днепр". Канкава ўрнига Шахов майдонга тушди.


83`
Огоҳлантириш. Матос рақиб футболчисига нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун сариқ карточка олди.


82`
Ўзгариш. "Севилья". Учрашув қаҳрамони бўлишига саноқли дақиқалар қолган Карлос Бакка ўрнига Гамейро тушди.


81`
"Днепр" ҳам олдинга ўтмоқда. Коноплянканинг тўп оширишидан сўнг Матеус боши билан зарба берди. Ноаниқ.


79` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! БАККА! БОЙКО!!! ҚАНИ ГОЛ? БОЙКОга тасанно!!!! Бакка учрашувдаги ўз хет-тригини нишонлаши мумкин эди. Бойконинг маҳорати эвазигагина бу руй бермай қолди.


77`
Ўзгариш. "Днепр". Калинич ўрнига Селезнёв майдонга чиқди.


76` Бакка финалда дубль қайд этди. "Севилья" кетма-кет иккинчи бор Европа лигасини ютишга яқин турибди.


75`
Бакка голни керагидан ортиқроқ нишонлайворгани учун сариқ карточка билан сийланди. Кейинги вазиятда эса Ротань ўйин қоидасини бузди ва огоҳлантирилди.


73` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! БАККА! Витолонинг пасидан сўнг  тўп ҳимоячига тегиб Баккага келди. Бакка эса бунақанги вазиятлардан қандай фойдаланишни билади, 2:3!


70`
Ҳозиргина майдонга тушган Безуц огоҳлантирилди.


69`
Ўзгариш. "Днепр". Федорчук ўрнига Безуц тушди.


68` БОЙКО!!!!!!!!!!! АЖОЙИБ "СЕЙВ"! "Севилья"нинг ҳужуми жуда хавфли тус олди. Бойко ва ҳимоячиларнинг ишончли ўйини "Днепр" жонига оро кирди.


66`
"Севилья" бурчак зарбаси ишлаб олди.


64`
Мбианинг боши билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди, бироқ ноаниқ. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумга ўтишмоқда.


63`
"Днепр" жарима зарбасидан бу сафар унумли фойдалана олмади.


62`
Каррису ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди.


60`
"Севилья"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини ҳимоячи тўхтатиб қолди. Бурчак зарбасидан сўнг ҳаводаги курашда ҳам ҳимоячилар яхши ҳаракат қилишди ва хавфни бартараф этишди.


58` Ўзгариш. "Севилья".
Рейес ўрнига Коке майдонга туширилди.


56`
Тўп назорати "Севилья" жамоаси қўлида.


53`
Коноплянканинг уриниши бесамар кетди.


52`
Матеуснинг узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.


50`
Мбиа рақиб билан тўп учун курашда тўқнашиб кетди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўйинни давом эттира олади.


49`
Виталий Денисов ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали иккинчи бўлимни янада қизиқарлироқ бўлишига ишонаётганини айтиб ўтди.


48`
Карлос Бакка ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.


47`
"Днепр" иккинчи таймни фаоллик билан бошламоқда.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! ТАНАФФУС!


45`
Калинич қўпол ҳаракати учун огоҳлантирилди.

45` Ажойи финал! Даҳшат финал! Голларга бой бўлаётган спектакль!

44` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! РОТАНЬ!!!!!! АЖОЙИБ ГОЛ! ЧИРОЙЛИ ГОЛ! РОТАНЬ!
"Днепр" ҳали курашни тугатгани йўқ. Бу ҳақида Ротань огоҳлантирмоқда. Жарима зарбасини Ротань жуда қойилмақом тарзда амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Танаффусгача "Севилья" икки тўп фарқи билан чиқиб кетиши мумкин эди. Бироқ улар вазиятдан фойдалана олмаганларидан сўнг, "Днепр" кейинги вазиятдаёқ гол урди. "Сен урмасанг, сенга уришади" мақоли амалда исботланди.


42` Хавфли вазият!
"Севилья" қарши ҳужумда рақибини ушламоқчи бўлди. Алекс Видалнинг кучли зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Акс ҳолда танаффусга "Севилья" икки тўп фарқи билан чиқиб кетиши мумкин эди.


41`
"Днепр"да гол уриш учун вазият юзага келди. Матеуснинг уринишини Рико бартараф этди.


39`
Киритилган голлардан сўнг "Севилья" энди ҳимояни ўйлаган ҳолда ўйнамоқда.


36`
Яна бир стандарт вазияти. Коноплянка тўпни ўзига қабул қилиб олди ва тўпни зарб билан дарвозага тепди. Рақиб дарвозабони бу вазиятда ўзини кўрсатди.


35`
"Днепр" жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.


32`
"Севилья" кетма-кет ҳужумларидан сўнг тезда иккита гол киритишни уддасидан чиқди. Буёғига "Днепр" олдинга боришга мажбур.


31` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БАККА!
Хосу Антонио Рейеснинг тўп узатишидан сўнг Бакка дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


28` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! КРИХОВЯК! Бурчак зарбасидан сўнг Криховяк ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди, 1:1!


26`
"Севилья" рақибга босим уюштиришда давом этмоқда.


24` Хавфли вазият!!!!!!! Криховяк!!!!!!! Бойкодан ажойиб "сейв"! Криховяк боши билан жуда кучли зарба йўллади. Бойко ўз ўринда.


22`
Ўйин темпи бироз пасайди.


20`
Рейес жарима майдончаси атрофидан дарвозага кучли зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ.


18`
"Севилья" украиналиклар ҳимоясини ёриб ўтишга муаммоларга дуч келмоқда.


17`
Канкава қўпол ҳаракати учун сариқ карточка билан сийланди.


14`
"Днепр" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштира олди. Энди ҳужум қилиш навбати "Днепр"га келди.


13`
Бурчак тўпидан сўнг Видаль рақиб дарвозасини "ўққа" тутмоқчи бўлди. Бироқ унинг йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи туғаноқ бўлди.


12`
Ўтказиб юборилган голдан сўнг "Севилья" босимни янада кучайтирди. "Днепр" ҳозирча анча ишончли ҳимояланмоқда.


10`
Ўз вақтида "Днепр" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Виталий Денисов собиқ жамоасини голидан жуда хурсанд. Буни у ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали ошкор қилмоқда. Албатта у бугун "Днепр"га ишқибоз.


9`
"Севилья" ўйинни ҳужумкорлик билан бошлаганди, "Днепр" эса ўзининг дастлабки ҳужумидан самарали тарзда фойдалана олди.


7` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! КАЛИНИЧ! Ажойиб ҳужум ва гол! Матеуснинг қанотдан ошириб берган тўпини Калинич боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 1:0! Финал қизғин давом этадиган кўринади. Ҳали олдинда эса вақт кўп.


6`
"Днепр" жарима майдончаси ичида Рейес йиқилди. Лекин рефери бу вазиятга эътибор қаратмади. Пенальти йўқ эди.


5`
Ҳозирча ўйин темпи у қадар юқори эмас. Жамоалар ҳужумкорликни ошириш ҳаракатидалар. "Севилья" рақибига босим уюштиришга уриниб кўрмоқда.


3`
Федорчукка қарши майдон маркази олдида ўйин қоидаси бузилди.


2` Уҳҳҳҳҳ!
"Севилья" ўйинни ҳужумкорлик билан бошламоқда. Карлос Баккада яхши имконият юзага келганди. Жарима майдончаси атрофида тўпни ўзига бўйсундирган Бакка тезда дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ.


- ЎЙИН БОШЛАНДИ! Қани бошладик...


- Учрашувни "Севилья" футболчилари бошлаб беришади.


- Европа лигаси мадҳияси жарангламоқда.


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа лигаси финал беллашуви бўлиб ўтади. "Днепр" - "Севилья" учрашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.


- Учрашув соат 23:45да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика