Latest news

11:32Ҳоланд шахматга сармоя киритмоқда  1 10:44Гризманн янги жамоаси билан келишувга эришди (Романо)  1 10:16Гвардиола навбатдаги рекордни ўрнатди  0 09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  2 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  4 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  28 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  98 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  16 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди News

Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди

Шартнома шартларини бузгани учун, Самарқанднинг «Динамо» клуби ўйинчиларига нисбатан жазо чоралари қўлланилди.
Самарқанднинг «Динамо» клуби футболчилари – Александр Клецков ва Аҳрол Рисқуллаев амалдаги шартномаларининг 3-моддаси 3.8-бандини, шунингдек, Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламентнинг 6-иловаси 5.51-банди («меҳнат шартномаси талабларини узрли сабабларсиз бузиш») талабларини бузишган.

Шунга мувофиқ, ҳар иккала футболчи ЎФФ Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси қарорига асосан, 2013 йилнинг 31 декабрига қадар дисквалификация қилинди. Дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг футболчилар, товон пули тўловисиз, исталган клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан ташқари, Қўмита «Динамо» футбол клубига футболчи Александр Клецков билан 2013 йилнинг 5 август ҳолати бўйича, футболчи Аҳрол Рисқуллаев билан 2013 йил 10 август ҳолатига кўра ойлик маошлари бўйича талабларни бажариш ва тегишли молиявий ҳужжатларни ЎФФга тақдим этиш мажбуриятини юклаган.

ЎзПФЛ Спорт бўлими мутахассисларининг алоҳида қайд этишларича, агар футбол клублари ва футболчилар ўртасидаги меҳнат шартномаларини имзолашга агентлар жалб этиладиган бўлса, у ҳолда шартномага агентнинг исми ва фамилияси, унинг паспорти ва профессионал фаолиятини тасдиқловчи ҳужжат ксеронусхаси, шунингдек, футболчи ва агент ўртасидаги вакиллик тўғрисидаги шартнома (битим) илова қилиниши керак. Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши тўғрисидаги Регламент 18-моддасига кўра, шартноманинг ҳар бир нусхасида агентнинг имзоси бўлиши шарт.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика