Latest news

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди News

"К.К 26" Акцияда ҳозирча 10 000 000 сўм йиғилди

Сўз бошида "Олмалиқ", "Қўқон-1912" жамоаларига раҳмат айтамиз.
Сайт ўқувчиларидан эса "tahlil_va_tanqid", Одил ака Шарипов, Шуҳрат Самандаров, Дилшод, ва Жаҳонгир акцияга ўз улушларини қўшдилар.

Кўплаб клубларимиз ўз сайтларида акцияда иштирок этишларини билдиришди-ю, аммо амалда ҳали буни кўрмаяпмиз. "Локомотив" ва "Насаф" футболчилари акция аввалиданоқ ўз улушларини қўшиб бўлган эдилар. Асосий мақсад Кенжаев учун Қарши марказида икки хоналик квартира учун пул йиғиш. Икки хоналик уйнинг нархи 90 000 000 сўм атрофида экан. Ҳозирча 10 000 000 сўм пул йиғилди. Бу борада Одил Аҳмедов ва Игорь Шквиринга катта раҳмат айтамиз.

Шквирин нафақат ўзи, балки мураббийлар штаби томонидан ҳам ўз ҳиссасини қўшди ва жамоаси футболчиларини ҳам бу ишга чорлади. "Олмалиқ" футболчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган тадбирда қатнашишларини айтиб ўтишди.

Бу акциядаги пулларнинг бир сўми ҳам бизга келиб тушмайди, шунинг учун ҳар бир футболчига бирма-бир бориб пул сўрай олмаймиз. Ўзбекистон футболидаги деярли барча бу акция ҳақида билади, илтимос беэътибор бўлманг. Агар бу футболчи 30 ёшга яқинлашиб фалокатга учраганида, шу кунгача пул йиғиб қўйган деб куйиб-пишмасдик, аммо ўша пайтнинг гранди бўлган "Пахтакор"га рад жавобини бериб, фақат "Насаф" деган бола ҳали қўлига катта пул ушлашга улгурмаган эди.

Олий лигадан керакли пулни йиға олмайдиган кўринамиз, умидимиз легионерлардан. Ҳозирча улар акцияда жиддий қатнашишларини айтишди. Уларнинг келишини кутяпмиз.

Айни пайтга келиб 10 000 000 сўмга яқин пул йиғилди. "Газ"ни босишимиз керак азизлар, "газ"ни!

Биринчи тадбир 22 ноябрь куни Қаршидаги "Геолог" залида бўлиб ўтади. 14:00да бошланадиган футбол шоуда иштирок этинг ва хайрия қилинг.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика