Latest news

15:36Эронда вазият кескин: АҚШ ўз фуқароларини мамлакатдан чиқиб кетишга чақирди. Ўзбекистонлик футболчилар тақдири қандай кечади?  0 15:19Росеньор: "Челси"да олти йил, ҳатто ундан ҳам кўпроқ ишлашни истайман, лекин..."  0 14:51Расман: "Локомотив" россиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 14:25Мундиал тарихи. Ялангоёқ ҳиндларга тақиқ, авиаҳалокат, очилиш ўйинига кечиккан ҳакамлар ҳамда стадиондаги 200 минг кишини йиғлатган финал ҳақида ҳикоя қиламиз  0 14:04Манба: Майкл Кэррик — МЮ янги устози  4 13:48Равшан Ҳайдаров: "Бугунги ўйинда ҳамма нарса муҳим"  9 13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  1 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  23 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  4 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  1 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  13 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  11 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Озарбайжондан иродали ғалаба + ФОТО News

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Озарбайжондан иродали ғалаба + ФОТО

"Tashkent Cup-2014" халқаро турнирининг иккинчи кунги беллашувларига старт берилди.
Паркетда Озарбайжон ва Беларусь терма жамоалари куч синашишди.


Озарбайжон - Беларусь 2:1
Голлар
: Р.Фаражзаде 35, Н.Маммадкаримов 36 - А.Черник 27

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Хамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Фимео Де Аранжо, 12.Ровшан Хусейнли, 15.Хатаи Бажхиров, 17.Иса Афаев.

Беларусь: 1.Артур Навоичик, 4.Дмитрий Лос, 5.Александр Черник, 8.Юрий Алеиникау, 9.Ален Ҳарбенко, 2.Александр Алшевски, 3.Михаил Ҳарошка, 6.Вадзим Лушковски, 7.Дмитрий Ҳанчароу, 10. Яуҳени Чарнеика, 11.Константин Кусков, 13.Руслан Лазивк, 14.Алексей Папов, 16.Владзимир Страмилав.



                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                             ЯНГИЛАШ

Ўйин тугади, Озарбайжондан иродали ғалабага эришди.

40. Ўйин темпи жуда баланд.

36. Гооооол, 2:1. Намид Маммадкаримов жамоасини олдинга олиб чиқмоқда.

35. Гооооол, 1:1. Ражаб Фаражзаде ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар Артур ҳам жамоасига ёрдам бера олмади.

34. Навоичикдан ақл бовар қилмас иккита сейв.

33. Озарбайжон бош мураббийи Фаустино тайм аут олди.

31. Ўйин анча қизиб кетди, Озарбайжон ҳужумлар сонини оширди.

27. Гооооол, Беларуслар гол уришди, 0:1. Жамоа сардори Александр Черник ҳисобни очди.

27. Амадеу кичик жароҳат олди, бошдан енгил жароҳат.

25. Самир Хамзаевда қулай имконият бўлганди, Навоичик яна қайтарди, ҳозирча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Беларуслар дарвозабони Артур Навоичик.

22. Беларуслар таймни ҳужумлар билан бошлашди.

21. Дмитрий Лос ҳисобни очиши мумкин эди, унинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади, ҳозирча ҳисоб 0:0.

20. Беларусь термаси бош мураббийи тайм аут олди, бўлим тугашига эса 9 сония қолган.

20. Виталий Борисов катта тезликда келаётган тўпни дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

16. Фаустино Перез бразилияликларни майдондан олиб, махаллий футзалчиларни туширмоқда.

15. Озарбайжон термаси таркибида паркетдагиларнинг тўрттаси бразилияликлар, биргина Самир Хамзаев махаллий ўйинчи .

13. Эдуардонинг пасидан кейин Багиров тўпни дарвозага тўғрилаб юбора олмади.

12. Энди Навоичик енгил жароҳат олди, ўйин кескин курашлар остида кечмоқда.

12. Озарбайжон вакиллари беш маротаба фол қилишди, кейинги фол дабл пенальтига айланади.

11. Руслан Лазивк 1 метрдан деярли бўш қолган дарвозани нишонга ола билмади.

10. Фарзалиевнинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди.

7. Рамиз Човдаровнинг бир ярим метрдан берган зарбасини Навоичик бурчакка чиқариб юборди.

5. Озарбайжон вакили Финео рақиб билан тўқнашувдан сўнг қорин қисмидан жароҳат олиб паркетни тарк этди. Унинг ҳолати яхши.

5. Ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иккинчи тўртликни паркетга ташлади.

3. Энди Ризван Фарзалиевнинг зарбасини ҳимоячи қайтариб қолди.

3. Виталий Борисовдан кетма-кет зарба, бирида дарвозабон қацйтарган бўлса, иккинчисида ноаниқ кетди.

1. Беларусь иккита ҳужум уюштирди, самарасиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика