Latest news

12:28Европа терма жамоаси афсонаси "Тоттенхэм" мураббийига айланди  0 12:11Бугунги ўйинлар: "Реал” ва “Барса” бу сафар Евролигада, А Серия, Лига 1’да баҳслар ва бошқалар  0 11:51МЮ ҳаммуассислари дербидан олдин Манчестерга учиб келди  2 11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  3 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  3 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  5 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  12 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  6 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  6 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  13 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси   1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  43

Футзал. Рустам Умаров: "Игитага қарши ўйнаш ёқимли" News

Футзал. Рустам Умаров: "Игитага қарши ўйнаш ёқимли"

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон миллий терма жамоалари ўзаро беллашадилар.
Ўзига хос дербидан олдин терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун жуда ҳам кучли босим остидаги принципиал ўйин бўлади. Ўтган йили Қозоғистонга бориб иккита ўйинда ҳам ютқазиб қайтгандик уларга, бу сафар биз уйда ўйнаймиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Лекин уларни мағлуб этиш жуда қийин бўлади.

Қозоғистон терма жамоасидаги икки нафар ўйинчи билан Жанаозеннинг "ОзенМунайГаз" клубида бирга тўп тепганман, лекин улар ҳозирча асосий таркибда тушишмади. Уларда рақобат жуда кучли.

Қозоғистон Европада ўйнайди ва даража ҳам шунга яраша кўтарилган. Осиё ва Европанинг фарқи бор барибир.

Қозоғистон терма жамоасидагиларнинг деярли ҳаммасини танийман. Айниқса, дарвозабон Игитани. У тажрибали ва кучли дарвозабон. Оёқ билан яхши ўйнайди ва ҳатто ҳужумга киришиб кетади, зарбаси ҳам жуда кучли.
Мен учун Игитага қарши ўйнаш ёқимли ва мен бу дуэлга тайёрман".


Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика