Latest news

01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  2 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  13 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  85 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  9 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  4 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  846 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  4 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3 18:24Биринчи даврада "Бунёдкор"да ўйнаган футболчи Босния ва Герцеговина клубига ўтди  1 18:00Ўзбекистон ўйнайдиган "Божуар" стадиони баҳсга тайёр  7

"Реал" чорак финал масаласини дастлабки ўйиндаёқ осонлаштириб олди News

"Реал" чорак финал масаласини дастлабки ўйиндаёқ осонлаштириб олди

Европа чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичи доирасидаги "Шальке" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди.

ЕЧЛ, 1/8 финал.

Биринчи ўйин.

"Шальке" - "Реал" 0:2

«Фелтинс-Арена».

Гол: Роналдо (26), Марсело (79).

"Шальке": Велленройтер, Хёведес, Боатенг, Хегер (Майер, 80), Шупо-Мотинг, Аого, Учида, Хунтелаар (Платте, 33), Настасич, Матип, Нойштадтер (Кирхофф, 57).

"Реал": Касильяс, Варан, Пепе, Карвахаль (Арбелоа, 82), Марсело, Кроос, Лукас Силва, Иско (Ильярраменди, 85), Бэйл, Роналдо, Бензема (Чичарито, 78).

Огоҳлантиришлар: Кроос (9), Боатенг (34), Нойштадтер (45), Кирхофф (63).



                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                               ЯНГИЛАШ


"Шальке" - "Реал" учрашувидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ-саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


89` "Шальке" футболчилари учинчи голни ўтказиб юбормаслик учун эътиборларини ҳимояга қаратишмоқда.


87` "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб туриб вақтни ўтказмоқда...


85` "Реал"да сўнгги ўзгариш. Иско ўрнига Ильярраменди туширилди.


83` "Шальке" ҳеч бўлмаса битта гол уриш мақсадида олдинга бормоқда. "Реал" ҳимоячилари эса уларга имкон беришмаяпти.


82` "Реал"да ҳам ўзгариш кузатилди. Карвахаль ўрнига Арбелоа майдонга чиқди.


80` "Шальке"да ўзгариш. Хегер ўрнига Майер ўйинни давом эттирадиган бўлди.


79` ГОООООООООООООООООООООООЛ! МАРСЕЛО! СУПЕР ГОЛ! Роналдодан тўпни қабул қилиб олган Марсело жарима майдончаси атрофидан жуда чиройли зарба берди ва тўпни дарвозанинг "тўққизлиги"га жойлаб қўйди, 0:2!


79` "Реал"да ўзгариш руй берди. Карим Бензема ўрнига Чичарито майдонга тушди.


78` Роналдо Бенземани бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Лекин бу вазиятда лайнсмен байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдирди...


76` Вазият якунига етгандан сўнг Касильяс дарвоза тўсинига сакраб, қўллари билан уриб қўйиб ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.


75` Хавфли вазият! "Шальке" уйғонди! Стадион ҳам уйғонгандек... Платтедан супер зарба ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда. Учида тўпни эгаллаб олди ва рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Рикошетдан сўнг тўп шундоққина Касильясни қўлига бориб тушди.


74` Роналдо бу сафар тўпни "жонли-девор"дан ўтказа олмади.


73` Хавфли нуқтадан жарима зарбаси! "Реал" учун имконият. Аниқроғи, Роналдо учун яна бир вазият.


72` Хавфли вазият! ИСКО! Иско Гарет Бэйл билан чиройли, "девор" услубида ўйнади ва жарима майдончасига кирмасдан зарба йўллади. Бирозгина ноаниқ!


70` "Шальке" жуда ишончсиз ўйнамоқда. Футболчиларга қатъийлик етишмаяпти.


69` Ниҳоят Касильяс дарвозаси томон аниқ зарба. Боатенгнинг узоқдан йўллаган зарбасини бартараф этишда Икер Касильяс қийинчиликка дуч келмади.


67` "Шальке"да хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Хегер жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва Марселони ортда қолдириб, кейинчалик тўпга ета олмай қолди.


66` Вазиятларсиз давом этаётган ўйиннинг 67-дақиқаси бошланмоқда...


64` Ҳозиргина майдонга тушган Кирхофф Карвахалга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточка ишлаб олди.


63` Хегернинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни Боатенг ўзининг кучли зарбаси билан якунламоқчи бўлди. Узоқдан берилган зарбага эса аниқлик етишмади.


61` Криштиано Роналдо тўпга зарба беришда хатога йўл қўйди ва тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.


59` Рафаэль Варан бугун "Реал" таркибидаги ўзининг 100-ўйинини ўтказмоқда.


58` "Шальке"да навбатдаги ўзгариш руй берди. Нойштадтер ўз ўрнини Ян Кирхоффга бўшатиб берди.


57` "Реал" ҳужум қилишда давом этмоқда. Иско ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги туфайли ҳужум узилиб қолди.


55` "Реал"нинг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужуми бесамар кетди. Велленройтер жарима майдончаси ичига узатиб берилган тўпни эгаллаб олди.


53` "Реал" бурчак тўпини амалга оширди. Велленройтер тўпга чиқишда аниқ ўйнади ва барчадан илдамроқ ҳаракат қилиб, тўпни ушлаб олди.


51` "Шальке"да ажойиб имконият пайдо бўлиши мумкин эди. Платте рақиб жарима майдончаси ичида бироз шошиб қолди ва тўпни Шупо-Мотинга узатмади.


49` Бензема рақиб жарима майдончаси томон кириб бораётган бир пайтда йиқилди ва ҳакамга мурожаат қилди. Аткинсон эса ундан ўрнидан туриши кераклигини сўради.


47` "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


45` Нойштадтер Бенземани ушлаб қолгани учун ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ деб топилди.


45` "Реал" бурчак тўпи тепди. Аммо ушбу стандарт вазияти уларга самара келтирмади.


44` Шупо-Мотинг ўзининг беназир дриблинглари билан Карвахални ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Бироқ кейинчалик ўзининг хатоси билан тўпни Кроосга бериб қўйди. Хавфли ҳужум ташкил этилиши мумкин эди.


42` "Реал"нинг ҳужумларини бартараф этишда "Шальке" футболчилари қийинчиликка дуч келишмоқда.


40` Уҳҳ! Қулай вазият! Роналдо сал қолса иккинчи голни киритиши мумкин эди. Велленройтер тўпга чиқишда кеч қолди ва Роналдо тўпни ундан олиб ўтди. Бироқ португалиялик футболчи зарба беришда кеч қолди. Тўп майдондан чиқиб кетган эди.


38` Голдан сўнг мезбонлар Касильяс дарвозаси олдида вазият яратишгани ҳам йўқ.


36` Криштиано Роналдо ўз услубида ажойиб ва кучли зарбани амалга оширди. Велленройтердан эса супер "сейв"! АЖОЙИБ! БАРАКАЛЛА!


35` "Реал" хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепади. Тўп олдида Роналдо!


34` "Шальке"га ҳар томонлама қийин бўлмоқда ўйин. Жароҳат ва мажбурий ўзгариш. Дастлаб Ферманн, кейин Хунтелаар.


33` Мажбурий ўзгариш. "Шальке"нинг голландиялик тажрибали ҳужумчиси Класс-Ян Хунтелаар жароҳати туфайли ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига яна бир ёш дебютант Платте майдонга туширилди.


32` "Шальке" ҳужумчиси Хунтелаар жароҳат олди.


31` Хавфли вазият! Карим Бензема дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба йўллади. Ёш Велленройтер қийинчилик билан бўлсада бу зарбани иккинчи уринишда ушлаб олишга эришди! Қойил!


29` Ушбу голдан кейин "Реал" анча енгил ўйнамоқда. "Шальке" эса бироз ўйинини йўқотиб қўйгандек.


27` Шу вақтга қадар "Шальке" дарвозаси олдида ҳеч қандай хавф солинаётгани йўқ эди. Биргина вазият ва гол! "Шальке" ҳимоячилари Роналдони кўздан қочиришгани уларга қимматга тушди.


26` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! "Реал"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми самарали якун топди. Карвахаль томонидан жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни Роналдо боши билан дарвозага йўллади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 0:1!


26` Ажойиб ҳужумчи! Хавфли зарба! Класс-Ян Хунтелаар бир-икки ҳимоячидан ўтиб кетди ва чамаси 28-метрлар масофадан Икер Касильяс дарвозаси томон зарба йўллади. Касильяс қийинчилик билан тўпни қайтариб юборди. Қайтган тўпга эса зарба берадиган футболчи топилмади.


25` "Реал"нинг ўйинида тезкорлик кўринмаяпти. Мадридликлар жуда секин ҳаракат қилишмоқда. "Шальке" эса тўпни олиши биланоқ ўз ҳужумини тезкорлик билан ривожлантирмоқда.


23` "Реал"нинг олдинги чизиқ вакиллари унчалик фаол эмаслар. Улар деярли ўйинда кўринишмаяпти. Ўтган вақт мобайнида "Шальке" рақибидан кўра мазмунлироқ ўйнамоқда.


22` "Реал" вазиятни ўз қўлига олишга уринмоқда. Карло Анчелотти жамоаси тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди ва ҳужумга ўтмоқда.


20` Хавфли зарба! Кучли зарба! Ноаниқ зарба! Аогодан Касильяс дарвозаси томон юриш бўлди. Бироқ жарима майдончаси атрофидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.


19` Лукас Силва узоқдан Велленройтер қўриқлаётган дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Бироқ зарба ноаниқ кетди.


18` "Реал" асосан қанотлар орқали мезбонлар ҳимоя қўрғонини ёриб ўтишга интилмоқда. Аммо уларнинг режаларини "Шальке" футболчилари тезда пайқаб қолишмоқда ва ишончли тарзда ҳимояланишмоқда.


17` "Шальке" ёмон ўйнамаяпти. Сўнгги беш дақиқадан буён "Реал" футболчилари ўз жарима майдончалари атрофида тўпни рақибдан олиб қўйишга ҳаракат қилишмоқда.


15` Аогонинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси "жонли-девор"га тегиб қайтди.


14` Лукас Силва Хегерга нисбатан қоидани бузди. Жарима зарбаси. Касильяс жонли-деворни ўрнатмоқда.


13` Нариги баҳсда Гонзалез "Базель"ни ҳисобда олдинга олиб чиққан голни урди.


12` Ўйин сурати юқори эмас. Жамоалар аста-секинлик билан олдинга ўтишмоқда.


11` Тони Кроос Хёведесга қарши қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


10` Марсело ўз қанотидан ҳужумга борди. Лекин мезбонлар ҳимоячиси тўпни ундан олиб қўйди.


8` "Шальке" ҳам ҳужумга ўтди. Шупо-Мотинг ва Боатенг томонидан ташкил этилаётган ҳужум якунига етмай қолди. Кевин-Принц Боатенг тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.


7` Тони Кроос тўпни Бэйлга узатди. Гарет Бэйл эса биринчи уринишдаёқ тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Аммо бу вазиятда Бензема тўпга зарба бера олмади.


5` "Реал"нинг позицион ҳужуми. "Шальке" ҳимоячилари ҳозирги вазиятда ишончли ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.


4` "Шальке" дарвозасини бугун 19-ёшли Велленройтер қўриқламоқда. Ушбу посбон учун бугун дебют ўйин. Анча масъулиятли баҳс. Кўрамиз, ушбу ёш немис посбони учрашув давомида ўзини йўқотиб қўймасмикан...


3` Тўп билан меҳмонлар муомалада бўлишмоқда. "Реал" ҳужумга ўтишга шошилаётгани йўқ...


2` Жамоалар эҳтиёткорлик учрашувни бошлашмоқда. "Шальке" рақибга қарши "прессинг" қўлламоқда...


1` ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- ЕЧЛ мадҳияси жаранг солмоқда...


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Европада катта футбол байрами кеча бошланган бўлса, бугун яна давом эттирилмоқда. Германияда Гельзеркирхеннинг "Шальке" жамоаси ўз майдонида ЕЧЛ 1/8 финал босқичи доирасида "Реал"га қарши ўйнайди. Ушбу учрашувдан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляциясини уюштирамиз. Демак бугун дастлабки баҳс Германияда кечади. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 00:45да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика