Latest news

22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  0 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  0 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1 20:56IFAB футболда вақтни атайлаб чўзишга қарши янги чораларни тайёрламоқда  1 20:29"Локомотив" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  12 20:06"Андижон" Венгрия иккинчи лигаси жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  26 19:51U-23 Осиё Кубогида биринчи ярим финалчи аниқланди  9 19:30"Нефтчи" Словения жамоасидан устун келди  13 19:12Европа ва Саудия Арабистони жамоалари Бернарду Силвани қўлга киритмоқчи  1 18:46АПЛ тўпурарларидан бири фаолиятини А Серияда давом эттирадиими?  0 18:19Марадона энди Тожикистонда ўйнайди  21 17:57Унаи Эмери — АПЛда ўтган ойнинг энг яхши мураббийи  0 17:40"Лидс" ҳужумчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 17:24Расман: "Сурхон" нигериялик ҳужумчини таркибга қўшиб олди  6

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви News

Ўзбекистон ва Иорданиянинг 11-тўқнашуви

Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси Иорданияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ҳозирга қадар ушбу жамоалар 10 марта ўзаро ўйин ўтказишган. Натижалар Ўзбекистоннинг устунлигини кўрсатмоқда. 4та учрашувда вакилларимиз ғалаба қозонишган. 5та ўйинда эса томонлар дуранг қайд этишган. Иордания фақат бир марта зафар қучган. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 16та гол уришган, 11 марта иорданияликлар тўп киритишган.

ЖЧ-2002 саралаши гуруҳ босқичи доирасида бу жамоалар илк бор тўқнаш келишган. Тошкентдаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Аммандаги баҳсда ҳам дуранг кузатилган - 1:1.

2008 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Унда вакилларимиз йирик ҳисобда зафар қучишган - 4:1. 2011 йилги Осиё Кубогидан олдин ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтган. Ўша баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Ўша қитъа чемпионати чорак финалида Иорданияга қарши баҳсда Улуғбек Бақоевнинг иккита голи туфайли Ўзбекистон ғалаба қозонган - 2:1.

2012 йил август ойида Амман шаҳрида икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Биринчи ўйинда Темур Кападзенинг голи жамоамизга ғалаба келтирган. Иккинчи баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришишган.

Ўтган йил ЖЧ-2014 саралаши плей-офф босқичида Иордания билан тўқнаш келгандик. Амманда ҳам, Тошкентда ҳам бир хил 1:1 ҳисоби кузатилган. Ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Иорданиянинг омади келганини ҳамон ишқибозларимиз унутишмаган.

Сентябрь ойи бошида пойтахтимизда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Игорь Сергеев ва Дилшод Жўраевнинг урган голлари Иорданиянинг мағлубиятини таъминлаганди - 2:0.



Сана Мезбон Ҳисоб Меҳмон Учрашув
1 27.04.2001 Ўзбекистон 2:2 Иордания ЖЧ-2002 саралаши
2 07.05.2001 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2002 саралаши
3 22.03.2008 Ўзбекистон 4:1 Иордания Ўртоқлик учрашуви
4 02.01.2011 Иордания 2:2 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
5 21.01.2011 Иордания 1:2 Ўзбекистон Осиё кубоги 2011
6 13.08.2012 Иордания 0:1 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
7 15.08.2012 Иордания 2:0 Ўзбекистон Ўртоқлик учрашуви
8 06.09.2013 Иордания 1:1 Ўзбекистон ЖЧ-2014 саралаши
9 10.09.2013 Ўзбекистон 1:1 (пен 8:9) Иордания ЖЧ-2014 саралаши
10 4.09.2014 Ўзбекистон 2:0 Иордания Ўртоқлик учрашуви

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика