Latest news

12:55Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Ўзбекистон (матнли трансляция)  0 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  11 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  23 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  10 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  27 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ News

7 февраль куни Суперлига-2023 учун қуръа ташланади — ЎзПФЛ

Суперлига футбол клублари янги мавсумни қайси стадионда бошлаши маълум бўлди.

U-20 Осиё кубогининг параллель старт олиши чемпионат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши табиий. Лига уларга аниқ ечимлар топиш устида иш олиб боряпти. 

Режага кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март куни старт олади. "Насаф" Чемпионлар Лигасида иштирок этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги ўйини Суперлига старти олдидан эмас, балки 14 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Аммо Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойи учун режасидан келиб чиқиб, Суперкубок санаси яна ўзгариши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.  

7 февраль куни эса Суперлига янги мавсумига қуръа ташланади. Жараён 21:00 дан бошлаб "Спорт" телеканали орқали жонли эфирга олиб чиқилади. 

U-20 Осиё кубогидан келиб чиқиб, Лига қуръа олдидан футбол жамоатчилиги эътиборини қуйидаги масалага қаратади. 

Март ойидаги ФИФА кунларига қадар "Нефтчи", "Бунёдкор", АГМК ёки "Олимпик" футбол клублари ўзаро тўқнаш келиб қолса, катта эҳтимол билан улар иштирокидаги ўйинлар бошқа санада ўтказилади. Мазкур жамоалар дастлабки турлар давомида уй учрашувларини бошқа клубларга қарши ўтказишига тўғри келса, мазкур беллашувлар автоматик равишда рақиб майдонига кўчирилади. Қолган барча ҳолатга қуръа жараёнида батафсил тушунтириш берилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика