Latest news

02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  0 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  2 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  2 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   25 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  436 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  2 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  2 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20

ПФЛ Кубогида яна бир ҳангома, ҳакам кимга қизил берганини ўзи билмай қолди News

ПФЛ Кубогида яна бир ҳангома, ҳакам кимга қизил берганини ўзи билмай қолди

ЎФФ сунъий майдонида "Пахтакор-2" ва "Машъал" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда қизиқ ҳолат кузатилди.
Гап шундаки, учрашувнинг 43-дақиқасида "Машъал" вакили Қаҳрамон Баҳодиров "Пахтакор" аъзоси Озод Қурбоновни қўполлик билан йиқитди. Бунга жавобан Қурбонов унга жавоб берди. Бир пас, оҳ-воҳдан сўнг қанот ҳаками Сергей Сазанов (Тошкент) бош ҳакам Абдураҳим Мўминовни (Тошкент вилояти) олдига чақирди.

Шундан кейин....



- Мана сенга қизил.... 26 рақамдаги футболчи ҳайрон...



Футболчи 2 секундлик шок ҳолатидан кейин тилга кирди: - Менга?... Бу ерда мухлислар, хандон отгунча, - у эмас. 4-рақам-ку....



- Ия шундай демайсизларми? Деганча ҳакам ўз йўналишини ўзгартирди...



Кетиш олдидан - ука сенга эмас, қизил мана 4-рақамга деди...

Футболчи ва мухлислар яна "Ўўўўў"дан келдилар, - ахир ундан чиқди-ку?
Ундай бўлса мана сенга ҳам деб Қаҳрамон Баҳодировга ҳам "қизил" бериб юборди. Қизиғи шундаки, бу вазиятда қанот ҳакам шундоққина кўз ўнгида бўлиб турган вазиятга аниқ баҳо бера олмади. Учрашув назоратчиси эса анча олисда эди. Кўрамиз, эртага ПФЛ сайтида бу ҳакамлар бригадасига неча балл қўйилади.

Кеча бўлиб ўтган 4 ўйиннинг 3тасида ҳакамларга икки баҳо қўйилган эди.




Суратда, Сергей Сазанов (Тошкент), Абдураҳим Мўминов, (Тошкент вилояти), Шоҳрух Аъзамов (Фарғона), Сардор Ҳакимов (Самарқанд) биринчи бўлимдан сўнг ечиниш хонасига кириб кетишяпти.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика