Latest news

00:47МЮ Мактоминейни АПЛнинг бошқа бир клубига сотмади  0 00:35Кьеза фаолиятини Англияда давом эттиришга яқин турибди  1 00:05"Динамо" Жаҳонгир Ўрозов ва Муҳаммадали Турсуновни ўз таркибига қўшиб олди  0 23:30Жоау Канселунинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўладими?  0 22:55Ханс-Дитер Флик: "Ямалнинг оёғи ердан узилмаслиги керак"  1 22:15ОКМК назорат ўйинида "Олимпик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 21:35Матс Хуммелс Еврокубокларда ўйнайдиган А Серия клубига ўтиши мумкин  0 20:54"Қизилқум" назорат ўйинида "Локомотив U21"га мағлуб бўлди  0 20:31Расман: Стадиондаги муаммо сабаб "Динамо" — "Навбаҳор" учрашуви қолдирилди  51 20:00Де Хеа фаолиятини А Cерияда давом эттирадими?  1 19:39Ана холос! "Рома" ва "Тоттенхэм" собиқ ҳужумчиси 11 йилдан сўнг фаолиятини тиклашга қарор қилди  4 19:13УEФА Суперкубоги ўйинини ким бошқариши маълум  0 18:49Погбанинг акаси Бельгиянинг учинчи лигасида ўйнайди  4 18:25"Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Парижда ўғриликка учради  14 18:01"Шўртан" учта трансферни амалга оширди  3

Испания Кубоги. "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни мағлуб этди News

Испания Кубоги. "Барселона" ўз майдонида "Атлетико"ни мағлуб этди

Испания кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Барселона" - "Атлетико" тўқнашувининг дастлабки ўйини бўлиб ўтди.

Испания Кубоги, 1/4 финал.

Дастлабки ўйин.

"Барселона" – "Атлетико" 1:0

«Камп Ноу».
 

Гол: Месси (85).

"Барселона": тер Штеген, Алвеш, Маскерано, Пике, Альба, Ракитич (Хави, 77), Бускетс, Иньеста (Бартра, 87), Суарес, Месси, Неймар.

"Атлетико"
: Облак, Хуанфран, Миранда, Годин, Сикейра, М.Суарез, Габи, Туран, Коке, Гризманн (Рауль Гарсия, 66), Торрес (Манжукич, 46).

Огоҳлантиришлар: Хуанфран (45), Суарес (79), Маскерано (80), Габи (85), Годин (90).


                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                        ЯНГИЛАШ



- "Барселона" - "Атлетико" ўйинидан олиб борган матнли онлайн трансляциямизни якунлаймиз. Доимо соғ ва саломат бўлинг, азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча. Эътиборингиз учун ташаккур!


- ЎЙИН ТУГАДИ!


90` Мессининг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кўриниш олди.


90` Годин Мессини жарима майдончаси олдида қўполлик ишлатиб тўхтатиб қолди. Годинга эса огоҳлантириш кўрсатилди. Хавфли нуқтадан хавфли жарима зарбаси!


90` Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


88` Ўзгариш: Марк Бартра Иньеста ўрнига майдонга тушди.


87` Орада Габи огоҳлантириш олганини трансляция режиссёрлари эслатиб қўйишди. Биз ҳам қайд этиб қўямиз.


86` Энди "Атлетико" эътиборини ҳужумга қаратади, "Барселона" эса ҳимояни хушёр қилади.


85` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Пенальти! Мессидан зарба! ОБЛАК!!!!!!!!! Облак тўпни қайтармоқда! Лекин қайтган тўпни Месси бўш қолган дарвозага осонлик билан киритиб қўйди, 1:0!


83` Месси зарба! Тўп "жонли девор"га тегмоқда! Жарима майдончаси ичида тўполон ва тўп учун курашда Бускетс йиқилмоқда. Пенальти!


82` "Барселона" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.


81` Бу ўйинда хавфли вазиятлар "дефицит" бўлаётган бўлса, ҳакам футболчиларни огоҳлантиришни тўхтатмаяпти. Бу сафар Маскерано.


79` Ҳакамнинг тоқати тоғ бўлди ва Суаресга сариқ карточкани кўрсатди.


77` "Барселона"да ўзгариш. Ракитич ўз ўрнини Хавига бўшатиб берди.


76` Луис Суаресдан актёрлик маҳорати! Ҳакам унинг бу қилиғига эътибор қаратмади, алданмади. Тўғри қарор! "Камп Ноу" ва Суареснинг ўзи ғазабда. Суарес жарима майдончаси олдида йиқилди ва ҳакамда жарима зарбаси белгилашини талаб қилди. Лекин унинг бу хоҳиши инобатга олинмади.


74` Ниҳоят! Учрашувдаги энг тўғри қарорлардан бирини Иньеста қабул қилди. Жарима майдончаси олдидан Иньеста Облак қўриқлаётган дарвозани "ўққа" тутмоқчи бўлди. Облак эса ўз ўрнида!


72` Жамоаларга гол уришга чанқоқлик етишмаётгандек...


70` "Барселона"нинг ҳужуми! Неймар сирпаниб кетиш оқибатида ҳужум хавфини кескин пасайтириб юборди. Акс ҳолда Неймар дарвозани ишғол этиш учун ажойиб имкониятга эга бўларди.


69` Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни рақиб футболчиси ўз майдончаси олдидан узоқлаштирди.


68` "Барселона" футболчиси Луис Суарес жамоаси учун бурчак тўпи ишлаб олди.


67` "Атлетико" сафида иккинчи ўзгариш. Гризманн ўз ўрнини Рауль Гарсияга бўшатиб берди.


66` Дани Алвеш Сикейра билан тўқнашиб кетди. Бразилиялик ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


65` "Атлетико"нинг ҳужуми ярим йўлда узилиб қолди. Энди майдон эгалари олдинга интилишмоқда. Лекин ҳар иккала жамоа футболчиларига олдинги чизиғда ижодкорлик етишмаяпти бугун.


62` Месси Миранданинг оёғини босиб олди. Леога ҳакам сариқ карточка кўрсатмади. Кўрсатиши керак бўлган вазият эди аслида...


61` "Барселона"нинг ҳужуми хавфли тус олаётганди! Неймар тўпни жарима майдончаси чизиғида турган Иньестага оширди. Андреаснинг тепган тўпи дарвозагача бормади. Ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди.


59` Ушбу стандарт вазиятидан наф чиқмади.


58` "Атлетико" ҳужумга ўтди. Диего Симеоне жамоаси бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.


56` Луис Энрике ҳозирча таркибда ўзгариш қилганича йўқ. Энрике майдондаги футболчиларга ишонмоқда.


54` Сикейра, Годин, Миранда ва Хуанфран бошчилигидаги ҳимоя чизиғи "Барселона"нинг ҳужумларини бартараф этишда катта муаммога дуч келишмаяпти.


52` "Атлетико" рақибинин майдон марказидаёқ кутиб олмоқда.


50` Диего Симеоне иккинчи бўлимда Марио Манжукични майдонга туширганидан кўриниб турибдики, унинг асосий мақсади меҳмонда гол уриш. Марио тўпсиз ҳам анча фойдали ва кенг кўламдаги ишни бажара олади. Шунингдек, у жарима майдончаси ичида Торресдан кўра хавфлироқ ўйнайди. "Атлетико" ўйинни катта қисмини тўпсиз ўтказиши ва стандарт вазиятларга таяниб ўйнашини инобатга олсак, Манжукич тўғри танлов. Марио Манжукич иккинчи қаватда ҳозирда майдонда ҳаракат қилаётган энг хавфли футболчи десак муболаға бўлмайди.


49` Месси ниҳоят ўз юришини бошлади. Лео бирин-кетин рақиб ҳимоячиларини алдаб ўтди ва тўпни жамоадошига етказиб бермоқчи бўлди. Бироқ унинг узатмаси ноаниқ чиқди. Неймаргача тўп етиб келмади.


47` Тўп назорати майдон эгалари тарафида. "Атлетико" прессинг қўлламоқда.


46` "Атлетико"да ўзгариш. Фернандо Торрес ўрнига Марио Манжукичга сафга қўшилди.


- Иккинчи бўлим бошланди!


- БИРИНЧИ БЎЛИМ ТУГАДИ! ТАНАФФУС!


45` Хуанфран майдон марказида Неймарга нисбатан қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


43` Лионель Месси қайдномада борми? Ҳозир қараб кўрамиз, ҳа бор экан. Қизиғи, ушбу футболчи майдонда деярли кўринмаяпти. Лео, уйғон! Футбол бўлмоқда...


42` Луис Энрике жамоасининг биринчи бўлимдаги иштирокидан ҳозирча кўнгли тўлмаётгани аниқ. Энрике фаоллик билан ўз футболчиларига кўрсатмалар бериш билан банд.


40` "Атлетико"нинг икки нафар сочи буялган футболчилари Торрес ва Гризманн хавфли вазиятга чиқиб боришлари мумкин эди. Нимчорак финалда "Реал"га қарши беллашувдагидек самарали ўйнай олишганида, ҳозир учрашувда ҳисоб очилган бўларди. Лекин Фернандо Торрес рақиб ҳимоячиларидан қочаётиб, тўпни очиқ турган Гризманнга узатиб беришда хатога йўл қўйди ва жамоасининг хавфли тус олаётган қарши ҳужумини бузиб қўйди.


38` Учрашувдаги энг хавфли вазиятни кутилганидек мезбонлар юзага келтиришди. Лекин Суарес бу вазиятда кутилганидек ўйнай олмади.


37` Луис Суарес!!!!!!!!!! Хавфли вазият!!!!! Зарба ва тўп ноаниқ кетмоқда! Ракитичдан заргарона тўп узатилиши ва Суарес деярли 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмаяпти!


36` Меҳмонларнинг чап қанотдан ташкил этилган ҳужумини Торрес самарали якунлаши мумкин эди. Бироқ Фернандо Торреснинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади.


35` Сал аввал тер Штеген қилган ишни бу сафар Облак ҳам такрорлади. Бурчак тўпидан сўнг дарвозабонлар ҳаммадан чаққонроқ ҳаракат қилишмоқда.


34` Луис Суаресга нисбатан жарима майдончаси олдида қоида бузилди. Лекин ҳакам бу вазиятни кўздан қочирди. Лекин мезбонларнинг ҳужуми давом этди. Бурчак тўпи тепилади.


33` "Атлетико" кетма-кет иккинчи бор тўпни бурчак зарбасидан ўйинга киритмоқда. тер Штеген бу вазиятда ҳаммадан чаққон ҳаракат қилди ва тўпни эгаллаб олди.


32` "Атлетико"нинг тезкорлик билан уюштирган ҳужуми хавфлироқ чиққанди. Торреснинг дарвоза томон йўллаган зарбаси Маскеранога тегиб майдонни тарк этди.


30` Ҳа, зерикарли футбол. Месси - Неймар - Суарес "трио"си ҳозирча ҳеч нарса ўйлаб топа олишмаяпти.


28` "Барселона"нинг мақсадсиз олдинга бориши наф келтирмади. Меҳмонлар ҳимояси уларни режаларини олдиндан "ўқий" билишмоқда.


27` Жарима майдончасига ошириб берилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Жарима майдончаси ташқарисида турган Арда Туран тўпга зарба берди. Кучсиз чиққан зарбани ушлаб олишда тер Штеген қийинчиликка дуч келмади.


26` "Атлетико" ҳужумда ҳаракат қилмоқда. Чап қанотдан ривож олаётган ҳужумни рақиб ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиб қолди. Арда Туранга нисбатан Ракитич қўполлик ишлатди.


25` Ўйин сурати жуда паст.


24` Бурчак тўпидан сўнг Марио Суарез тўпга зарба берди. Бироқ ноаниқ.


23` тер Штеген дарвозаси томон илк зарба! Аммо тўп йўл-йўлакай ҳимоячига тегиб ўз йўналишини ўзгартирди. Бурчак зарбаси.


22` "Барселона" тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтаётган бир паллада Коке ўзининг чиройли "подкати" рақиб ҳужумини тўхтатиб қолди.


21` "Атлетико" ҳужумга ўтди ва ўзларининг учрашувдаги илк бурчак зарбаларини ишлаб олишди. Бироқ бу самара келтирмади.


20` Ҳар иккала жамоалар аввало кучлари тежаган ҳолда ўйнашмоқда. Бунақанги ўйинларда ҳар битта хато қимматга тушишини инобатга оладиган бўлсак, улар ўзбек халқ мақоли "етти ўлчаб, бир кес"га амал қилишмоқда.


18` Луис Суарес жарима майдончаси ичига ёриб кирмоқчи бўлди. Бироқ Миранда бу вазиятда рақибини зарарсизлантира олди.


17` Жамоалар рақиб жарима майдончаси олдида вазиятлар яратишда оқсашмоқда.


16` Фернандо Торрес тўпсиз югурмоқда. Диего Симеоне эса ўйинни тик турганча кузатиб бормоқда.


15` Ҳакам Хуанфранни Маскеранога қарши қўпол ўйнади деб топди ва мезбонлар жарима майдончаси олдидан жарима зарбаси белгилади.


14` Неймар ўзининг иккинчи зарбасини амалга оширганди. Тўп йўлига эса "Атлетико" ҳимоячиси ғов бўлди.


13` Ўйин майдон марказида кўчгандек. Тўп асосан юмалоқ чиқиз атрофида ўйналмоқда...


11` "Барселона" ва "Атлетико" жамоаси футболчилари Ўзбекистонда соат неччи эканлигидан хабарлари йўқ шекилли. Ҳозирча юқори шиддаткор футболни намойиш этишмаяпти. Уларнинг осиёдаги мухлислари ҳозир "ухлаб" қолишларини ҳаёлларига ҳам келтиришмаяпти...


10` "Барселона" ҳозирча позицион ҳужумларни ташкил этиш билан банд. Диего Симеоне жамоаси эса ҳимояни қаттиқ назоратга олишган. Уларга бугун дуранг ҳам яхши натижа бўлиши мумкин. Асосий урғу эса қарши ҳужумга қаратилиши аниқ.


8` Атлетико" олдинга ўтишга уриниб кўрди. Бироқ лайнсмен уларнинг ҳужумлари давомли эмас деб топди ва байроқчасини кўтариб, оффсайдни қайд этди.


7` Бу сафар ҳам "Атлетико" ҳимояси ишончли ўйнади.


6` "Барселона"нинг ҳужумлари давом этади. Альбанинг фаоллиги эвазига учрашувдаги иккинчи бурчак тўпи ишлаб олинди.


5` "Барселона" бурчак тўпинидан унумли фойдалана олмади. Аниқроғи, меҳмонлар ҳимояси бу вазиятда аниқ ўйнашди ва хавфни бартараф этишди.


4` Хавфли вазият! Месси - Суарес - Неймар "трио"сининг комбинацияси ва Неймардан ажойиб зарба! "Атлетико" посбони Облак эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яхши "сейв"!


3` Тўп майдон эгалари "Барселона" футболчилари назоратида. Улар ҳужум қилишга "йўл" излашмоқда...


2` Бу ўйин "Реал" - "Атлетико" (2:2) беллашуви сингари Торреснинг "омадли юриши" билан бошланмади...


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Демак биз ҳам ўз ишимизни бошлаймиз...


- Саноқли сониялардан сўнг учрашувга старт берилади...


- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...


- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания Кубоги чорак финал беллашуви "Барселона" - "Атлетико" баҳсини сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қиламиз. Сиз билан биргаликда учрашувни клавиатурани "шақиллатган" ҳолда Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика