Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  14 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  74 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Лушан Мочиновни мағлуб этди: "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0 News

Лушан Мочиновни мағлуб этди: "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.


«БУНЁДКОР» – «БУХОРО» 2:0
12 март 2015. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ж.Жалимов
Назоратчи: А.Попов.

Гол: Ш. Зуаги 6, Мирзоҳид Ғофуров 45+1.

“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов (С), 7.Шакер Зуаги, 9.Минори Сато, 11.Мирзохид Ғофуров, 13.Иван Милошевич, 14.Воҳид Шодиев, 16.Артём Филипосян, 20.Самир Бекрич, 21.Сардор Рашидов, 48.Акрамжон Комилов
Захира: 1.Павел Бугало, 6.Анвар Ғофуров, 10.Анвар Бердиев, 15.Обид Жўрабоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забихилло Ўринбоев, 39.Элдор Шомуродов.

"Бухоро": 12.Александр Корнейчук, 2.Азамат Шарипов, 3.Саидкамол Акбаров, 6.Евгений Кочнев, 7.Суҳроб Неъматов (С), 

8.Виталий Пламадела, 11.Отабек Исроилов, 17.Отабек Нарзуллаев, 18.Дилявер Абибуллаев, 44.Темур Турдиев, 77.Алибобо Раҳматуллаев

Захира: 21.Фарруҳ Турдалиев, 9.Нозим Умуров, 10.Зайниддин Тожиев, 14.Вячеслав Пономарёв, 16.Жамшид Ҳасанов, 19.Жамолиддин Убайдуллаев, 20.Ислом Холиқов




                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
88. Ўйин темпи жуда суст.

86. Ўзгариш. Алибобо ўрнига Жамшид Ҳасанов.

83. Ўзгариш. Сардор Рашидов ўрнига Элдор Шомуродов.

81. Жамоалар бир бирига тўпни олдириб қўйишдан чарчашмаяпти.

79. Зуагининг 5 метрдан берган зарбаси йўлига ҳимоячи тўсиқ бўлди.

73. Неъматовнинг жарима зарбасидан берган зарбаси ноаниқ.

72.Ўзгариш. Дилявер Абибуллаев ўрнига Ислом Ҳолиқов.

67. Забихиллонинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ.

Ўзгариш. Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достонбек Ҳамдамов.

66. Бугунги учрашувга 1594 нафар ташриф буюрган экан.

62. Мирзоҳид Ғофуров ҳам ўнг оёқ билан узоқ бурчакка зарба берди. Ноаниқ.

60.Артём Филипосян рақиб қарши ҳужумини тўхтатди ва сариқ карточкали бўлиб олди.

59. Забихилло бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага бурди, аммо дарвозабон тўпни қайтариб қолди.

58. Бекрич ўнг оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагига зарба берди. Бурчак тўпи.

56. Ўзгариш. Воҳид Шодиев ўрнига Забихилло Ўринбоев.


55. Дилявер Абибуллаев сариқ карточка олди. Қўл билан футбол ўйналмайди.

55. Забихилло Ўринбоев майдонга тушишга тайёргарлик кўряпти.

52. Сардор Рашидов дарвозабонни алдаб ўтди, аммо ўткир бурчакдан ўнг оёғи билан дарвозага тўғри зарба бера олмади.

49. Турдиевнинг соғлиги жойида ва у майдонга қайтди.

48. Воҳид Шодиев билан иккинчи қаватдаги  курашда Темур Турдиев жароҳат олди.

46. Отабек Исроиловнинг хавфли зарбасини Акбар Тўраев бартараф этди.

45. Иккинчи бўлим бошланди.








Танаффус.


Ғофуров голи ассистенти Самир Бекрич.
45.ГООООООЛЛЛЛ!!!! Бекрич жарима майдончаси ичида зарба беришга уриниб кўрди, аммо бу зарба ноаниқ йўналиш олиб Мирзоҳид Ғофуровнинг оёғига тушди. Футболчининг бўм бўш дарвозага гол урмасдан бошқа иложи йўқ эди.

42. "Бунёдкор" ҳужумлари сони ортиб боряпти. Бурчак зарбалари тўхтамаяпти. 

41. Рашидовнинг зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Бурчак тўпи.

41. Стандарт. Сардор Рашидов рақиб дарвозасидан 25 метр узоқликда жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди.

39. Минори рақиб қарши ҳужумини тўхтатгани учун сариқ карточка олди.

38. Бекрич рақиб дарвозасига чап оёғи билан зарба берди. Бурчак тўпи.

37. Жамоа сардорининг зарбаси ноаниқ.

36. "Бунёдкор" дарвозасидан 20 метр узоқликда хавфли жарима зарба. Тўп қаршисида Неъматов.

35. Меҳмонларнинг стандарти бефойда якунланди.

32. Зуагининг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Корнейчук қайтарди.

31. Виталий Пламадела узоқ масофадан Акбар Тўраев дарвозасига зарба берди. Жуда ноаниқ.

28. Сардор Рашидов рақибга бутсасининг таг қисми билан чиққани учун сариқ карточка олди.

26. "Бухоро"нинг ажойиб қарши ҳужумидан Сухроб Неъматов унумли фойдалана олмади.

25. Бурчакдан етказиб берилган оширмани Зуаги боши билан рақиб дарвозасига тўғирлаб қўя олмади.

24. Бекричнинг зарбасидан фақат бурчак тўпи ишлаб олинди.

20. Вохид Шодиевнинг боши билан зарбаси ноаниқ.

18. "Бухоро" бугун қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қиляпти.

17. Бурчак зарбасидан узатиб берилган тўпни Филипосян боши билан дарвозага тўғирлашда бироз адашди.

16. Сардор Рашидовнинг чиройли зарбасини Корнейчук қайтариб қолди.

11. Шодиев рақиб стандартига ҳалақит бергани сабаб сариқ карточка олди.

10. Мирзоҳид Ғофуров рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка олди.

9. Мезбонлар бурчак тўпи ишлаб олди.

Акмал Шораҳмедвонинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Зуаги дарвозага аниқ йўллади.
6. ГОООООООЛЛЛ!!!!! ЗУАГИИИИ!!

5. Дилявер жарима майдончаси ташқарисидан зарба бериб Акбар Тўраевни синаб кўрди. 

4. "Бухоро" ўзининг илк бурчак тўпини амалга оширяпти.

3. Кейинги вазиятда Мирзоҳид Ғофуров ҳам оффсайдга тушиб қолди.

2. "Бунёдкор"нинг икки футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда.

1. Мезбонлар аста секинлик билан тўпга эгалик қилиш бўйича статистик маълумотларни ўз томонига оғдира бошлади.

-Учрашувни "Бунёдкор" бошлаб берди.
- Бугун "қалдирғочлар" сафида сардорлик вазифасини Акмал Шораҳмедов бажариб беради.

- Мамлакатимиз мадҳиясини барча жўр бўлиб куйламоқда.
- Жамоалар ПФЛ мадҳияси остида майдонга чиқиб келишди.
- Футболчилар майдонга чиқишга тайёр. Олий Лиганинг икки етакчи клуби "Пахтакор" ва "Локомотив" ўзларининг биринчи ўйинида рақиб билан муроса кўчасини танлашди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун мамлакатимиз биринчилиги 1-турининг навбатдаги учрашуви, "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувини кузатиб борамиз.

- Ўйин соат 18:30да бошланади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика