Latest news

22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  1 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  2 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  5 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  8 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  10 20:51Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"  18 20:28"Металлург" 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди, улардан 2 таси — легионер  5 20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  3 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  12 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  164 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  1 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  1 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  2 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0

"Реал" сафарда "Леванте"га бешта гол урди News

"Реал" сафарда "Леванте"га бешта гол урди

Испания чемпионатининг 8-туридан ўрин олган "Леванте" – "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Леванте – Реал Мадрид 0:5
18 октябрь, 19.00, «Сьюдад де Валенсия»
Голлар:
Роналду 13 пенальти, Х.Эрнандес 38, Роналду 61, Хамес 66, Иско 82,
Леванте
– Мариньо, П.Лопес, Иван Лопес, Родас, Хуанфран, Р.Гарсия (Чуметра, 76), Диоп, Моралес, Камараса, Гавилан (Виктор Перес, 46), В.Касадесус (Баррал, 66).
Реал Мадрид – Касильяс, Карвахаль, Начо, Пепе, Марсело (Арбелоа, 73), Иско, Хамес, Кроос (Илляраменди, 67), Модрич (Медран, 78), Х. Эрнандес, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Хуанфран 11, Камараса 23, Гавилан 27.


                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ


90+2. Учрашув якунланди. "Реал" осонлик билан "Леванте"ни таслим қилди.

90. Ўйинга 2 дақиқа қўшиб берилди

88.
Учрашув тугаб бормоқда. Мезбонлар ҳам гол уриш умидини узишмаган

84.
Хамес яна гол урмоқчи, унинг зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб қолди

82. Иско жарима майдони чизиғи устидан тўпни дарвозанинг тўққизлигига жойлаб қўйди - 0:5.

82. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ИСКО! 0:5

78. Ўзгариш. "Реал".
Модрич ўрнига Медран тушди

77.
Мезбонлар бурчак тўпи тепишди, Касильяс тўпни қайтарди.

76. Ўзгариш. "Леванте".
Рубен Гарсия ўрнига Чуметра тушди

75. МОДРИЧЧЧ!! Роналдунинг пасидан сўнг Лука 11 метрли нуқта ёнидан зарба берди, тўпни посбон қайтарди, қайтган тўпни унинг ўзи ноаниқ тарзда йўллади...

73. Ўзгариш. "Реал".
Марсело ўрнига Арбелоа тушди

72.
"Леванте" мухлислари аста-секин уйларига кетишмоқда... вақтлимасмикин ҳали?

70.
"Реал" футболчилари яна нечта гол уришаркин? Тахминлар борми?

67. Ўзгариш. "Реал".
Кроос ўрнига Илляраменди тушди

66. Ўзгариш. "Леванте".
Касадесус ўрнига Баррал тушди

66. Крооснинг чиройли пасидан сўнг тўпни қабул қилиб олган Хамес жарима майдони ичидан дарвозага тўп киритди - 0:4.

66. ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ХАМЕС РОДРИГЕС!! 0:4

65.
Мезбонлар эса ўз мухлислари учун гол уришмоқчи. Сабаби мавсум бошидан буён "Леванте" ўз майдонида умуман гол ура олмаяпти...

64.
"Реал" натижани деярли ҳал қилиб қўйди ва энди чиройли ўйнашга уринмоқда

61. Искодан тўпни қабул қилиб олган Роналду икки нафар ҳимоячини "замах"да алдаб ўтди ва дарвозани ишғол қилди - 0:3.

60. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУ!!! ДУБЛЬ!

56.
Роналду жарима майдони ташқарисидан зарба берди, Мариньо тўпни қайтарди

53. ЗАРБАААА! Роналду! Ошириб берилган тўпни Криштиану тўхтатмасдан дарвозага йўллади, посбон ўзини кўрсатди!

52.
"Леванте" ҳужумларни асосан ҳаводан ташкил этмоқда, иккинчи қаватда ҳужумчилар имкониятдан фойдалан олишмаяпти

50.
Моралес чап қанотдан олдинга ўтди, Хамес уни йиқитишга мажбур бўлди. "Леванте" футболчилари жарима тўпи тепишади

47.
Мезбонлар иккинчи бўлимни анча ҳужумкор тарзда бошлашди

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Ўзгариш. "Леванте".
Гавилан ўрнига Виктор Перес тушди

45. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча "Реал" 2:0 ҳисобида олдинда. 15 дақиқалик танаффус

43. "Леванте"нинг жавоб ҳужуми!
Моралеснинг кучли зарбасидан сўнг Начо тўпни қайтарди. Бурчак тўпидан сўнг Диоп жарима майдонига оширди, Касильяс ўз ўрнида

41. Хавфли вазият! Хамеснинг чап қанотдан оширган тўпини Чичарито дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ! Иккала футболчи ҳам жуда фаол, жудаям...

39.
"Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди, аста секин ҳужумга ўтмоқда

38. Хамеснинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Чичарито боши билан дарвозага йўллади - 0:2.

38. ГООООООООООООООООООООООООЛ! Хавьер Эрнандес 0:2!!!

37. Хавфли вазият!! Чичарито ва Роналду тўпни дарвозага йўллай олишмади...

35. ЗАРБААА! Роналдунинг пасидан сўнг Модрич зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди!

32. "Леванте"нинг ҳужуми!
Рубен Гарсия рақиб жарима майдони ичида Начо билан тўқнашиб кетди, ҳакам пенальти белгилаш учун асос йўқ деб ҳисоблади

29.
Ўйин кескинлашмоқда, иккала жамоа футболчилари бир бирларини аяшмаяпти

27. Огоҳлантириш. "Леванте".
Гавилан

25. "Леванте" қарши ҳужумга ўтди. Диоп бурчак тўпини амалга оширди, унинг пасидан сўнг ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Родаснинг зарбасидан сўнг тўпни Модрич дарвоза чизиғидан қайтариб қолди!

24.
Роналдунинг кучли зарбаси жонли девордаги футболчилардан бирига тегиб қайтди

23.
"Реал" чамаси 30 метрлардан жарима тўпига эга бўлди.

23. Огоҳлантириш. "Леванте".
Виктор Камараса 

19.
"Леванте" гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтмоқда. Касадесуснинг чап оёқда бурама зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди

17. ЗАРБА!
Гавиланнинг зарбаси ноаниқ кетди, Касильяс барчасини кўриб турганди

15.
Стадион шундай қурилганки томошабинлар бемалол жонли тўлқин қила олишади. Лекин мезбонлар мағлуб бўлишмоқда шу боис тўлқин йўқ ҳозирча...)

12. ГООООООООООООООООООООООЛ! Роналду 0:1!

11. ПЕНАЛЬТИ! Хуанфран ўз жарима майдони ичида Чичаритони йиқитди. Роналду пенальти тепади

11. Огоҳлантириш. "Леванте".
Хуанфран

8. Хавфли вазият! Қанотдан оширилган тўпни Касадесус боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

7.
Мана мезбонларнинг илк ҳужуми...лекин Диопнинг тўп узатишини ноаниқ бўлди. Пепе тўпни қайтариб юборди

5.
"Реал"нинг ҳужумлари давом этади. Марсело чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, тўпни ҳимоячи қайтариб юборди

3. Яна бир зарба!
Бу сафар Роналду жарима майдони ташқарисидан ўнг оёғида зарба берди, бу сафар ҳам тўп устун ёнидан ўтиб кетди

2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! Роналду рақиб жарима майдони ичига кириб бориб чап оёғи билан зарба берди, ноаниқ! Жуда хавфли эди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!


- Стадиондагилар Висенте Лучч хотирасига бир дақиқалик сукут сақлашди.

- Карло Анчелотти бугун Серхио Рамос, Гарет Бэйл ва Бенземани асосий таркибга киритмади.

- Иккала жамоа майдонга тушиб келди. "Реал" оқ, "Леванте" қизил-кўк йўл-йўл формада ўйнайди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. "Леванте" ва "Реал" ўртасидаги ўйин бошланмоқда...Сизлар билан бу баҳсни Нарзулла кузатиб боради. Қизиқарли ўйин бўлади деб умид қиламиз.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика