Latest news

17:29U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливан билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:06"Сурхон" тез орада Туркия йиғинига жўнайди  1 16:37"Андижон" билан хайрлашган ҳужумчи "Сўғдиёна"га ўтди  2 16:28U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Жанубий Корея U-23 (матнли трансляция)  26 16:05"Бавария" ҳимоячи учун курашда "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"га жиддий рақобат кўрсатмоқда  1 15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  4 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  9 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  5 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  13 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  5 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  28

Чипта бироз қиммат эмасми? News

Чипта бироз қиммат эмасми?

Аввало 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда ижобий натижа қайд этиб, жавоб учрашуви олдидан руҳий кайфиятимиз юқори бўлишини тилаган ҳолда Ўзбекистон - Иордания баҳси учун чиқарилган чипталар нархи ҳақида ўз фикримни баён қилсам.
Ёдингизда бўлса, Лондон олимпиадаси саралаш учрашувининг сўнгги турида терма жамоамиз “Жар”да БААни қабул қилганди. Мазкур ўйинда терма жамоамизга ҳаммадан ҳам кўра ишқибозларнинг далдаси керак эди. Аммо ўйинга яқин қолганда ҳам стадионнинг ярми тўлмаган, бахтимизга сўнгги дақиқаларда ташқарида чипта ололмай тўпланиб қолган мухлисларнинг кириши натижасида ҳақиқий футбол ҳайқириғи бошланганди.

Энди агар... Агар Иорданияда керакли натижага эриша олмасак, ким 35000 сўмга чипта олади? Четроқдан 20000 сўмга ким томоша қилади? Бу касса нархи, ким кафил уларни олиб сотарлар қўлига чиқиб кетмаслигига? Ҳеч ким! Олиб сотарлар ҳеч кимдан қўрқишмайди, йўқ тўхтанг, қўрқишади, чипталарни сота олмасликдан. Аммо қиммат чиптанинг нархи виждондан арзон... Чипталар 5 сентябрь куни сотувга чиқади. Мана кўрасиз, марказий секторларни қидириб ўтирманг. Агар 6 сентябрь куни ғалаба қозонсак ёки дуранг бўлса уларнинг сони кескин ошади ва ора сира кассада пайдо бўлади. Агар, бу агарни айтишни ҳам истамайман, аммо агар ютқазиб қўйсак, марказий секторларни ўз нархида 7 сентябрь куни истаганингизча харид қилинг. Мана шу олиб сотарларнинг касрига терма жамоа футболчиларини қарғаганлар кам дейсизми? Етарлича топилади!

Чипта нархини 5-7-10 000 сўм қилиб қўйинг, мухлислар стадионга тушиб ЁРВОРСИНЛАР! Ўзбекистон, Ўзбекистон деб бақириб Иордания футболчиларини МОНДРАЖга солиб қўйсинлар. Биз ҳам ишқибоз бўлганмиз, биз ҳам бақирганмиз, аммо ҳозирги ишқибозлардан фарқли равишда биз мазза қилиб, асабларимизни ўйинга қадар бузиб қўймай стадионга кирганмиз.

Ўзбекистон – Қувайт учрашувини эслайсизми. Ҳаммаси жойида. Стадион тўла мухлис, Ўзбекистон мағлубиятга учраяпти. Ана бошланди 1:2, 2:2... Ўзбекистон уйғонди, стадионга ташриф буюрган мухлис "бўкиряпти". Ҳаммамиз Ўзбекистоооооонимизни ғалаба қозонишини истаяпмиз. Бақиряпмиз, ана Қосимов бурчак зарбасини амалга оширди, Солиев, ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Стадион ларзага келди, Кусто ҳайратда! Қувайт футболчилари босимга чидай олишмади. Энди ўйланг, яхшилаб ўйланг! Бу сафарги ўйинда мағлубиятга учраб турсак мухлислар ёрдамга келишадими? Олган чиптасига норози бўлиб сўкиниб ўтиришади, "футболинггаям" дейди керак бўлса! Агар асл ишқибозни рози қилиб стадионга олиб кирайлик, мана кўрасиз, бор-у, бақириб энасини кўрсатиб юборамиз! Ливанни терма жамоамиз ютди деяётганлар адашишади! Агар ўша куни мухлислар бир тану, бир жон бўлиб Ўзбекистон (!), Ўзбекистон (!) деб ҳайқиришмаганида, голни биз эмас Ливан уриб кетарди.

Майли чипта нархи эълон қилиниб бўлди, энди кеч. Аммо олиб сотарлар қўлига ўтиб кетмаслигини таъминлаш учун кеч эмас! Бир сафар Ватан манфаати йўлида жиғилдонга эрк берманг! Агар Сиз шу Ватан фарзанди бўлсангиз ва шу мақолани ўқиётган бўлсангиз, Ватан ишқибозлари номидан сўрайман, бир гал нафсингизни тийинг!

Нодирхўжа Юлдашев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика