6111 кун ёхуд Жижи Буффоннинг кўз ёшлар билан ёзган мактуби
		
		19 may 2018 13:34
        News	
	 
				 
				6111 кун ёхуд Жижи Буффоннинг кўз ёшлар билан ёзган мактуби
6111 кун
6111 ҳақиқий эҳтиросли онларга бой ўтган кун. Хурсандчилик, кўз ёш, мағлубият ва ғалаба.
Раҳмат.
Ҳар бирларингизга алоҳида раҳмат. Чунки ҳар бир мухлис мени оқ-қора либосдаги ҳаётимни ўзгача ўтишига ҳисса қўшди. Бу оқ-қора танамнинг иккинчи ранггига айланди. Мен яхши кўриб, шараф билан эгнимда ва қалбан кийиб юрган оқ-қора ранг менга доимо ҳамроҳлик қилди. Бу либосни доим чин юракдан ҳимоя қилдим.
Эртага йўл тугайди. Биргаликда ёзган китоб тугайди. Ичим ажиб ҳис-туйғуларга тўла. Ишонинг, жуда ҳаяжондаман. Ҳис-туйғулар жуда кўп. Энди янги йўл бошланади. Янги китоб. "Ювентус" учун янги йўл бошланиши лозим. Чунки "Ювентус" номи ҳар қандай футболчидан устун туради. Жамоанинг янги йўли бошланиш арафасида. "Юве" ўзининг китобидаги янги муҳим саҳифаларни ёзишда давом этади. "Ювентус"нинг бу китоби тугалланмас, менимча.
Чунки "Ювентус" ноёб, такрорланмас ва сеҳрли ДНКга эга жамоа.
"Ювентус" - оила. Менинг оилам. Мен бу жамоани яхши кўришдан ҳечам тўхтамайман. "Ювентус"дан жуда миннатдорман ва ўзимни "уйим" деб атайман. Чунки "Юве" менга жуда кўп нарса берган. Ҳамма нарса. Жамоа менга мен клубга берган нарсаларданда кўпроғини берган.
Энди янги йўл бошланмоқда. Янги китоб. Чунки янги йўл бошланиши лозим.
Энди мен келажакка бошқача кўзлар билан қарашни ўрганаман. Ҳаёт менга таклиф қиладиган янги чақирувларни қабул қиламан. Чунки мен ўйиндан ташқари ҳолатда қолишни хоҳламайман. Кўп курашлар, тўқнашувлар, ғалаба ва мағлубиятларни бошдан кечирган, табиий қурқувлардан ўтган инсон сифатида аввалгиси билан янгиси бир-биридан фарқ қилишини жуда яхши тушунаман. Шу боисдан ҳам бу қийин.
Ёшлигимда стадионга велосипедда келгандим. Эртага мен стадионни ҳаёлан пиёда тарк этиб, ажралиш қанчалик қийин эканини яна бир бор ҳис этишни истайман. Хайрлашув қувончини тўла ҳис этмоқчиман. Ҳаяжонни ҳис этишни хоҳлайман. Мен ўз уйим деб ҳис этадиган жойимдан ҳеч қачон узоқлашмасликни тушуниб етмоқчиман. Ҳар доим! Жамоадошларим, дўстларим ва доимо мени ака-укаларим бўлиб қоладиган қадрдонларим билан ҳам ҳаёлан бирма-бир хайрлашиб чиқишни истайман.
Сўнггига қадар! Доим сизники! Жанлуижи Буффон.

Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments