Latest news

21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  3 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  3 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  33 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  1 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  2 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  19

"Реал" сафарда "Вильярреал"ни мағлуб этди News

"Реал" сафарда "Вильярреал"ни мағлуб этди

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган "Вильярреал" – "Реал Мадрид" учрашувнинг энг асосий вазиятларини шу ерда кузатиб боринг.
Вильярреал – Реал Мадрид 0:2
27 сентябрь, 19.00, «Эль Мадригаль»
Голлар:
Модрич 32, - 0:1 (Кроос). Роналду 39, - 0:2 (Бензема).
Вильярреал –
Асенхо, Марио, Габриэл, Мусаккьо, Руис, Тригерос (Хонатан Дос Сантос, 67), Б.Сориано, М. Гомес (Х.Эспиноса, 60), Кани, Вьетто, Икечукву Уче (Жованни Дос Сантос, 64).
Реал Мадрид
– Касильяс, Рамос, Карвахаль, Варан, Марсело (Начо, 75), Бэйл, Хамес (Ильярраменди, 73), Кроос, Модрич, Бензема (Иско, 82), Роналду.
Огоҳлантириш:
Серхио Рамос 38


                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ

90+3. Учрашув тугади! "Реал" сафарда навбатдаги ғалабага эришди.

90+1.
"Вильярреал" ҳам барчасини унутиб ҳужумга ўтаётгани йўқ. Барчасини тушуниб турибди бу жамоа футболчилари ҳам

90. Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди

87.
Мусаккио жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Бошқа ўзгариш йўқлиги учун мезбонлар ўйинни 10 киши бўлиб тугатишади

84.
Ўйин анчагина зерикарли тугамоқда. Тушунарли "Реал" ЕЧЛ учун кучини асрмоқда. Ғалаба қўлга киритиб бўлинди

82. Ўзгариш. "Реал".
Бензема ўрнига Иско тушди

80.
Жарима майдонига узатилган тўпдан сўнг Вьетто зарба берди, ноаниқ

80.
Ильярраменди ўз дарима майдони ёнида Эспиносани йиқитди. Хавфли вазият!

76.
"Вильярреал"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти, нимадир қилишмоқчи бўлишмоқда, бўлмаяпти...

75. Ўзгариш. "Реал".
Марсело ўрнига Начо тушди

73. Ўзгариш. "Реал".
Хамес Родригес ўрнига Ильярраменди тушди

70. Эспиносааааа!
Рақиб жарима майдони ичида икки нафар рақибни чалғитиб зарба берди, Касильяс кучсиз зарбадан сўнг тўпни эгаллаб олди

68.
Жованни дос Сантос майдонга йиқилиб тушди, ҳакам бу вазиятда ҳеч нима бўлмаган деб ҳисоблади. Серхио Рамос у билан тўқнашиб кетганди

68.
Майдон эгалари бош мураббийи учала ўзгаришни ҳам амалга ошириб бўлди. Анчелотти эса шошилмаяпти

67. Ўзгариш. "Вильярреал".
Тригерос ўрнига Хонатан Дос Сантос тушди

66.
Мезбонларнинг тезкор ҳужуми, Жованнининг оширган тўпи хавфли вазиятни келтириб чиқарди, аммо зарба йўқ

65.
Роналду-Бензема-Хамес-Бэйл комбинациясидан сўнг Гарет тўпни дарвоза ёнига оширди, дарвозабон ўз ўрнида

63. Ўзгариш. "Вильярреал".
Уче ўрнига Жованни Дос Сантос тушди

60.
Роналду рақиб жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади ва имконият бой берилди

60. Ўзгариш. "Вильярреал".
Гомес ўрнига Эспиноса тушди

57.
"Реал"нинг узоқ давом этган ҳужуми...Хамес тўпни жарима майдонига узатди, Бензема боши билан тўпни жарима майдонига оширди. Марсело тўп учун курашда қоида бузди

55.
"Вильярреал" гол уриш учун ҳаракат қилмоқда, "Реал" эса совуққонлик билан тўпни назорат қилмоқда

53.
Хамеснинг зарбаси ноаниқ чиқди

51. Хавфли вазият! Вьетто рақиб жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсунтира олмади, унинг пасидан сўнг Марио Гаспар зарба берди, ноаниқ!

50.
Габриелнинг зарбаси тўғри Касильяснинг қўлига бориб тушди

49.
Мойя Гомеснинг зарбаси Варанга тегиб майдонни тарк этди

49.
Марселонинг тўп узатиши ўхшамади, тўпни дарвозабон эгаллаб олди

47. Хавфли вазият!
Тригерос яхши имкониятга эга бўлди. Бироқ зарба ноаниқ

46. Иккинчи бўлим бошланди.


45. Дастлабки бўлим якунланди. Ҳозирча "Реал" 2:0 ҳисобида олдинда. 15 дақиқа дам олиб яна қайтамиз...

43.
Ҳозирга қадар зарбалар сони 9:8, аниқ зарбалар сони эса тенг 3:3.

42. Зарбааааааааа! Марсело дарвозабон ролида! Жарима майдони ичидан йўллаган зарба йўлига Марсело ўзини ташлади ва сони билан тўпни қайтарди!

41. Хавфли вазияяяят!
Берилган зарбасини Касильяс қайтарди! Қайтган тўпни Вьетто яқин масофадан дарвозага йўллади, яна Икер ўзини кўрсатди! Тўғри Вьетто ўйиндан ташқари ҳолатда экан

39. Хамеснинг қойилмақом пасидан сўнг Бензема рақиб дарвозасига яқинлашиб бориб тўпни Роналдуга оширди, Криштиану эса тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади - 0:2.

39. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДУУУУУУУУУ!

38.
Бруно Сорианонинг зарбаси юлдузли жонли деворга тегиб қайтди

37.
Рамос Учени йиқитгани учун огоҳлантирилди. Жарима тўпи.

37. Огоҳлантириш. "Реал".
Серхио Рамос

35. Бэйл ўнг қанотдан тезкор равишда олдинга ўтди, бироқ учта футболчини алдаб ўта олмади

35.
Ортда қолган вақт ичида тиниб тинчимас Вьетто уч марта зарба берибди

34.
"Вильярреал"нинг жавоби! Ўнг қанотдан оширилган тўпни Вьетто боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

32. Лука Модрич чамаси 20 метрлардан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 0:1.

32. ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЛУКА МОДРИЧ! 0:1

28. Хавфли вазияяяяяяяяяяяяят! Вьетто Варан ва Серхио Рамосни алдаб ўтиб дарвозага зарба берди, тўп тўсин устидан ўтиб кетди!!!!

27.
Жарима тўпи Кроос томонидан жарима майдонига узатди, Рамос ва яна бир қатор футболчилар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишди

25.
Габриел Роналдуни йиқитди, Криштиану майдонда ётибди. Ҳакам жарима тўпи белгилади. Дарвозагача 22 метрча масофа бор

24.
Гарет Бэйл тўпни жарима майдонига оҳистагина ташлади, Асенхо тўпни ўзиники қилди

22.
Вьетто ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Навбатдаги ҳужум чап қанотдан ташкил этилди, бу сафар ҳам Варан фаол

21.
Негадир учрашувда хавфли вазиятлар кам

19.
"Реал" тўпни ўзида ушлаб турибди ва секин аста ҳужумга ўтмоқда

16.
Стадион тепасида самалёт учиб юрибди, унинг ортида Роналду Юнайтедга қайт деган чорлов бор

15.
"Реал" бурчак тўпига эга бўлди. Габриел тўпни майдон ташқарисига йўллади. Бурчак тўпидан сўнг Хамеснинг чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди

13.
Ўйин қарама қарши ҳужумлар остида давом этмоқда

12.
Мезбонлар бурчак тўпини ишлаб олишди, Канининг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди, қайтган тўпни Вьетто дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ!

10.
Роналдунинг чап оёқда ерлатиб берган зарбаси аниқ бўлди, дарвозабон ўз ўрнида

9.
Крооснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

8.
"Реал"нинг ҳужуми, Карвахалнинг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Марсело рақиб жарима майдони ичида фаол ҳаракат қилиб бурчак тўпини ишлаб олди.

3. Ученинг зарбаси!!! Касильяс ўз ўрнида

1. Учрашув бошланди!

- Ўйиннинг энг асосий вазиятлари тақдим этиб борилади.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика