Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда News

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда

Кеча, 27 апрель куни "Барселона" анжуманлар залида ярим ҳимоячи Андрес Иньеста мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақида маъулм қилди.

Шу муносабат билан Иньестанинг Каталония клубидаги фаолияти борасида баъзи статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


669 - Иньеста "Барселона" сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 669та учрашув ўтказган, фақат Хави клуб тарихида ундан кўп ўйин ўтказган (767) ягона футболчи.


456 - 669та ўйиннинг 456таси ғалаба билан якунланган, муваффақиятлар фоизи 68,2%


18 - Иньеста "Барселона" сафида дебют қилганида 18 ёш 170 кунлик эди. Ушбу учрашув 2002 йил 29 октябрь куни "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви бўлган.


8 - "Барселона" афсонаси ҳозиргача клуб билан 8 марта ЛаЛига чемпионига айланган, "Депортиво" билан ўйинда 9-соврин қўлга киритилиши мумкин.


69 - Иньеста ЛаЛига ўйинларида 69 марта голли пас берган. Унинг бу борадаг энг яхши натижаси 2012/13 мавсумда қайд этилган. Ўшанда у 16та голга ассистентлик қилган эди.


35 - У тўпурар бўлишига қарамасдан "Барселона" сафида ЛаЛига учрашувларида 35та гол урган.


9 - Ярим ҳимоячи ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган бўлсада, ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасидан 9 марта жой олган - фақат Роналду ва Месси ундан катта натижага эга (11 марта).


116 - Иньеста фаолиятидаги энг яхши он 2010 йилдаги жаҳон чемпионати финалининг 116-дақиқасида бўлган. Ўша дақиқада у Голландия дарвозасини ишғол қилиб, испанларга жаҳон чемпионатини ютиб берган. Ярим ҳимоячи финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.


9 - Иньеста ЛаЛигада 9 мураббий қўл остида тўп тепган. Франк Райкард жамоасида футболчи энг кўп учрашув (149та) ўтказган.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика