Latest news

19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлди, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  0 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  1 18:00U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай U-17 – Ўзбекистон U-17 0:2 (Матнли трансляция)  64 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  1 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2 15:50Криштиану Роналду Жоржина билан тўйи қачон бўлишини эълон қилди  20 15:04Қурол билан таҳдид қилинган АПЛ футболчиси кимлиги маълум бўлди  0 14:36Ўзбекистон U-15 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши асосий таркиби маълум  2 13:51Слот: "Каттароқ ҳисобда ютишимиз мумкин эди"  12 12:50U-17 Жаҳон чемпионати олдидан. Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионатига энг яхши ҳолатда етиб келдик"  10 12:43Футзал бўйича Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Япония ва Австралия билан бир гуруҳда  7 12:11Про лигада 2-ўринни олган клуб: "Суперлигада жой йўқ, деб қўяверинглар"  11 10:50Аббосбек Файзуллаев индивидуал тикланиш машғулотларини бошлади  4 10:15Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин нима қилишни истаётганини айтди  43 09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  7

8 йил аввал "Челси" "Камп Ноу"да ирода кўрсатганди News

8 йил аввал "Челси" "Камп Ноу"да ирода кўрсатганди

Ушбу ўйин 2012 йилнинг 24 апрелида ўтказилган.

3 кун олдин ҳар икки жамоа марказий учрашувларда майдонга тушган ва анча куч йўқотганди. "Челси" Лондон дербисида "Арсенал" билан дуранг (0:0) ўйнаган бўлса, "кўк-анорранглилар" "Ноу Камп"да "Реал"га қарши ўтказилган баҳсда "оқ байроқ" кўтарганди (1:2). 

Умуман олганда, мавсум ҳар икки жамоа учун муваффақиятсиз кечаётганди. "Барса" "Реал"га чемпионлик курашини бой бергани, "Челси"нинг АПЛда кучли тўртликка киролмаслиги аён эди. Кейинчалик мавсумни яхши хотиралар билан эслаш учун ЕЧЛ ҳар икки жамоага жуда муҳим ҳисобланган.

Биринчи баҳсдан кейин кичик устунлик лондонликлар томонда - "Стэмфорд Бриджда"ги ўйинда Дрогбанинг ягона голи "Челси"га ғалаба тақдим қилган.

ЕЧЛ-2011/12. Ярим финал (дастлабки баҳс)

18 апр. 2012, 00:45

"Челси" 1:0 "Барселона"

Гол: Дрогба 45+2.

"Челси": 1. Чех, 24. Кэхилл, 2. Иванович, 26. Терри, 3. Коул Э., 12. Микел, 16. Рауль Мейрелеш, 7. Рамирес (88') , 8. Лэмпард, 10. Мата (74') , 11. Дрогба

Ўзагаришлар: 21. Калу (74') , 17. Бозингва (88')

Заҳира ўриндиғи: 22. Тернбулл, 15. Малуда, 5. Эссьен, 23. Старридж, 9. Торрес

Огоҳлантиришлар: Рамирес 69', Дрогба 87'


"Барселона": 1. Вальдес, 5. Пуйоль, 2. Даниэл Алвес, 16. Бускетс, 8. Иньеста, 14. Маскерано, 21. Адриано Коррея, 4. Фабрегас (78') , 6. Хави (87') , 9. Санчес А. (65') , 10. Месси

Ўзгаришлар: 17. Педро (65') , 11. Алькантара (78') , 39. Куэнка (87')

Заҳира ўриндиғи: 13. Пинто, 32. Бартра, 3. Пике, 15. Кейта С.

Огоҳлантиришлар: Педро 71', Бускетс 76'.


ЕЧЛ-2011/12. Ярим финал (жавоб учрашуви)

24 апр. 2012, 00:45

"Челси"нинг устунлиги "Ноу Камп"даги ўйиннинг 34-дақиқасига қадар давом этди (Бускетс ҳисобни очган). 3 дақиқадан кейин "арситократлар" сардори Жон Терри майдондан четлатилди. 43-дақиқада Иньеста ҳисобни 2:0га етказганда барча "Челси" билан хайрлашиш учун тараддуд кўрар эди. Аммо Роберто Ди Маттео шогирдлари бунга кўнмайди. 3 дақиқадан кейин Рамирес ҳисобни қисқартирди. Тарози палласи яна инглиз клуби устунлигини кўрсата бошлади. Учрашувга якуний нуқта эса Лондонда ишлари юришмаётган Фернандо Торрес томонидан қўйилди (92-дақиқа).


"Барселона" 2:2 "Челси"

Голлар: Бускетс 34, Иньеста 43 - Рамирес 45+1, Торрес 90+2.

"Барселона": 1. Вальдес, 5. Пуйоль, 3. Пике (26') , 16. Бускетс, 8. Иньеста, 14. Маскерано, 4. Фабрегас (74') , 6. Хави, 9. Санчес А., 10. Месси, 39. Куэнка (67')

Ўзгаришлар: 2. Даниэл Алвес (26') , 37. Тельо (67') , 15. Кейта С. (74')

Заҳира ўриндиғи: 13. Пинто, 11. Алькантара, 21. Адриано Коррея, 17. Педро

Огоҳлантиришлар: Иньеста 50', Месси 71'


"Челси": 1. Чех, 24. Кэхилл (12') , 2. Иванович, 26. Терри (36') , 3. Коул Э., 12. Микел, 16. Рауль Мейрелеш, 7. Рамирес, 8. Лэмпард, 10. Мата (58') , 11. Дрогба (80')

Ўзгаришлар: 17. Бозингва (c 12') , 21. Калу (c 58') , 9. Торрес (c 80')

Заҳира ўриндиғи: 22. Тернбулл, 15. Малуда, 5. Эссьен

Огоҳлантиришлар: Микел 32', Рамирес 44', Иванович 48', Чех 59', Лэмпард 72', Рауль Мейрелеш 89'

Четлатиш: Терри 36'

Ўйиндан кейин Пеп Гвардиоланинг оғзидан қуйидаги фикрлар янграган: "Албатта, йигитлар ҳаракат қилишди. Рамиреснинг танаффус олдидан урган голи ёмон таъсир қилди. Бу жиддий руҳий зарба эди. Ғалаба қозониш учун ҳамма нарсани қилдик. Нафақат бугун, Лондондаги ўйинда ҳам. Аммо рақиб орқа чизиқни усталик билан тўлдирди, бундай ҳимоя чизиғини ёриб ўтиш осон эмас. Бу ўйин менга 2 йил олдинги хотираларни эслатди. Ўшанда ярим финалда Моуриньюнинг "Интер"ига шу тарзда мағлуб бўлгандик. Бу шунчаки бизнинг йилимиз эмас экан. "Челси"ни табриклаймиз".

Хуллас, "Челси" шу тартибда ирода намойиш қилганди. Ўйиндан кейин матбуот Терри, Иванович, Мейрелеш ва Рамирес финални ўтказиб юборишига урғу бериб, "Бавария"нинг қийинчиликсиз чемпион бўлишини тахмин қилган. Мюнхендаги финалда нималар содир бўлганидан эса хабардорсиз.

Фахриддин Рўзиев

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика