Latest news

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  20 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  93 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Эрик Геретц: "Бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди" News

Эрик Геретц: "Бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди"

"Бунёдкор" - "Ал Жазира" ўйинидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Эрик Геретц иштирок этмоқда.
Мураббийга ҳимоячи Башир Саид ҳамроҳлик қилди.

"Икки йиллик танаффусдан сўнг Тошкентга келганимдан хурсандман. "Лаҳвия" билан "Пахтакор"га қарши ўйин учун келгандим. Эртага жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Биз рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз футбол бўладиган майдонда машғулот ўтказамиз. Бу жуда муҳим", - дейди Эрик Геретц.

"Барча келганларга раҳмат. Мураббийнинг фикрини тўлдираман, биз бу ерга фақат ғалаба учун келдик. Ўзимга ва жамоадошларимга омад тилайман. Бунёдкор" жуда кучли жамоа. , - дейди Башир Саид. 

- Ўзбекистонда ҳали мавсум бошланмади. "Бунёдкор"ни ўрганишда муаммо бўлмадими?
- Рақибнинг Туркиядаги ўртоқлик учрашувларини томоша қилдим. Ўзбекистон чемпионатида ўйинлар бўлмаган бўлса ҳам ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. "Бунёдкор"нинг бир нечта ўйинларинг дисклари бўйча ўргандик. Жамоанинг ўйинида жуда катта ўзгаришлар кузатилмаган.

- Об-ҳаво туфайли, эртанги баҳсда кўп нарсани жисмоний ҳолат ва тезлик ҳал қилади. Бунга тайёрмисизлар?
- Албатта. Эртага иккала жамоа бир хил шароитда тўп тепади. Шу боис ўйинга тайёрмиз, об-ҳаво бизга ҳалал бермайди. Мен бельгияликман, бундай об-ҳаво мени қўрқитмайди.

- Плей-офф ўйини битта ўйиндан иборат шунга муносабатингиз қандай?
- Бу "Бунёдкор" учун яхши. Чунки улар ўз майдонида ўйнашади. Аслида плей-офф икки ўйиндан иборат бўлиши керак.

- "Бунёдкор"нинг қайси футболчиларнинг номини биласиз?
- Мен рақибнинг деярли барча ўйинларини кўрдим. Футболчиларини танийман. Аммо кимнидир алоҳида ажратиб айтиш фикридан йироқман. Бутун жамоани ҳурмат қиламан.

- "Ал Жазира" Осиё чемпионлар лигасида иштирок этиш учун қандай трансферлар амалга оширилди?

- Трансферлар орасида ёнимда ўтирган Башир Саидни айта оламан. Айнан шу позицияда камчилик бор эди. Уни сотиб олганимиздан хурсандмиз.


Нарзулла Сайдуллаев
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика