Latest news

07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  0 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  3 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  7 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  4 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  14 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  18

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда News

56 ёшли мутахассис Сурияда жуда яхши имконият бор демоқда

Бугун Малайзияда ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Сурия ва Австралия ўртасида дастлабки плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин бизнинг вақт билан 17:30да бошланади. Маълумки, иккала жамоа ҳам охирги саралаш ўйинларида ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритишди. Сурияга "Озоди" стадионида Омар Ал Соманинг ўйин охирида Эрон дарвзасига киритган голи учинчи ўринни тақдим этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Эндиликда бу жамоа Австралияга қарши баҳс олиб боради. Бу Суриянинг плей-офф ўйинида биринчи бор майдонга тушиши эмас. Жамоа 1985 йилги саралаш баҳсларида ҳам плей-оффга қадар етиб келган ва икки ўйин натижасига кўра Ироққа 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Натижада Сурия 1986 йил Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатига бора олмаган. 

Ўша жамоа сафида Сурия тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири Радван Ал Шейх тўп тепган. Бугунги кунда телевидениеда спорт шарҳловчиси бўлиб фаолият юритаётган 56 ёшли мутахассис 32 йил олдинги ўйинни ёдга олди: 

- "Ироқ билан кечган ўйинда бизни қандай ҳиссиётлар қамраб олганини тушунтириб беришим қийин. Ҳаммамиз ғалаба қозониб жаҳон чемпионатига боришни жуда хоҳлагандик. Мен Дамашқдаги ўйинда иштирок этиб, ҳатто Ироқ дарвозасига гол урганман. Мухлислар бизни қўллаш мақсадида атайин Мексика шляпаларини кийиб келишганди. Аммо иккала учрашув натижасига кўра ютқазиб қўйганмиз ва бу жуда алам қилганди".

Радван Ал Шейх ҳозирги жамоа ҳақида гапирар экан, Сурияда жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имконият бор деб ўйлайди: 

- "Бизда катта иштиёққа эга ажойиб жамоа бор. Бир қанча футболчиларимиз хорижда тўп суриб яхшигина малака оширишди ва бу ҳам ўз мевасини бериши керак. Австралияга қарши биринчи ўйинда нима бўлади билмадим-у, лекин иккита учрашув натижасига кўра биз кейинги босқичга йўл олсак керак. Ҳар ҳолда мен бунга ишонаман. Агар рақибга ўз жарима майдончамиз ичида ўйин бермасак, уларни ютса бўлади. Сурияда ўйин яхши, бироқ ҳимоя кучсиз. Шунга қарамай, мен жамоамизга ишонаман ва бундан 32 йил олдин ўхшамаган уриниш бу сафар ўхшайди деб умид қиламан".


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика