Latest news

17:01"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда  0 16:36Расман: Умиджон Эргашев – "Навбаҳор" футболчиси!  2 16:14"Металлург" академияси ёпиладими? Академия бунга жавоб берди  0 15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  3 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  4 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  7 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  15 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5

57 ёшида "Нефтчи"га қарши ўйнаган, Юрий Саркисянга қизил карточка кўрсатган қўқонлик футбол фахрийси билан интервью News

57 ёшида "Нефтчи"га қарши ўйнаган, Юрий Саркисянга қизил карточка кўрсатган қўқонлик футбол фахрийси билан интервью

Фарғонага борсангиз, Учкўприк туманида Олимжон Юлдашев бош мураббийлигида "Зафар" футбол клуби бор. Камтарона бу клуб бугунга қадар ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган деб айтсак муболаға бўлмаса керак.

 Айни дамда "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам "Зафар" клубида Фарғона вилояти чемпионлигини тантана қилган десак, бунисига нима дейсиз? Ҳа, юқорида камтарона дея таъриф берганимиз "Зафар" клубининг ҳам ўзига яраша тарихи бор. Бугун сизларга ушбу клубда дастлабки фаолиятини жамоа сардори сифатида бошлаган ва айни вақтда бош мураббий лавозимида ишлаб келаётган таниқли футбол фахрийси, собиқ футболчи ва ҳакам Олимжон Юлдашев билан ташкил этилган интервьюни тўлиқ ҳажмда тақдим этмоқчимиз.

- Ассалому алайкум ! Олимжон ака, "Зафар" клубида ишлар қандай кетаяпти?

- Ва алайкум ассалом. Эътибор учун ташаккур. "Зафар" клубимиз айни дамда футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги 2-лига мусобақаларида иштирок этмоқда. Карантиндан сўнг дастлаб натижаларимиз кўнгилдагидек эмас эди. Секин-аста кучайиб бораяпмиз, сўнги тур учрашувларида кетма-кет ғалаба қозондик. 

- Айтингчи, Олимжон Юлдашевнинг футболга кириб келиши қандай бўлган?

- Болалигимда, адашмасам 9-синфда ўқирдим, Учкўприк тумани марказида кечки вақтларда маҳаллий жамоалар ўртасида футбол учрашувлари ташкил этиларди. Футболга бўлган қизиқишим туфайли шундай жамоаларда ўзимни синаб кўрардим. Шундай кунларнинг бирида таркибида кўпроқ рус йигитлар бўлган бир жамоа мени ёш ўйинчи сифатида ўз таркибига қўшиб олди. Шу жамоа сафида кўплаб футбол мусобақаларида иштирок этдим. Футболга кириб келишим шу тариқа ҳаваскор жамоа сафида юз берган.

Шунингдек, собиқ СССР даврида Украина давлатида хизмат қилганман. Ўша ерда, аниқроғи Ригада Прибальтика округи футбол жамоаси сафида ҳам бир қатор ўйинларда майдонга тушганман. Бу воқеа 1982-1984 йилларга тўғри келади.

Кейинчалик юртимизга қайтгач, "Олтин бошоқ", "Пахтакор" каби мусобақаларда иштирок этдим, совриндорлар қаторида бўлдим.

- Ҳозирда сиз бош мураббийлик қилаётган "Зафар" жамоаси қачон ташкил этилган?

- Учкўприк туманининг "Зафар" жамоаси 1994-йилда ташкил этилган. Биз ўша мавсумнинг ўзидаёқ Фарғона вилояти биринчилигида ғолиб чиққанмиз. Ўшанда мен жамоа сардори эдим, айни дамда "Қўқон-1912" бош мураббийи, собиқ футболчи Бахтиёр Ашурматов жамоамизнинг энг ёш футболчиси ҳисобланарди. Ангренда бўлиб ўтган ўтиш турнирида "Олтинкўл" жамоасига мағлуб бўлгандик.

- Сизни собиқ ҳакам сифатида ҳам биламиз. Бу қандай юз берган?

- Жароҳатлар туфайли футболдан кетишимга тўғри келган. Ўша пайтда Фарғона футбол федерациядан менга ҳакамлик иши бўйича таклиф киритишган. Ҳакамлик фаолиятим ҳам ёмон чиқмаган, бир қатор халқаро учрашувларда ҳам ишлаганман. Аниқ эслайдиган бўлсам, "Ҳоким кубоги" мусобақасида "Қизил-қия" ва “Нефтчи" учрашувида, Тожикистон терма жамоаси ва Қўқоннинг "Темирйўлчи" жамоалари ўртасидаги ўйинда ишлаганман. Бундан ташқари таниқли футбол фахрийлари Ахбор Имомхўжаев, Гали Имомовлар билан биргаликда футбол учрашувларида ишлаганмиз.

- Ҳакамлик фаолиятингизда ёдда қолган воқеъликлар юз берганми?

- Албатта, иш фаолиятингизда жуда кўплаб воқеалар юз беради. Масалан, бир неча йиллар Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаган Юрий Вазгенович Саркисянга қизил карточка кўрсатган ўйиним кечагидек ёдимда турибди. 1995-1996 йилги мавсумда "Ҳоким” кубоги мусобақасида Қўқон шаҳрининг "Темирйўлчи" ва Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувнинг сўнги дақиқаларида Юрий Вазгеновичга қизил карточка кўрсатгандим. Биласизми, кейинчалик билсам Юрий Саркисянга шу ўйинга қадар мураббийлик фаолиятида қизил карточка кўрсатилмаган экан. У футболдан ташқарида жуда босиқ инсон эди. Ўйиндан сўнг ҳакамлар кийим алмаштириш хонасига келиб, мендан секундомерни сўраган. Ўшанда секундомерда вақт 90:22 ни кўрсатиб турганди. Юрий Вазгенович буни кўрган ва эътироз билдирмасдан чиқиб кетган. Вазиятга тушунтириш берадиган бўлсам, ўйин роппа-роса 90 дақиқада тугаши керак эди. Бош мураббийнинг четлатилиши учун кетган вақт учун 22 сония қўшиб берганман ва ҳаммаси тўғри бўлган.

- "Зафар" жамоасига яна қачон қайтдингиз?

- 1997-йилда ҳакамлик фаолиятимдан узилмаган холда "Зафар" жамоасига бош мураббий этиб тайинланганман. Орада жамоада бир қатор таниқли мураббийлар ишлаб кетишди.

- Жамоа сафида етишиб чиққан футболчилар ҳақида эшитганмиз. Масалан клуб тарбияланувчиси Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида ўйнаган...

- Тўғри, Равшан Ҳайдаров жамоамиз тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2010-йилги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Осиё чемпионатида иштирок этиб кумуш медали совриндори бўлган. Кейинчалик ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллашган. Ҳукуматимиз томонидан Спарк автомобили билан тақдирланган. 

Бундан ташқари, жамоамиз сафида ўйнаб кейинчалик юқори лигаларга кўчиб ўтган Ойбек Рустамов, Авазхон Маматхўжаев, Иқбол Маликжонов, Достонбек Мелиқўзиевларни айтиб ўтишим мумкин. Яна айни дамда "Бунёдкор", "Қўқон-1912" ўринбосарлари сафида ҳаракат қилаётган жамоамиз тарбияланувчилари бор. Иқтидорли ёш футболчи Эгамберди Алижонов қўқонликлар сафида дарвозабон ампуласида ўйнамоқда.

- Олимжон ака, фарзандларингиз ҳам футболга қизиқишадими?

- Ҳа, ўғлим Валиев Муҳсинжон 1992-йилда туғилган. Юрий Вазгенович Саркисян қўл остида "Нефтчи" ўринбосарлари сафида 3 йил ўйнади. Кейинчалик жароҳатлар сабаб бир оз муддат футболдан ташқарида қолди. Шунингдек,  Марғилоннинг "Атласчи" клуби сафида ҳам анча муддат ўйнаган. Биласизми, Юрий Вазгенович ўғлимни "Нефтчи"га чақирганида мени фарзандим эканлигини билмаган.(кулади). Ҳозирги кунда ўғлим болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббийлик қилмоқда.

- Сизни "Қўқон-1912" футзал жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам кўргандик...

Ҳа, тўғри 2018-йилда Қўқонда "Қўқон-1912" клубининг футзал жамоасини ташкил этдик. Клуб номидан Суперлигада қатнашганмиз. Гарчи ўша мавсумда 11-ўринни қўлга киритган бўлсак ҳам, ўйлайманки ёмон иштирок этмаганмиз. Ўша пайтдаги шогирдларимдан бири Диёр Каримов ҳамон футзал бўйича Суперлига баҳсларида голлар киритиб келмоқда.

- 2020 йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида "Зафар" жамоаси сафида "Нефтчи"га қарши ўзингиз ҳам майдонга тушдингиз. Айтингчи, бу сиз учун орзу эдими?

- Биласизми, ёшлигимда собиқ СССР чемпионатида, аниқроғи иккинчи лигада "Нефтяник"га қарши 56 ёшли футболчи фарзанди билан биргаликда футбол ўйнагани ҳақида ўқигандим, бу рекорд деб эътироф этилганди. Мен 57 ёшимда "Нефтчи"га қарши майдонга тушдим ва рекордни янгилаб қўйдим (кулади). "Ҳоким кубоги"да "Нефтчи"нинг энг йирик ғалабаси 13:0 бўлган экан, биз ҳам шу ҳисобда ютқазиб бу борадаги рекордни ҳам янгилашга муваффақ бўлдик.

- Олимжон ака, навбатдаги режалар қандай?

- Мендаги мақсад ҳамиша ўзгармайди, ўзбек футболига, хусусан терма жамоаларимизга ёш иқтидорли футболчиларни етказиб беришда давом этамиз. "Зафар" жамоасини қўллаб-қувватлаб келаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика