Latest news

09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  1 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  12 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  10 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  1 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  14 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  16 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  122 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  850

"Насаф" ОЧЛдаги биринчи ғалабасини расмийлаштирди News

"Насаф" ОЧЛдаги биринчи ғалабасини расмийлаштирди

ОЧЛ "D" гуруҳи 1-тур ўйини "Насаф" - "Тракторсози" учрашувини ушбу саҳифа орқали матнли онлайн тарзида кузатиб боришингиз мумкин.

ОЧЛ, "D" гуруҳи, 1-тур.

Қарши, "Марказий" стадион. 11160 томошабин.

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Тракторсози" (Эрон) 2:1

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон)

Голлар: Эдиньо (31), Шомуродов (46), Ҳамза Каримов (52)

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 20.Эркин Бойдуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 17.Артур Геворкян (27.Илҳом Юнусов, 90), 33.Одил Ҳамробеков, 99.Олександр Коблаш (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 15.Рой Рок, 9.Илҳом Шомуродов.

"Тракторсози": 1. Ҳамид Лак, 3. Ҳабиб Гордани
4. Ҳолид Шафиий, 23. Мирхани Ҳошими, 88. Фардин Абидини, 6. Меҳди Киани, 8. Шаҳин Сағиби (19. Меҳрдад Байрами, 81), 14. Андраник Теймуриян, 18. Аҳмад Камдар (7.Саман Нариманжаҳан, 63), 27. Фаршад Аҳмадзода, 10. Эдиньо.

Огоҳлантиришлар: Абедини (52), Рок (57).


                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                                   ЯНГИЛАШ


- Учрашувдан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни шу жойда якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- "Насаф" вакиллари ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиришмоқда...


- Қор ҳам ажойиб тарзда ёғмоқда...


- "Насаф" ўз тарихида илк бор ОЧЛда ғалаба қозонди!


- ҒАЛАБА МУБОРАК, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90`  Ўзгариш. "Насаф". Артур Геворкян ўрнида Илҳом Юнусов майдонда ҳаракат қилади.


90` Майдонга тушишга Илҳом Юнусов ҳозирлик кўрмоқда.


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` Андраник Теймуряндан кучли ва хавли зарба! Бирозгина ноаниқ...


88` Элдор Свюновга тўпга чиқишда яхши ўйнади.


87` "Тракторсози" ҳужумда хавфли ҳаракат қилмоқда.


85` "Насаф" учун бугун тарихий кун бўлиши мумкин. Уларни ОЧЛдаги биринчи ғалабадан саноқли дақиқалар ажратиб турибди.


83` Бурчак тўпи хавфли чиқди. Лекин рақиб футболчилари сўнгги паллада яхши ўйнашди.


82` Рой Рок! Ажойиб зарба ва рикошет. Бурчак тўпи.


81` Ўзгариш. "Тракторсози". Шаҳин Сағиби ўрнига Меҳрдад Байрами майдонга тушди.


80` Одил Ҳамробеков бугунги ўйинни жуда аъло даражада ўтказмоқда.


78` "Насаф" ҳимояда яхши ўйнамоқда. "Тракторсози" жамоасининг олдинги чизиқдаги ўйлаган режалари ҳозирча иш бермаяпти.


76` Бугунги ўйинни стадионда 11160 нафар ишқибозлар томоша қилишмоқда.


75` "Насаф"да ўзгариш. Олександр Коблаш ўрнига Шоҳруҳ Гадоев туширилди.


74` Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.


73` Горданининг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Элдор Суюнов ушлаб олишга эришди.


72` "Тракторсози" ҳужум қилишга интилмоқда.


70` Рой Рокдан навбатдаги "рейд". Словениялик ҳимоячи бир футболчини доғда қолдирди ва тўпни жарима майдончаси ичида турган Коблашни қидириб топди. Олександр Коблашнинг боши билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


69` Артур Геворкянга нисбатан майдон маркази олдида қўполлик ишлатилди.


67` Андраник Теймурян тўпни жуда чиройли тарзда жарима майдончасига ошириб берди. Бироқ ҳужумчи Эдиньо тўпга ета олмади.


65` Иккинчи бўлимда худди "Насаф"нинг ўйини сингари қор ҳам кучаймоқда...


63` Ўзгариш. "Тракторсози" таркибида ҳаракат қилган Амиркамдар Аҳмад ўз ўрнини Нариманжаҳанга бўшатиб берди.


62` Ҳимояда тушунмовчилик. Эдиньо ҳам "чалқанча" услубда зарба бериб кўрди. Ноаниқ.


61` Хавфли вазият! Илҳом Шомуродов учрашувдаги ўзининг иккинчи голини киритишга яқин келганди. Унинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. Қайтган тўпга Сайфиев зарба бера олмади...


59` "Насаф" ҳимоячилари иккинчи қаватда яхши ҳаракат қилишди ва тўпни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштиришди.


58` "Тракторсози" ҳужумда ўйнамоқда. Кетма-кет иккинчи бурчак тўпи.


57` Рой Рок ҳужумда қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


54` "Насаф" тўлиқ устунлик билан ўйнамоқда. "Тракторсози" шокда!


53` Артур Геворкяннинг жаримадан ошириб берган тўпини Ҳамза Каримов боши билан дарвозага аниқ йўналтирди. Баракалла!


52` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ҲАМЗА КАРИМОВ!


52` Абедини рақибига қўполлик ишлатди. Сариқ карточка. "Насаф" жарима зарбасини амалга оширади.


51` "Тракторсози" футболчилари ўйин темпини туширишга ҳаракат қилишмоқда.


50` Қаршида қор. "Насаф" эса ҳужумлар ёмғирини бошлаб юборди...


49` Одил Ҳамробеков ва Илҳом Шомуродов фантастик ўйин кўрсатишмоқда.


48` "Насаф"ни стадионга келган мухлислар қўллаб-қувватлашмоқда. "Тракторсози" футболчилари иккинчи бўлимда бундай дебютни кутишмаганлиги аниқ!


46` ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  СУПЕРРРРРРРРРРРРРРРРР! ИЛҲООМММММММ ШОМУРОДОВ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Жарима майдончаси атрофидан "чалқанча" услубда Илҳом Шомуродов тўпни дарвозага "михлаб" қўйди, ҳа-ҳа айнан "михлаб" қўйди! ОЛҒА "Насаф"!


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишмоқда.


- БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! ТАНАФФУС!


45` Артур Геворкянинг зарбасини Лак ушлаб олди.


43` "Насаф"нинг бу сафарги ҳужуми ҳам бесамар кетди. Рақиб футболчиси майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


41` "Насаф" футболчиларига ўз кучларига бўлган ишонч етишмаётгандек. Оддий взиятларда тўп йўқотишлар ва тўп узатишда бўлаётган хатоликлар кўп учрамоқда.


39` Бурчак тўпи меҳмонларга самара келтирмади.


38` "Тракторсози" ўнг қантдан тезкор ҳужумни ташкил этди. Сўнгги паллада Ҳамробеков яхши ўйнади ва хавфни бартараф этди. Бурчак тўпи.


37` Хавфли вазият! Олександр Коблаш тўпни қизғонмаганида ҳақиқий хавфли вазият юзага келиши мумкин эди...


35` Рой Рокнинг қанотдан етказиб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.


34` "Насаф" вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга интилмоқда.


31` ГОЛ! ЭДИНЬО! "Тракторсози" учрашувда ҳисобни очди. Эдиньо бу вазиятда боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.


30` "Насаф"нинг ҳужуми! Сайфиев тўпни Рой Рокка узатди, словениялик ҳимоячи эса тезда ўз қанотидан тўпни жарима майдончасига оширди. Олександр Коблаш бу вазиятда бироз ноаниқ ҳаракат қилди.


28` Майдоннинг ҳолати сифатли ва чиройли футбол кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда.


27` Меҳмонларнинг ҳужумини "аждарлар" ҳимояси бартараф этди.


25` Ҳани Ҳашемига тиббий ёрдам кўрсатилди ва шу боис ўйинда кичик тўхталиш юзага келди.


23` "Тракторсози" ҳужумда ҳаракат қилди. Бироқ айнан улар ҳужумда ҳимоячиларимизга нисбатан қоидани бузишди ва ўз ҳужумларини бузиб қўйишди.


22` "Тракторсози" футболчилари тўпни рақибга беришмаяпти. Тўп билан муомала қилиш бўйича меҳмонларнинг кўрсаткичлари яхшироқ.


20` Ҳамза Каримов бироз оқсаб ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячимиз кичик жароҳат олган кўринади.


18` Эркин Бойдуллаевга нисбатан майдон марказида қўполлик ишлатилди.


16` "Насаф"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми якунига етмай қолди. Олександр Коблаш тўпни рақибига олдириб қўйди.


15` "Тракторсози" ўйин тизгинини ўз қўлига олишга уринмоқда ва буни деярли уддаламоқда.


13` "Насаф" ҳудудий устунликка эга. Эронликлар эса қарши ҳужумда хавфлироқ ҳаракат қилишмоқда.


10` Эътиборлироқ бўлинглар! Фаршад Аҳмадзадеҳ бир қатор ҳимоячиларни алдаб ўтиб, дарвозага ерлатиб зарба йўллади. Элдор Суюнов ўз ўрнида!


9` Артур Геворкяннинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.


8` Коблашга нисбатан қўполлик ишлатилди ва жарима тўпи. Хавфли нуқта.


7` Ажойиб! Тасанно! Баракалла, Артур! Геворкян жуда чиройли тарзда Муҳаммадиевни ўнг қанотдан ҳужумга чиқариб юборди. Шуҳрат Муҳаммадиевнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Коблаш боши билан дарвозага йўллашда бироз адашди.


6` "Насаф"нинг илк ҳужуми. Одил Ҳамробеков бошлаб берган ҳужумни Геворкян ривожлантирди ва тўпни Шуҳрат Муҳаммадиевга етказиб берди. Муҳаммадиевни рақиб футболчиси йиқитиб қолди. Бироқ ҳакам бу вазиятга эътибор қаратмади.


5` Қор ёғиши бироз кучаймоқда.


4` "Тракторсози" ҳужумда ҳаракат қилаётган бир пайтда Рой Рокка нисбатан қоида бузилди.


3` Тўп назорати "Насаф" футболчиларига қўлига ўтди.


2` "Тракторсози" ўйинни ҳужумкорлик руҳ билан бошлашди. Бироқ вакилларимизга қарши қоида бузилди.


- ЎЙИН БОШЛАНДИ! ОЛҒА "НАСАФ"! ЎЙНА "НАСАФ"! Ғалаба сенга ёр бўлсин!


17:55.  Жамоалар ОЧЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.


17:50. Учрашувни "Спорт" канали орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. Ўйинни Мурод Ризаев шарҳлаб боради. Айни пайтда ушбу шарҳловчи Қарши шаҳрида бўлиб турибдилар ва беллашувни стадиондан туриб шарҳлашга тайёрлар.


17:40. Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларини якунлаб, кийиниш хонасига кириб кетишди.


17:38. Қаршида қор ёғиши давом этмоқда. Майда-майда, лекин тезлик билан тушмоқда. Ҳаво эса кутилганидек совуқ!


17:33. Стадион мухлислар билан лиқ тўлмаган. Ҳозирча. Ишқибозларнинг ташрифи давом этмоқда. Айни пайтда стадионда тахминан 10 мингдан ошиқроқ ишқибозлар бор. Лекин кўчада минг-минглаб мухлислар қолиб кетишган. Уларнинг нима сабабдан стадионга кира олмаётганликлари номаълум.


17:25. "Насаф" бугунги ўйинда ўзининг анъанавий 4-4-2 схемасида ҳаракат қилса, "Тракторсози" жамоаси 4-5-1 схемасида ўйнашади.



17:20. Жамоалар ўйин олди чигалёзди машқларни бажаришмоқда.


17:10. Жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлди. Пастроқда танишишингиз мумкин.

















17:05. "Насаф" посбонлари ўйин олди чигалёзди машқларни бошлашди. Дарвозада - Элдор Суюнов!


16:52. "Марказий" ўйингоҳга сал кам 16 мингга яқин ишқибозлар сиғиши мумкин.


16:50. "Насаф" - "Тракторсози" учрашувига чиқарилган "Программка"



16:40. Ўйинга бир соат вақт қолгани таркиблар расман маълум бўлади.


16:35. Телефонда, қорда имкон қадар олган кичик видеомизни кўришингиз мумкин.


16:34. Ишлаб турган нетбукларимизга ҳам қор парчалари тушиб эриб кетмоқда. Қўл эса музлаб қолмоқда. Ассалом, ОЧЛ!

16:30. Учрашув ҳакамлари ва назоратчилар майдоннинг ҳолати билан танишмоқдалар.

16:25. Қаршида қор ёғишни бошлаб юборди. 



16:20. "Насаф" футболчилари майдонни кўздан кечиришмоқда.

16:15. Жамоалар стадионга етиб келишди.


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Қаршида катта футбол байрами бошланмоқда! "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг дастлабки баҳсини ОЧЛ доирасидаги Эроннинг "Тракторсози" жамоасига қарши ўтказади. Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада. Биз сайтимиз орқали ушбу беллашувдан стадиондан туриб матнли онлайн тарзида трансляцияни амалга оширамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


ОЧЛ, "D" гуруҳи, 1-тур.

Қарши, "Марказий" стадион. 11160 томошабин.

"Насаф" (Ўзбекистон) - "Тракторсози" (Эрон) 2:1

Бош ҳакам: Абдуллоҳ Ал Ҳилоли (Уммон)

Голлар: Эдиньо (31), Шомуродов (46), Ҳамза Каримов (52)

"Насаф": 25.Элдор Суюнов, 4.Мақсуд Каримов, 32.Ҳамза Каримов, 20.Эркин Бойдуллаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Фарруҳ Сайфиев, 17.Артур Геворкян (27.Илҳом Юнусов, 90), 33.Одил Ҳамробеков, 99.Олександр Коблаш (22.Шоҳруҳ Гадоев, 75), 15.Рой Рок, 9.Илҳом Шомуродов.

"Тракторсози": 1. Ҳамид Лак, 3. Ҳабиб Гордани
4. Ҳолид Шафиий, 23. Мирхани Ҳошими, 88. Фардин Абидини, 6. Меҳди Киани, 8. Шаҳин Сағиби (19. Меҳрдад Байрами, 81), 14. Андраник Теймуриян, 18. Аҳмад Камдар (7.Саман Нариманжаҳан, 63), 27. Фаршад Аҳмадзода, 10. Эдиньо.

Огоҳлантиришлар: Абедини (52), Рок (57).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика