Latest news

20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  37 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4 15:38Роналду – энг яхши!  27

Япония ғалаба қозонди News

Япония ғалаба қозонди

Осиё Кубоги иккинчи турининг сўнгги учрашуви.
Майдонда Ироқ ҳамда амалдаги чемпион Япония терма жамоалари ўзаро беллашишди.


Ироқ - Япония 0:1
Голлар
: К.Хонда 23 (пен.)

Ироқ: Жалол Ҳассан, Аҳмад Иброҳим, Волид Салим, Салом Шокир, Дурғам Исмоил, Ёсир Қосим, Саад Абдуламир, Али Аднан (Аҳмад Ёсин 66), Амжад Калаф (Осама Рашид 83), Аъло Абдул Заҳро, Юнус Маҳмуд (Жастин Мерам 55).

Япония: Эйжи Кавашима, Готоку Сакаи, Масато Моришиге, Мая Йошида, Юто Нагатомо, Макото Хасебе, Ясухито Эндо (Ясуюки Конно 62), Такаши Инуи (Хироши Кийотаке 62), Кейсуке Хонда (Йошинори Муто 89), Шинжи Кагава, Шинжи Оказаки.

Огоҳлантиришлар: А.Заҳро 50, С.Шокир 60 - Х.Кийотаке 73, Я.Конно 90+2



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                    ЯНГИЛАШ



90. Ҳозиргина Хонданинг ўрнига майдонга тушган Мутонинг пасидан кейин Киотаке ноаниқ зарба йўллади.

89. Кагаванинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Оказаки дарвозага йўллай олмади.


75 дақиқагача бўлган статистика

73. Кагава битта рақибни алдаб зарба берди, Жалол Ҳасан ўз ўрнида

65. Зарбааааа, Хонда 2- метрлардан бўш дарвозани нишонга ола билмади. бу сафар ҳам устун ироқликларни голдан қутқариб қолди.

64. Оказаки тўп учун ҳаводаги курашда бирйўла иккита рақибни "қулатди".

57. Али Аднаннинг жаримадан тепган тўпи рақиб ўйинчисига тегиб майдонни тарк этди

47. Зарбааа, Хонданинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади.


Япониялик мухлисларнинг голдан кейинги қувончи

42. Юнус Маҳмуднинг зарбасига куч етишмади.

36. Волид Салим Оказакининг оёғини "ўриб" олай деди, жуда хавфли қўполлик.


30 дақиқагача бўлган статистика

33. Сакаидан чиройли "юриш", якун етишмади.

27. Голдан кейин ўйин темпи бироз пасайди.

23. Гооооооллллл, Кейсуке Хондааа, 0:1. Ўзи ишлаган пенальтини ўзи аниқ амалга оширди.

22. Пенальти, Ироқ дарвозасига.

19. Хавфли вазият!!! Оказаки жарима майдончасига икки рақибни алдаган ҳолда кириб борди, лекин учинчиси тўпни олиб қўйди.


16. Зарбааа, Хонданинг бош билан берган зарбасини дарвоза устуни қайтариб қолди. Нагатомонинг чиройли паси увол кетди.

14. Аҳмад Иброҳим ҳаводаги тўп учун курашда Мая Йошидани туртиб юборди.

10. Кагаванинг зарбаси ноаниқ чиқди.

7. Япония позицион ҳужум уюштирмоқда... Йошиданинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди.


Япония таркиби

3. Оказаки деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб бораётган эди, лекин у тўпни қабул қилаётганда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.


Ироқ таркиби

2. Инуи рақиб жарима майдончасига кириб йиқилди, ҳакам эса ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

Учрашув бошланди.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Ироқ ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатиб борамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика