Latest news

03:05А Серия. "Интер" ва "Наполи"да минимал ҳисобдаги ғалаба, "Ювентус" эса меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  1 00:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ғалабага эришди  0 00:42Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба, "Байер"да эса мағлубият  1 00:30АПЛ. "Арсенал" "Ноттингем Форест" билан ўйинда очко йўқотди  16 00:20Нигерия Мисрни мағлуб этиб, Африка кубогининг бронза медали совриндори бўлди. Салоҳ пенальтидан гол ура олмади  0 22:50АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида очко йўқотди, "Челси" "Брентфорд"ни, "Вест Хэм" эса "Тоттенхэм"ни мағлуб этди  15 21:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Хитой 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)  13 21:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" 2:0  24 21:03Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, Шомуродовдан гол!  11 20:20Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  61 19:25Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  60 19:17U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди  222 17:36SQUAWKA.com таҳлили: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"нинг хатодан бошлаган мустаҳкам ҳимоя қўрғони  2 16:10Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  59 16:01"Манчестер Сити" жамоа вингери билан хайрлашишга тайёр  0

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади" News

Миржалол Қосимов: "Японияга Аҳмедов ва Денисов келмади"

Япония ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан олдин иккала мураббий иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб берди. 

"Эртага ўртоқлик учрашуви бўлса ҳам чиройли ва қизиқарли баҳс бўлиши кутилмоқда. Япония терма жамоаси жуда кучли, лекин биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Ўйин мақоми қандай бўлишидан қатъий назар биз ўз ватанимиз шарафини ҳимоя қиламиз.

Бир қатор футболчиларимиз олимпия терма жамоаси сафида Бангладешдаги саралашда иштирок этмоқда. Японияга Одил Аҳмедов ва Виталий Денисов ҳам келмади. Бу футболчилар йўқ бўлса ҳам биз ўз кучимизга ишонамиз. Эртанги ўйин таркибга янги қўшилган футболчилар учун яхши имконият.

Япония термасида янги мураббий иш бошлади, шу боис эртага қандай ўйин кўрсатишлари мен учун жумбоқ. Аммо футболчилар ўша-ўша. Воҳид Халилхожич жуда тажрибали мураббий - Жаҳон чемпионатлари иштирокчиси. Менимча у Япония терма жамоаси билан муваффақиятга эриша олади. Япония каби биз ҳам Осиё Кубогида юқори мақсадларга эришмоқчи эдик, бироқ кучли рақибга ютқазиб қўйдик. Осиё Кубоги - тарихга айланди ва биз олдинга интилишимиз керак. Умид қиламанки, ЖЧ-2018 саралаш босқичида муваффақиятли иштирок эта оламиз", - дейди Қосимов.


ЎФФ матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика