Latest news

13:30Расман: Мухторов "Бухоро" футболчисига айланди  0 13:08"Бухоро" Туркияга йўл олади: таркибда легионерлар бор  0 12:50Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Корея U-23, "Ман Сити" сафарда ва бошқалар  0 12:36U-23 Осиё Кубоги. Дуранг ҳам қониқтирмаслиги мумкин: гуруҳимиздаги вазият ҳақида  10 12:30"Пахтакор" Назаров, Ресан ва бошқалар билан ҳамкорликни давом эттиради  2 12:09Расман: Роман Санжар — "Нефтчи" ёшлар жамоаси устози  0 11:48"У ўзгача ўйинчи, Топ трансфер". Пеп Гвардиола Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди  12 11:25Ўзбекистон МТЖнинг январь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар маълум  10 10:57Англия терма жамоаси футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  0 10:30Бугун "Барселона" қишки трансфер ойнасидаги илк футболчини таништиради  7 10:05Мбаппе Алонсонинг кетиши биринчи бўлиб муносабат билдирди  20 09:38Жамшид Болтабоев: “Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим”  9 09:13ОКМК собиқ футболчиси фаолиятини "Насаф"да давом эттиради  2 08:46Фабрицио Романо "Реал"нинг эҳтимолий мураббийлари ҳақида фикр билдирди  4 08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  17

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон дуранг ўйнади + ФОТО News

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Ўзбекистон дуранг ўйнади + ФОТО

Ўзбекистон миллий терма жамоаси "Tashkent Cup-2014" халқаро турниридаги юришини бошлади.
Жамоамизнинг бугунги рақиби Беларусь миллий терма жамоаси бўлди.


Ўзбекистон - Беларусь 1:1
Голлар
: Д.Рахматов 30 - Ф.Абдумавлонов (автогол) 34

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров, 12.Акмал Хазратқулов, 4.Шухрат Тожибоев, 15.Жавлон Аноров, 14.Константин Свиридов, 13.Тимур Садиров, 10.Даврон Чориев, 6.Даврон Абдураҳмонов, 3.Сарвар Шоахмедов, 5.Алан Аминов, 7.Дилшод Рахматов, 8.Фарход Абдумавлонов, 2.Дилшод Ирсалиев, 9.Андрей Шлема, 11.Артур Юнусов.

Беларусь: 1.Артур Навоичик, 4.Дмитрий Лос, 5.Александр Черник, 8.Юрий Алеиникау, 9.Ален Ҳарбенко, 2.Александр Алшевски, 3.Михаил Ҳарошка, 6.Вадзим Лушковски, 7.Дмитрий Ҳанчароу, 10. Яуҳени Чарнеика, 11.Константин Кусков, 13.Руслан Лазивк, 14.Алексей Папов, 16.Владзимир Страмилав.

Огоҳлантиришлар: А.Попов 29, А.Ҳарбенко 30



                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди, 1:1.

40. Беларусь термаси бош мураббийи тайм аут олди.

Футзалда ғалаба учун битта тўп камлик қилиши кўп бор исботлангшан, яна уришимиз керак...

34. Гол, афсуски мувозанат тикланди, 1:1.

32. Александр Алшевски яккама якка вазиятдан фойдалана билмади.

32. Умаров сўнгги лаҳзадагина тўпни ушлаб олди, ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

30. Гоооооооооооооооооооооооооооооооооллллллл, 1:0. Бироз аввал пенальтидан фойдалана олмаган Рахматов бу сафар ўйиндан ҳисобни очди, баракалла!!!

30. Аввалига Попов

29. Свиридовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган 6 метрлик пенальтини Дилшод Рахматов аниқ амалга ошира олмади. Дарвозабон ўзини кўрсатди.

25. Беларусь термасининг ҳужуми Лушковскининг ноаниқ зарбаси билан тугади.

22. Ўзбекистон терма жамоасида биринчи фол.

Иккинчи бўлим бошланди!!!

Биринчи бўлим якунланди!

19. Свиридовнинг зарбаси анча юқоридан кетди.

16. Аноров - Тожибоев - Ирсалиев комбинацияси Ирсалиевнинг ақлли зарбаси билан тугади, бироз ноаниқ.

13. Рустам Умаровдан кетма-кет иккита чиройли сейв.

12. Ўзбекистон ўйин жиҳатидан бироз устунлик қилмоқда, лекин футзалда устунлик бир лаҳзада рақибда бўлиб қолиши ҳам мумкин.

9. Бу сафар Дилшод Рахматов зарба берди, беларуслик дарвозабон ишончли турибди бугун.

8. Даврон Чориевда жуда қулай имконият бўлган эди, Навоичик ўз жойида.

6. Ҳозирча ҳар иккала жамоа вакилларида ҳаяжон сезилмоқда.

5. Ирсалиевнинг хатоси қимматга тушиши мумкин эди, Умаров бу сафар ҳам жамоамизни голдан қутқариб қолди, Ҳарбенконинг зарбаси кучли чиққан эди.

4. Алексей Паповнинг яқин бурчакка йўллаган аниқ зарбасини Умаров ушлаб олди, меҳмонлар ҳам аста секин ўзларини кўрсатишни бошлаб юборишди.

2. Бу сафар Рустам Умаров ўзини кўрсатди, ҳозирча дарвозабонлар дуэли давом этмоқда.

1.Артур Юнусовнинг кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

Учрашув бошланди. ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОН!!!


МАМЛАКАТИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАСИНИНГ ЎЙИНИНИ МАТНЛИ ТАРЗДА ТРАНСЛЯЦИЯ ҚИЛИБ БОРАМИЗ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика