Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  28 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Водий дербисида "Нефтчи"нинг қўли баланд келди News

Водий дербисида "Нефтчи"нинг қўли баланд келди

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Навбаҳор" учрашуви якунига етди.
"Нефтчи" (Фарғона) - "Навбаҳор" (Наманган) 1:0
4 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони.
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, М.Саидқосимов, А.Усманов, А.Эргашев.
Назоратчи:
В.Валицкий.
ГОЛ: Отабек Ҳайдаров, 84.
Огоҳлантиришлар:
Алишер Саматов 54, Умид Қодиров 62, Санъат Шихов 82, Шукурали Пўлатов 86. 
"Нефтчи":
30. Евгений Черемисин, 3. Шукурали Пўлатов, 6. Бахтиёр Ёқубов (38. Аббос Махситалиев, 75), 7. Мансур Саидов (11. Отабек Хайдаров, 80), 8. Акмал Холматов, 18. Жавоҳир Расулов, 20. Дилёр Эрматов, 22. Рўзим Аҳмедов (9. Шерзод Ҳакимов, 58), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Умид Қодиров.
Захира:
1. Сергей Смородин, 21. Мухсин Убайдуллаев, 24. Камрон Копадзе, 28. Абдулло Олимов.

"Навбаҳор":
1. Александр Меленчук, 2. Алишер Саматов (25. Мўйдин Мамазулунов, 87), 7. Санъат Шихов, 8. Азим Аҳмедов, 11. Отабек Валижонов, 20. Улуғбек Бақоев (10. Алишер Маҳмудов, 68), 22. Шаҳбоз Эркинов, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Дилшод Жабборов, 50. Юрий Рижко, 89. Бобур Акбаров (4. Тимур Кагиров, 76).
Захира:
46. Хуршид Хўжаев,  6. Суннатилла Мамадалиев, 9. Илҳом Бойдедаев, 91. Сергей Георгиев.


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ



90+5. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. Шу тариқа водий дербисида "Нефтчи"нинг қўли баланд келди. 


90+5. ОГОҲЛАНТИРИШ! Шаҳбоз Эркинов мезбонлар посбонига халал бергани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.  



90+5. Бурчакдан тўп ўйинга киритилди.Черемесин тўпни ушлаб олди. 


90+5. "Лочинлар" учрашувдаги сўнгги бурчак тўпини амалга оширмоқда. Деярли барча футболчилар "Нефтчи" жарима майдони ичида. Хатто дарвозабон Меленчук ҳам!


90+4. Жарима зарбасини амалга оширмоқда. Жабборовнинг кучли зарбасидан сўнг тўп фарғоналикларга тегиб майдонга чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

90+3. Холматов тўпни эгаллаб олиб  Ҳайдаровга пас оширди. Отабек қаршисидаги рақибини алдаб ўтиб, тўпни дарвоза йўллади. Аммо Меленчук тўпни қайтариб юборди. Бу вазиятда Ҳакимов очиқ турганди. 

90+1. "Навбаҳор" футболчилари қандай бўлмасин, мағлубиятдан қутилиб қолишга харакат қилмоқда.


90. Иккинчи бўлим тўхталишлари учун ҳакам 5 дақиқа вақт қўшиб берди.


89. ЗАРБАААА! Дилшод Жабборовнинг 15 метрлардан йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.

 


87. Ашурматов энди ҳужумни кучайтириш мақсадида ҳимоячи Алишер Саматов ўрнига Мўйдин Мамазулуновни туширди.


84. ГОООООООЛЛЛЛЛ! Отабек Ҳайдаров!  Ҳозиргина захирадан майдонга тушган футболчи таҳминан 20-25 метрлардан кутилмаганда дарвоза томон кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, тўрдан жой олди. Фантастик гол!




81. Холматов 35 метрлардан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. У тўпни тўғри дарвозага йўллади. Кучсиз чиққан зарбани Меленчук ушлаб олишда қийинчиликка дуч келмади.


81. Санъат Шихов рақиби Жаҳонгир Меҳмоновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 


80. "Нефтчи" таркибида сўнгги ўзгариш юз берди. Мансур Саидов ўрнига Отабек Ҳайдаров тушди.


76. "Лочинлар" ҳимоячиси Бобур Акбаров жарохат олиб майдонни тарк этди. Захирадан Тимур Кагиров тушди.


75. Санъат Шиховнинг зарбаасиииии. Хавфли! Аммо мезбонлар тўпни қайтариб юборди.

74. "Нефтчи" таркибида ҳам ўйинчи алмаштирилди. Ёқубов ўрнига Аббос Махсталиев тушди.  


73. Фарғоналикларнинг ҳужуми тобора кескин кўриниш олмоқда.


71. ЗАРБАААААААА! "НЕфтчи" ва Холматовдан бугун омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Акмалнинг бош билан дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг тўп, устунга тегиб қайтди.  



69. ХАВФЛИИИ ҲУЖУМ! Саидов жарима майдони ичига кирмасдан тўпни ўнг қанотдаги шериги Холматовга узатди. Акмалнинг жуда кучли зарбаси Ҳакимовга тегиб, майдон ташқарисига чиқкиб кетди.


68. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Бақоев ўрнига Алишер Маҳмудов тушди.

65. Учрашувда устунлик мезбонлар томонида. "Навбаҳор" эса ўз омадини қарши ҳужумдан изламоқда. 


63. Шихов бурчак тўпини амалга оширди. Черемесин эса тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Аммо ҳимоячилар хавфни бартараф этиб юборди. 



61. Равшан эрматов энди "Нефтчи" аъзоси Умид Қодировга сариқ карточка кўрсатди. 


60. ХАВФЛИ ВАЗИИЯЯЯЯТ! Жавоҳир Расуловнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатиб берган тўпини Холматов бош билан дарвозага йўллади. Меленчук ўз ўрнида тўпни ушлаб олди.


58. Учрашувдаги илк ўзгариш. Рўзимбой Аҳмедовни майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ҳакимов тушди.


57. Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очишига бир баҳя қолди. Унинг рақиблари қуршовида туриб, дарвоза томон йўллаган зарбасидан сўнг, тўп тўсин устидан ўтиб кетди. 


56. "Нефтчи" устози захирадаги Шерзод Ҳакимовни ўз олдига чақирди.


54. ОГОҲЛАНТИРИШ! Алишер Саматов.



50. Бахтиёр Ёқубов рақиби Алишер Саматовга нисбатан қўполлик ишлатда деб топилди. Жарима зарбаси!


49. Черемесин тўпни Раҳмоновга қайтаришдан кўра, майдон ташқарисига чиқариб юборишни маъқул топди.

Биринчи бўлимдан бизга суратларни  "Нефтчи" матбуот котиби Ойбек Вейсал ўғли тақдим этди



48. Холматов чамаси 25 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Тўпга биринчи бўлиб бош билан зарба берган Сардор Раҳмонов ўйиндан ташқари холатда деб топилди. 


47. Саматов тўпни майдон четидан ўйинга киритди. Шихов ўзига оширилган тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига узатди. Эркинов эса баланд сакраб тўпни дарвоза йўллади. Тўп Черемесинда. 


46. ДИҚҚАТ! Бошланди!

Иккинчи бўлим старт олиш арафасида. Футболчилар майдонга чиқиб келмоқда.


Биринчи бўлим якунига етди. Танаффус!


45. Хавфли вазииият! Эркиновнинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбасидан сўнг тўп мезбонлар ҳимоячисига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.


45. Биринчи бўлим тўхталишлари Равшан Эрматов 1 дақиқа вақт қўшиб берганини захирадаги ҳакам маълум қилди.



36. "Нефтчи" футболчиларига вазиятларни якунлашга келганида аниқлик етишмаяпти. Аниқроғи "лочинлар" уларга имкон бермасликка уринмоқда.


33. Дилёрбек Ирматов майдон марказида Бақоевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 



30. Шукурали Пўлатов жарохат олди. Шифокорлар унга муолажа кўрсатмоқда. Бирозгина танаффус!


28. Холматовнинг зарбалари ҳозирча ўхшамаяпти.



26. ЗАРБААА! Саидов кутилмаганда чамаси 25 метрлардан дарвоза томон зарба йўллади. Меленчук эса кутилмаганда тўпни оёқ билан қайтарди.


24. Хавфли вазииияяяттт! Холматов чап қанотдан жаримай майдони ичига кирди ва тўпни марказга узатди. Меленчук илдамроқ харакат қилди.


22. Шиховга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ҳакам жарима тўпи белгилади. Санъат эса зудлик билан Эркиновни олдинга чорлади. Аммо Шаҳбоз тўпга бирозгина кеч қолди. У буни кутмаганди.


21. Бақоевда гол уриш учун имконият юза келганди. Аммо Черемесин чаққонроқ харакат қилиб, тўпни ушлаб олди.



20. Пўлатов тўп учун курашда Эркинов билан тўқнашиб кетди.


17. Холматов ўнг қанотдан тўпни жарима майдони ичига ошириб Саидовни пас билан таъминлади. Аммо Рижко унга халал берди. Тўп Мансурдан майдон ташқарисига чиқиб кетди.


14. Бугунги ўйинда қанот ҳаками сифатида ишлаётган Маъмур Саидқосимов билан Алишер Усмонов кеча Фарғонада Ўзбекистон - Янг Зеландия учрашувида ҳам ишлаганди.


13. Холматовнинг бурчакдан ошириб берган тўпига чиқишда Меленчук аниқ харакат қила олмади. шунга қарамай аввалига Расулов кейин эса Қодиров бош билан дарвозага йўллай олмади. 


11. "Нефтчи" футболчилари устунликни ўз қўлига олишга уринмоқда.



10. Ёқубовнинг ўнг қанотдан меҳмонлар жарима майдони ичига ошириб берган тўпи хавфли кўриниш олди. Аммо бу вазиятда ҳакам ўйиндан ташқари холатни қайд этди.



9. Дарвоқе, бугун "Нефтчи" сардори Акмал Холматовнинг туғилган куни! Тажрибали футболчи 39 ёшни қарши олмоқда. 


8. Мурод Исмоилов ва Бахтиёр Ашурматов майдон четида туриб, ўйинни диққат билан кузатмоқда.



7. Акмал Холматовнинг жарима майдони ичига узатган тўпи кутилганидек кўриниш олмади.



6. Меҳмонлар Мансур Саидовни жарима майдони ташқарисида йиқитишди. Жарима тўпи!


3. Стадионда мухлислар "Қу-қон" "Қу-қон" дея хайқирмоқда. ҲАҚИҚИЙ АНШЛАГ!


2. Отабек Валижоновнинг жарима майдони ичида дарвоза томон йўллаган зарбаси хавфли тус олди. Аммо ноаниқ.



"Нефтчи"нинг Ўзбекистон U-23 терма жамоасига номзод бўлган икки ўйинчиси Сардор Раҳмонов билан Жавоҳир Расулов бугун бошланғич таркибда майдонга тушгани эътиборга молик.



1. Акмал Холматов чап қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Рижко бош билан тўпни қайтрган холда, хавфни бартараф этди.


Ишқибозларнинг стадионга ташрифи ҳамон давом этмоқда. Трибуна деярли тўлди.



1. Фарғоналиклар тўпни ўйинга киритиб берган холда, ўйинни бошлаб берди.


16:00! УЧРАШУВ БОШЛАНДИ.


Бугун мезбон жамоа "Нефтчи" яшил-ок либосда, меҳмонлар "Навбаҳор" жамоаси эса оқ либосда харакат қилади.



Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

ДИҚҚАТ! Учрашув бошланмоқда!


- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика