Latest news

19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  0 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 18:00Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:0 (матнли трансляция)  70 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  23 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  39 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2 14:58"Арсенал" Саненинг атрофидаги вазиятни кузатмоқда  1 14:09Эшитдик-да! "Бунёдкор" бугун "Олимпик" ўйинчиси билан шартнома тузади  2 13:39"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди  31 13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  1

"Бунёдкор" ўз тарихида илк бор ОЧЛда гуруҳда қолиб кетди News

"Бунёдкор" ўз тарихида илк бор ОЧЛда гуруҳда қолиб кетди

ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Лахвия" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 4-тур. "A" гуруҳи
“ЛАХВИЯ” – “БУНЁДКОР” 1:0
8 апрель 2015. Доҳа. “Абдуллоҳ Бин Ҳалифа” стадиони. 21:30
Ҳакамлар:
Абдуллоҳ Ал-Ҳилоли (Уммон), Ҳамид Ал-Маяҳи (Уммон), Муҳаммад Абдуллоҳ Муборак (Уммон), Мазарю Омар Муборак (Уммон)
Назоратчи:
Хидоят Момбени (Эрон)
Комиссар:
Кемел Токабаев (Қирғизистон)

Гол:
Владимир Вайсс 43, - 1:0.

"Лахвия":
40.Клод Амин, 2.Муҳаммад Муса, 4.Чико Флорес, 7.Холид Муфта, 8.Луиз Сеара, 10.Нам Таэ Хи, 12.Карим Будиаф, 14.Муҳаммад Тресор, 23.Себастьян Сория, 28.Юсуф Мсакни (70.Исмоил Муҳаммад, 62), 79.Владимир Вайсс.

Захира
: 90.Иванилдо, 5.Муҳаммад Разоқ, 6.Даме Траоре, 9.Абдулраҳмон Ҳуссайин, 11.Талал Саид, 20.Али Афиф,

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов, 7.Шакер Зуаги, 9.Сато Минори, 14.Воҳид Шодиев (19.Забиҳилло Ўринбоев,  ), 15.Обид Жўрабоев, 16.Артём Филипосян, 17.Достон Ҳамдамов (40.Тимур Аюпов, 75), 20.Самир Бекрич (27.Сардор Собирхўжаев, 46), 21.Сардор Рашидов.

Захира: 25.Мурод Зуҳуров, 6.Анвар Ғофуров, 11.Мирзоҳид Ғофуров.

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Persepolis 4 3 0 1 5 - 3 2 9
2 Lekhwiya 4 2 1 1 3 - 4 -1 7
3 Al Nassr FC 4 1 2 1 5 - 3 2 5
4 Bunyodkor Tashkent 4 0 1 3 1 - 4 -3 1



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                      
ЯНГИЛАШ

90+2. Учрашув якунланди! "Лахвия" - "Бунёдкор" 1:0

89.
"Бунёдкор" вакиллари катта куч билан ҳужумга ўтишмоқда

88. АКБАР ТЎРАЕВВВВВВВВВВВВ! Маладес! Исмоил Муҳаммаднинг кучли ва аниқ зарбасидан сўнг яна ўша Акбар Тўраев тўпни қайтарди!

87.
Жарима зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

85.
Хайрулла Каримов Нам Таэ Хини йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади ва Каримовни кечирди

82.  ЗАРБААААААААА! ҚОЙИЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Акбар ТЎРАЕВВВВВВВВ! Нам Таэ Хи жарима майдони ичидан туриб кучли зарба берди, Тўраев жамоани муқаррар голдан қутқарди!



81.
Рашидов тўпни Ўринбоев томон узатди, Чико Флорес тўпни қайтариб юборди

78. ЗАРБАААААААААА! Себастян Сория икки метрдан дарвозага ноаниқ зарба берди!



75. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Достон Ҳамдамов ўрнига Тимур Аюпов тушди



73.
Қатарликлар қарши ҳужумларда жуда хавфли...Бу сафар Нам Таэ Хи ҳимоячилардан қочиб кетди, Тўраев пасни тўхтатиб қолди

72.
Бурчак тўпидан сўнг Сория боши билан дарвозага зарба берди, ноаниқ!

71. ЗАРБААААААААА! СОРИЯЯЯЯЯЯЯ! Ҳужумчининг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан сўнг Акбар Тўраев тўпни қайтарди!

68.
"Лахвия"нинг қарши ҳужуми. Вайсс жарима майдонига кириб бориб зарба берди, Тўраев тўпни ушлаб олди

67.
"Бунёдкор" ҳужумкорликни оширди, лекин аниқ ва кучли зарба йўқ...

64. ЗАРБА! Ҳамдамовнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Жўрабоев дарвозага йўллади, бу сафар тўп Ҳамдамовга тегиб қайтди...

62. Ўзгариш. "Лахвия".
Юсуф Мсакни ўрнига Исмоил Муҳаммад тушди



60. Огоҳлантириш. "Бунёдкор".
Хайрулла Каримов

59.
Вайсс жарима майдони ичига кириб бориб тўпни шерикларига узатди, ҳимоячиларимиз ўз ўринларида...

56. Хавфли вазият! Сория ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Мсакни боши билан яқин масофадан дарвозага зарба берди, Акбар Тўраев тўпни қайтарди!

53. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди

52. ЗАРБААААААААА! РАШИДОВ! Жарима майдони ёнидан тўпни чап оёғи билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

51.
Қатарликлар тўпни ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишга уринишмоқда. Аммо ҳужум жарима майдонига етиб бормаяпти

48. ЗАРБАААААААААА! Рашидов жарима тўпини амалга оширди, унинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

46. Иккинчи бўлим бошланди

46. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Самир Бекрич ўрнига Сардор Собирхўжаев тушди



45+2. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 1:0 "Лахвия" олдинда

45+1.
Бекричнинг зарбаси ноаниқ кетди

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45. Огоҳлантириш. "Бунёдкор".
Акмал Шораҳмедов



43. Уч нафар ҳимоячидан қочиб кетган Вайсс жарима майдони ичида тўпни Акбар Тўраев қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди - 1:0.

43. ГОЛ! 1:0. Владимир Вайсс!

40.
Бурчак тўпидан сўнг тўп Сориянинг қўлига тегди, бу ҳолатда жарима майдони ичида кузатилди, ҳакам бу сафар ҳам пенальти белгилашга асос йўқ деб ҳисоблади

39. ЗАРБААААААААААААААААА! РАШИДОВ! 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини Сардор дарвозага аниқ йўллади, Клод Амин тўпни қийинчилик билан қайтарди!

38.
Нам Таэ Хининг жарима майдонига узатган тўпини Мсакни боши билан дарвозага йўллади, Акбар Тўраев тўпни қайтарди

37.
Муҳаммад Тресорга нисбатан ишлатилган қўполлик учун мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди.

35. Бекричнинг 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозага борди, дарвозабон ўз ўрнида!

34.
Зуаги рақиб жарима майдони томон борди, рақиблар уни йиқитишга мажбур бўлишди

33.
Вайсс жарима тўпини амалга оширди, жонли девордан қайтган тўпни Луиз Сеара дарвозага йўллади, Филипосянга теккан тўп сал қолса дарвозадан ўрин оларди...

31. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Персеполис" ўз майдонида "Ал Насср"ни мағлуб этди - 1:0.

30.
Вайсс ва Нам Таэ Хи қисқа паслар билан жарима майдони ичига кириб келди, Филипосян ва Хайрулла Каримов зарба беришга имкон беришмади

28.
Қатарликлар ҳужумни асосан жарима майдони ёнига қадар ташкил этишмоқда ундан уёғига нотўғри пас туфайли ҳужум тўхтамоқда

25. ЗАРБАААА! Рашидовнинг пасидан сўнг Достон Ҳамдамов дарвозага зарба берди, тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

21.
Обид Жўрабоевга шифокорлар ёрдам кўрсатишди

19.
Ўйин темпи бироз пастроқ, жамоалар асосан тўпни майдон марказида ушлаб туришибди. Хавфли ҳужумлар кам

16. ЗАРБААААА! Рашидов ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб ҳимоячини чалғитиб зарба берди, ноаниқ!

14.
Вайсс анчагина фаол ўйнамоқда. Ҳимоячиларни сергак туришларига сабаб бўлмоқда

12.
Владимир Вайсс жарима майдонимиз ичига кириб борди ва Достон Ҳамдамов билан тўқнашиб йиқилди, бош ҳакам бу вазиятда ҳам пенальти йўқлигини кўрсатди

10.
Тўп назорати вакилларимизда, аммо ҳужум ҳали йўқ.

8.
Юсуф Мсакни жарима майдони ичига кириб келди ва йиқилиб тушди, Хайрулла Каримов унга тегмаганди ҳам. Ҳакам вазиятнинг ёнгинасида эди ва пенальти йўқлигини кўрсатди

6.
"Лахвия" ҳужумкорликни оширди, Сория ўнг қанотдан жарима майдонига кириб бориб тўпни жарима майдонига узатди, ноаниқ пас. Кейинги тўп узатишни Акбар Тўраев ушлаб олди

5.
Лаудруп ҳам Лушан ҳам майдон четида туриб ўз шогирдларига кўрсатма бериб туришибди

3. ЗАРБА! Самир Бекрич чамаси 30 метрлардан кучли зарба берди, ноаниқ!

2.
Филипосян олдинга ўтаётган Сорияни йиқитди. Қатарликлар жарима тўпини тезда ўйинга киритишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Иккала жамоа майдонга тушиб келмоқда...

- Учрашув соат 20:30да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика