Вадим Абрамов: "Бизга Суперкубок керак эмас десам хато бўлади"
07 mar 2015 11:02
News
Вадим Абрамов: "Бизга Суперкубок керак эмас десам хато бўлади"
"Жамоа мавсумга у қадар яхши тайёр эмас демоқда. Бироқ менимча биз ёмон ўйнамадик. Эртага мавсум олдидан яхши "репетитция" бўлади. Футболчилар "Фулад"га қарши ўйиндан сўнг ўзларига келиб олишди", - дейди Вадим Абрамов.
- "Фулад"га қарши ўйиндан сўнг эртанги ўйин сиз учун қанчалик муҳим?
- Бундай клубда ишласанг оддий ўйинлар бўлмайди. Суперкубок керакмас десам ёлғон бўлади. Футболчилар қандай клубда ўйнаётганини билишлари керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз.
- Ўтган йил ҳам илк ўйинни Суперкубок доирасида ўтказган эдингиз. Ўша мавсумда Фузайловнинг тузган жамоасини қабул қилиб олган эдингиз. Бу сафар ўзингиз истаган футболчиларни жамоага олиб кела олдингизми?
- Ҳа албатта. Мен ўзимга керакли барча футболчиларни жамоага таклиф қила олдим. Туркияда яхши ўйнаётгандик, бироқ бу ерда негадир пасайиш бўлди.
- Фаолиятингиздаги иккинчи Суперкубок ўйинида майдонга тушасиз. Жамоа Туркияда яхши ўйнаётган эди дейилди, нима учун пасайиш бўлди. ОЧЛ босимими?
Лутфулла Тўраев: - Менимча босим бор. Нуфузли мусобақада ўйнаяпмиз, ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнадик. Озгина вақт ўтса барчаси яхши бўлади.
Вадим Абрамов: - Осиё Кубогида иштирок этган футболчиларимиз дам олмай клуб йиғинига қўшилиб кетишди. Шу сабабли ҳам Кападзе, Тўраев каби футболчиларда озгина чарчоқ аломатлари бўлиши мумкин. Аммо бу ўткинчи, икки ҳафталардан сўнг барчасии ўз жойига тушиб кетади.
- Ўтган йил жамоанинг асосий футболчилари бўлган Бобур Йўлдошев ва Иброҳим Раҳимовда жароҳат борми?
- Йўлдошев ўтган йил терма жамоалар йиғинида иштирок этди. Тиббий кўрикдан сўнг унинг юрагида муаммо борлиги ҳақида айтилди. У даволанди, куни кеча унга майдонга тушишга рухсат беришди. Иброҳим Раҳимовнинг бармоғи операция қилинди. Яқинда у машғулотларга қайтди.
- "Пахтакор"нинг ўйинларини кўрдингизми? Жамоа қанчалик кучли?
Лутфулла Тўраев: - "Пахтакор" яхши жамоа, ОЧЛда яхши ўйнамоқда. Бироқ рақиб "Реал" ёки "Барселона" эмас.
- Нима учун жамоаларимиз битта ҳужумчи билан ўйнашмоқда? Ҳужумкор ўйин намойиш этишнинг иложи йўқми?
- Айнан "Локомотив" ҳақида гапирсам, биз "Фулад"га қарши 3 нафар ҳимоячи билан ўйнадик. Корян ва Абдухолиқов ҳужумда ўйнади. Тўғри кам гол ураяпмиз, аммо бунга вақт керак.
- Эртага асосий таркибда катта ўзгаришлар бўладими?
- Йўқ. Катта ўзгаришлар аниқ бўлмайди.
- Ўтган йил жамоа ўз уйида "Пахтакор"га ютқазиб қўйиб чемпионлик билан хайрлашганди. Ўша ўйин ёдингиздами?
Лутфулла Тўраев: - Албатта, ўша ўйинни жуда яхши эслаймиз. Эртага бундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Барча йигитлар буни эслашади.
Нарзулла Сайдуллаев
Comments