Latest news

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  3 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  33 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

Италия чемпионати, 5-тур. "Ювентус" сафарда йирик ғалабани тантана қилди News

Италия чемпионати, 5-тур. "Ювентус" сафарда йирик ғалабани тантана қилди

Италия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган "Аталанта" - "Ювентус" учрашуви сайтимиз орқали матнли онлайн трансляция қилинади.

Италия чемпионати, 5-тур.

"Аталанта" - "Ювентус" 0:3

"Атлети Аззурри" стадиони.

Голлар: Тевес (35, 59), Мората (83).

"Ювентус": Буффон, Огбонна, Бонуччи, Кьеллини, Лихштайнер, Видаль (Перейра, 70), Маркизио, Погба, Эвра, Тевес (Коман, 85), Льоренте (Мората, 67).

"Аталанта": Спортиелло, Биава, Заппакоста, Беналуане, Драме, Гомез (Бианки, 76), Базелли (Чигарини, 65), Кармона, Эстигаррибиа (Молина, 49), Денис, Боакйе.

Огоҳлантиришлар: Беналуане (20), Маркизио (31), Молина (73), Эвра (75).


                                    МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                              ЯНГИЛАШ


Эътиборингиз учун раҳмат! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Ювентус"нинг барча мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Лихштайнерга қарши қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси.

88` "Ювентус" бугун осон бўлмаган ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритмоқда. Бу натижа Массимилиано Аллегри яхши жамоани шакллантираётганига мисол бўла олади.

87` Агарда белгиланган пенальтидан мезбонлар унумли фойдаланганларида вазият бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин Буффоннинг ҳаракати вазиятни чигаллаштирмади.

86` Учрашув қаҳрамони Карлос Тевес ўрнига Кингсли Коман туширилди.

85` Аллегри захирадан керакли тарзда фойдалана олишини исботлади.

83` ГОООООООООООООООООООООООЛ! МОРАТА! Ажойиб ҳужум ва чиройли якун! Ҳозиргина майдонга тушган футболчилар учинчи гол киритилишида яхши ҳаракат қилишди. Перейранинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Альваро Мората боши билан дарвозага жойлади, 0:3!

83` Заппакостанинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

82` "Аталанта" вазиятни ўзгартиришга интилмоқда. Ҳозирча уларнинг бу уринишлари самара келтира олаётгани йўқ.

80` Тевесдан тўпни қабул қилиб олган Мората рақибини алдашга киришиб кетди. Аммо сўнгги паллада тўп майдонни тарк этди.

78` Хавфли вазият!!!!!!!!! Молина!!!!! Ҳисобни қисқартириши мумкин бўлган вазиятда ноаниқ зарба йўллади.

76`  "Аталанта" таркибида ўзгариш. Гомез ўрнига Бианки тушди.

75` Патрис Эвра қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан сийланди.

74` Молина ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

73` Карлос Тевес ўзининг хет-тригини нишонлаши мумкин эди. Аммо у йўллаган зарба бироз кучсиз чиқди.

73` Ўйин тезлиги бироз пасайди.

71` "Ювентус" таркибида ўзрагиш. Артуро Видаль ўрнига Перейра тушди.

70` Беналуаненинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

68` Альваро Моратанинг ўйинини кузатиш қизиқ бўлади. Жароҳатидан эндигина қутилган ушбу ҳужумчига ўз спорт формасини топиб олиш учун ўйин амалиёти зарур.

67` Айтиб ўтганимиздек "Ювентус" сафида ҳам ўзгариш руй берди. Фернандо Льоренте ўз ўрнини юртдоши Альваро Моратага бўшатиб берди.

66` Массимилиано Аллегри ҳам таркибидаги футболчиларни алмаштирса яхши бўларди. Мората, Кингсли каби ёшларга имкон бериш учун фурсат келмадими?

65` "Аталанта" таркибида ўзгариш. Базелли ўрнига Чигарини тушди.

64` Эслатма: Ўтган мавсумда Буффон саккиз ўйинлик қуруқ серияси айнан "Аталанта" билан ўйинга ўз якунига етганди. Ўшанда айни пайтда "Милан" сафида тўп сураётган Бонавентура гол муаллифига айланганди. Бугун эса Буффон яна ёқимли анъани "Аталанта" бузишини истамади. Ҳозирча Буффон дарвозасини муносиб тарзда қўриқлай олмоқда.

62` Буффонинг қуруқ серияси давом этмоқда. Жижи Буффон ҳали қариб қолмаганини исботламоқда.

60` "Сен урмасанг, сенга гол уришади", - деган ибораси ўз тасдиғини топди!

59` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! КАРЛИТОС ТЕВЕС!  "Ювентус"нинг тезда ташкил этган ҳужумини Карлос Тевес жарима майдончасига кирмасдан унумли якунлади, 0:2!

59` БУФФОН!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Дениснинг зарбасини Жижи Буффон қайтаришга эришди. Денис 11-метрлик жарима зарбасини дарвозанинг чап бурчагига йўллади. Буффон ҳам тўп йўналишини тўғри топа билди ва зарбани қайтаришга эришди. Қойил!

59` Кьеллини бу вазиятда Молинага нисбатан қоидани бузди.

58` "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

58` Льорентенинг бош билан берган зарбасини портиелло ортиқча қийинчиликсиз ушлаб олди.

57` Карлос Тевес Лихштайнер билан комбинация уюштирди. Лекин жарима майдончаси ичига ошириб берилган тўпни рақиб ҳимоячиси бартараф этди.

55` Бугунги ўйиндаги ноаниқ паслар 9-8.

54` Поль Погба томон тўп оширилди. Франциялик футболчи ҳаводан келаётган тўпга зарба бера олмади.

52` Артуритто Видаль!!! Зарба ва бироз ноаниқ!

51` "Аталанта" сафида ўзгариш. Эстигаррибиа ўз ўрнини Молинага бўшатиб берди.

50` Тевес бурчак тўпини Видаль билан ўйнади. Артуро тўпни ўзига қайтараётган пайтда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

49` Штефан Лихштайнер ва Артуро Видалнинг ҳаракатлари бурчак тўпи билан якунланди.

48` Таркибда ўзгаришлар йўқ.

47` "Ювентус"нинг ҳужуми узилиб қолди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45` Алехандро Гомезнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Ҳар қандай ҳолатда Буффон бу зарбани қайтаришга тараддуд кўриб турганди.

45` Бурчак тўпи меҳмонлар учун кўнгилдагидек якунланмади. "Аталанта" футболчилари тўпни олиб қўйишди ва қарши ҳужумга ўтишди. Лекин йўл-йўлакай уларнинг бу режасини қўполлик билан тўхтатиб қолишди.

44` "Ювентус"нинг ҳужуми. Бурчак тўпи ишлаб олинди.

43` УҲҲҲҲҲ! "Аталанта" ҳам танаффусга ҳисобдаги фарқни йўққу чиқариб чиқиб кетишни мақсад қилган. Боакйенинг навбатдаги уриниши наф келтирмади.

42` Хавфли вазият!! Эвра-Погба-Льоренте комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Льоренте осон бўлмаган жойдан боши билан зарба берди, аммо тўп дарвозага тушмади.

40` Погба Льорентени қулай вазиятга чиқарди. Фернандонинг зарбаси бироз ўхшамади. Аниқроғи, ҳимоячи зарба йўлига ғов бўлди.

39` Лихштайнер ҳимояда ҳам ўзининг ишончли ўйинлари билан ажралиб турибди.

38` Массимилиано Аллегри фаоллик билан ўз футболчиларига кўрсатмалар бериб бормоқда.

36` Ўйинда ҳисоб очилди! Штефан Лихштайнернинг узатиб берган тўпини Карлос Тевес ортиқча қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди, 0:1!

35` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! КАРЛИТОС ТЕВЕС!

35` Уҳҳҳҳ! Майдонда ҳақиқий кураш кечмоқда.

33` "Ювентус"нинг навбатдаги ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди. Эвранинг ошириб берган тўпига зарба берадиган фтболчи топилмади. Льоренте тўпга бироз кеч қолди.

32` Боакйенинг уриниши самарасиз якунланди. Майдон эгалари имкон қадар ҳужумлар уюштиришмоқда. Баъзи вазиятларда уларга бироз совуққонлик етмаяпти.

30` Маркизио майдон марказида қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

29` "Ювентус" ҳозирча мавсумдаги энг қийин учрашувини ўтказмоқда. "Милан" билан сафарда ўтган баҳсда ҳам туинликлар бу қадар кучли қаршиликка дуч келишмаган эди. Ҳозирча "Аталанта" кутилганиданда қаттиқроқ қаршилик кўрсатмоқда.

28` Карлитос Тевес!!!!!!!!!!! Кучли ва аниқ зарба! Спортиелло иккинчи уринишда тўпни ушлаб олмоқда!

27` Карлос Тевеснинг зарбасини Спортиелло қайтарди.

26` Майдонда анча кескин кураш кечмоқда. Ҳақиқий итальянча "жанг" дейди буни!

25` Эстигаррибиа! Хавфли вазият гол билан якунланиши мумкин эди. Жарима майдончаси ичига кириб келган Эстигаррибианинг зарбасига бироз аниқлик етишмади!

24` "Аталанта"нинг ўнг қаноти фаол ҳаракат қилмоқда ва бу нарса Эврага етарлича иш топиб бермоқда.

23` Поль Погба - юқори истеъдод соҳиби! Унинг ҳаракатларини клавиатуранинг кучи билан тушунтириб ўтиш қийин. Буни кўриш ва завқланиш зарур.

22` Тевеснинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади. Кьеллини ҳар доимгидек фаол курашди. Лекин иш дарвоза томон зарбагача етиб бормади.

21` Тевесга қарши қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси. Беналуане эса огоҳлантирилди.

20` Карлос Тевес ва Поль Погба ўз бутсаларини алмаштириб олишди.

18` "Ювентус"нинг хавфли тус олган ҳужуми якунда бесамар тугади. Аниқроғи, Тевес тепган тўп майдонда ётган Погбанинг қўлига тегди.

17` "Аталанта" қарши ҳужум уюштирмоқчи бўлди. Аммо рақиб ҳимоячилари ўз вақтида жойларини эгаллашди. "Ювентус"нинг собиқ аъзоси Эстигаррибиа Буффон қўриқлаётган дарвозага зарба берди. Самарасиз.

15` "Ювентус"нинг кетма-кет ҳужумлари. Аммо иш зарбагача етиб келмади.

14` Анжело Огбонна! Уҳҳҳ! Марказий ҳимоячи майдон марказида тўпни қабул қилиб олди ва дарвозани нишонга олиб кўрмоқчи бўлди. Зарбага аниқлик етишмади. Авваллари бу ишни Бонуччи ва Кьеллини кўп амалга оширарди. Огбонна ҳам жамоадошларидан ўрнак олган кўринади.

13` Стандарт вазияти самара келтирмади. Лекин тўп мезбонларда ва улар янги ҳужум ташкил этишга ҳозирлик кўришмоқда. Ҳозирча "Аталанта" "Ювентус"га кураш таклиф этмоқда.

12` Заппакоста ўнг қанотдан жамоаси ҳужумини ривожлантирди ва бурчак тўпи ишлаб олди.

11` Карлитос Тевес! "Ювентус" ҳужумчиси ҳозирча меҳмонлар сафидаги энг фаол футболчи бўлиб турибди. Лекин унинг бу уринишидаги зарбасига аниқлик етишмади.

10` Ташаббус аста-секин Аллегри жамоаси томонига ўтмоқда.

9` Карлос Тевес! Аргентиналик ҳужумчининг фаоллиги эвазига меҳмонлар ҳужум уюштиришди. Аммо "Аталанта" ҳимоячиси бир амаллаб ушбу вазиятни жамоаси фойдасига якунлади.

8` Бу сафар Кьеллини ҳимояда ишончли ўйнади.

7` Эвра жарима майдончаси ичига келган тўпни узоқлаштирди. Ҳозирча мезбонлар кўпроқ ҳужумга ўтишмоқда.

6` Учрашув старти чакки эмас!

5` "Ювентус" ташаббусни ўз томонига оғдириб олмоқчи. Лекин Артуро Видалнинг ноаниқ тўп ошириши меҳмонларнинг ҳужумини узиб қўйди.

4` Хавфли вазият!!! "Аталанта" ҳужум қилишда давом этмоқда! Жарима майдончаси ичида мезбонлар футболчиси дарвозага зарба бериш учун имконият қидирди. Аммо "Юве" ҳимоячилари бу вазиятда ишончли ҳаракат қилишди.

3` Майдон эгалари "Аталанта" ҳам ҳужумга ҳужум билан жавоб берди. Базелли Жижи Буффон дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Ноаниқ.

2` "Ювентус" баҳснинг ҳужум билан бошлади. Кьеллинининг жарима майдончаси томон узатиб берган тўпига эгалик қиладиган футболчи топилмади.

1` Учрашув бошланди! Қани биз ҳам бошладик...

- Массимиалиано Аллегри бошчилигидаги "Ювентус" ушбу мавсумда анча чиройли ва шиддаткор футбол кўрсатмоқда.

- Бугун сенсация бўладими? Ёки "Ювентус" ўзининг мардонавор юришини давом эттирадими? Бу саволларга ушбу ўйин жаовб беради.

- Жамоаларга майдонга тушиб келишмоқда...

- Ҳамма ўйқуга ошно бўлдими? Қани "Ювентус" мухлислари? "Forza" - деб бақирмайсизми? Ҳамма уйғониб кетмайдими?!

- Учрашув бир неча дақиқалардан сўнг бошланади. Барча "Ювентус" мухлисларини сайтимизга яхшилаб "жойлашиб" олишларини сўраймиз. Чиройли футбол шайдоларини ҳам ушбу саҳифага таклиф этамиз. Умид қиламизки, бу ўйин ва учрашув шарҳи сизни зериктириб қўймайди.

- Жамоаларнинг бошланғич таркиблари эълон қилинди.

- Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиблари маълум бўлади.

- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади. Италия чемпионатидаги кескин курашли ҳақиқий "жанг"ни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Италия чемпионати ва шунингдек, "Ювентус" мухлислари учун бугунги "Аталанта" - "Ювентус" беллашувидан сайтимиз орқали матнли онлайн трансляцияни амалга оширамиз.

- Учрашув соат 23:45да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика