Latest news

20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  0 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  1 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  20 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  1 19:16"Комо" "Бавария"нинг ёш иқтидори билан шартнома имзолади  0 18:55ФИФА "Қизилқум" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади  1 18:34"Сурхон" собиқ устози Баҳрайннинг 5 карра чемпиони бош мураббийи бўлди  6 18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  4 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  3 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  16 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  1 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  13 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   1 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  2 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3

Ўзбекистон Саудия Арабистонига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон Саудия Арабистонига мағлуб бўлди

Осиё ўйинларининг 1/8 финали доирасидаги Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувнинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
 
                              МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ


Ўйин тугади! Саудия Арабистони кейинги босқичга йўл олди!

90+4.
Гол! Абдулазиз Ал Биши.

90+4.
Дарвозамиз томон хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.

90+4.
Саудияликларнинг ҳужуми самарасиз якунланди. Элдор Суюнов тўпни эркин зарба билан ўйинга киритиб берди.

90+3.
Тўп рақибларда.

90+2. Ўйин анча асабий кечмоқда. Ҳар қандай хато қимматга тушиши мумкин.

90.  Учрашувнинг иккинчи бўлимига 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.


90. Игорь Сергеев ўрнига Наврўз Алимов туширилди.

89.
Сардор Рашидовнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

88.
Даврон Ҳошимовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбаси тепамиз.

87. Хавфли вазият!!!!!! Воҳид Шодиев очиқ дарвозага тўпни тўғирлаб қўя олмади. Унга бироз тезлик етишмади бу вазиятда.


86. Хавфли вазият! Саудияликларнинг ҳужумини Ҳошимов бартараф этиб қолмоқда! Баракалла!

85.
Козакнинг зарбаси ва рақиб посбони ўз ўрнида.

84.
Жарима майдончамиз ичида тушунмовчилик юзага келди. Узоқ давом этган ҳужумни қийинчилик билан бартараф этдик. Суюнов бу вазиятда тўпни эгаллаб олди.

83.
Майдон марказида қоида бузилди. КРимец бу вазиятда ноҳақ деь топилди.

81.
Даврон Ҳошимов олдинга ўтиб кетаётган рақиб футболчисидан тўпни олиб қўйди.

80.
Ўйин бироз тинчланди. Жамоалар эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда.

78.
Фозил Мусаев майдон марказида қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

77.
Абдуллоҳ Ал Ҳафис қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди. Жарима зарбаси тепдик. Бироқ бу вазиятдан фойдалана олмадик.

76.
Саудия Арабистони ҳам олдинга борди. Саудия Арабистони яхши вазиятга чиқиб бораётган бир пайтда Кримец ишончли  ҳаракат қилди ва хавфни бартараф этди.

74.
Вакилларимиз рақибни ўз жарима майдончаси ичига "қамаб" қўйишмоқда. Лекин қарши ҳужумларда эҳтиёткорликни йўқотмаслик керак.

73. Даврон Ҳошимов огоҳлантирилди.


72. Ажойиб имконият! Сардор Рашидов!!!!!!!!!! Рақиб посбонини алдаб ўтди ва бў қолган дарвоза томон зарбаберди. Аммо Саудия Арабистони ҳимоячиси сўнгги сонияда тўпга етиб келди ва жамоасини голдан сақлаб қолди.

70. ГООООООООООООООООООООООООЛ! ВОҲИД ШОДИЕВ! Чиройли ташкил этилган ҳужумни Воҳид Шодиев гол билан якунлади. Сергеевнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпини Шодиев боши билан дарвозага жойлаб қўйди, 2:2!

69. Ўзгариш.
Муҳаммад Ал Фатил ўрнига Абдулкарим Ал Қаҳтони тушди.

68.
Даврон Ҳошимовнинг қанотдан жарима майдончаси томон етказиб берган тўпни кутилмаганда дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди.

67.
Рақиб посбони Абдуллоҳ Ал Арраф тўпни ўйинга киритиш вақтини чўзди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

66.
Даврон Ҳошимовнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

65. Ўзгариш.
Даврон Ҳошимов Бобур Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.

64.
Владимир Козакнинг зарбасига аниқлик етишмади.

63. Тўп назорати:
65% - 35% вакилларимиз фойдасига. Лекин таблодаги ҳисоб аксинча. Вазиятни тезроқ ўнглаш керак.

62.
Кетма-кет иккинчи бурчак тўпини амалга оширдик. Лекин бундан наф чиқмади.

61.
Раид Ал Гамди бугун рақиблар сафида энг фаол футболчи бўлиб турибди.

60.
Бугун ҳимоячиларимиз негадир ўзларига ўхшашмаяпти. Оддий вазиятларда шошиб қолишмоқда.

58.
Вакилларимиз вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга боришга интилишмоқда.

56.
Саудия Арабистони таркибида ўзгариш. Мажид Канабаҳ ўрнига Абдуллоҳ Отаев тушди.

55.
Жарима майдончамизга етказиб берилган тўпни Бобур Йўлдошев бемалол узоқроққа тепиб юбориши мумкин эди. Олдида рақиб футболчиси йўқ эди. Аммо негадир ҳимоячимиз оддий вазиятда шошиб қолди ва биринчиси каби иккинчи голни ҳам ҳимоячимиз рақибларга совға қилди.

54. Гол! Бобур Йўлдошев ёш болалардек тўпни ўз дарвозамизга киритиб қўйди, 1:2.

53.
Ҳимоячиларимиз жарима майдончамиз олдида юзага келаётган хавфни бартараф этишди ва ҳужумга ўтишди. Аммо Сардор Рашидов тўп оширишда хатога йўл қўйди.

52.
Салим Мустафоев энди рақиб футболчисини  қоидага зид равишда тўхтатиб қолди.

51.
Абдуллоҳ Ал Шамеҳ қўполлиги учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

50.
Салим Мустафоевнинг жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпи рақиб футболчисига бориб тушди.

48.
Ўзбекистон ҳужумда. Ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумни рақиб ҳимоячиси бартараф этишни уддасидан чиқди. Тўп яна вакилларимизда.

47.
Стадионга ташриф буюрган ҳамюртларимиз вакилларимизни фаоллик билан кўллаб-қувватлашмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди! Олға Ўзбекистон!


- Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

- Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45. ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДАРОВВВВВВВВВВВВВ!!!!!! Жама чамаси 22 метрлардан кучли зарба йўллади ва ҳисобни тенглаштирди. Бу вазиятда рақиб посбони ҳеч нарса қила олмади.

45.
Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берди.

44.
Рақибнинг навбатдаги қарши ҳужумини бартараф этдик. Лекин ҳужумда ҳозирча ишларимиз юришмаяпти.

42.
Саудия Арабистони 10 киши бўлиб ҳимояланмоқда.

41.
Воҳид Шодиев жарима майдончаси ичига кириб йиқилди. Балки йиқитилди. Лекин ҳакам бу вазиятда жим туришни афзал билди.

40.
Ўйин бироз майдон марказига кўчгандек. Вакилларимиз яна олдинга интилишмоқда. Танаффусгача гол киритиш керак!

38.
Стандарт вазиятидан наф чиқара олмадик. Рақиб эса тезкор қарши ҳужум уюштирди. Тўрт футболчига икки ҳимоячимиз қолди. Бироқ рақиб футболчисининг дарвоза томон тепган зарбасини посбонимиз қайтаришга эришди.

37.
Бурчак тўпи тепамиз. Бобур Йўлдошевнинг фаоллиги эвазига навбатдаги стандарт вазиятига эга бўлдик.

36.
Игорь Сергеев дарвозага бош билан зарба бериш чоғида рақиб посбонига урилиб кетди. Бу вазият эса Абдуллоҳ Ал Арраф "ёқиб" тушди. Абдуллоҳ Ал Арраф бир неча дақиқа майдонда ётди ва шифокорлар ёрдамидан воз кечмади. Вақт эса ўтиб бормоқда.

35.
Саудия Арабистонининг қарши ҳужуми. Рақиб ҳужумчиси катта тезликда дарвозамиз томон бораётган бир вазиятда Суюнов тўпга чиқиб келди ва хавфни бартараф этишга эришди.

34.
Элдор Суюнов Мануэл Нойердек майдон марказига чиқиб ўйнамоқда. Рақиблар бутун жамоа бўлиб ҳимояланишмоқда.

32.
Жамшид Искандеровда ажойиб имконият юзага келди. Жамшиднинг дарвозага берган зарбасини рақиб посбони қайтарди ва тўп майдондан чиқиб кетди. Лекин бош ҳакам бу вазиятда ўйин қоидаси бузилди деб ҳисоблади ва бурчак тўпи ўрнига жарима тўпи белгилади.

30.
Майдонда кескин кураш кечмоқда. Устунлик вакилларимиз томонида. Аммо рақиб ҳозирча яхши ҳимояланмоқда.

29.
Тўп Элдор Суюновгача етиб келди ва дарвозабонимиз янги ҳужумни бошлаб берди.

27.
Сардор Рашидовнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Кримец боши билан  дарвоза йўллади. Ноаниқ. Бу вазиятда яна бош ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этди.

26.
Кримец ва Самига огоҳлантириш кўрсатилди.

25.
Жамшид Искандеровнинг зарбаси "жонли девор"га тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи тепамиз.

24.
Хавфли нуқтадан жарима зарбаси тепамиз.

22.
Сардор Рашидов чап қанотдан ҳужумга бормоқда. Лекин унинг уринишлари ҳозирча наф келтирмаяпти.

20.
Рақибларимизнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз тугади.

18.
Ислом Тўхтахўжаев оддий вазиятда тўпни қайтаришга хатога йўл қўйди. Тўпни йиқилганича тепиб юбормоқчи бўлган вазиятда Тўхтахўжаев  қўли билан ўйнади ва ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади.

17. Гол!
  Раид Ал Гамди мўлжалда адашмади. Элдор Суюнов тўп йўналишини топди. Аммо зарбани бартараф этишга муваффақ бўлмади.

16. Пенальти! Бизнинг дарвоза томон.


14. Хавфли вазият!
Сардор Рашидовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасидан сўнг рақиб жарима майдончаси ичида вакилларимиз тўпни дарвоза йўллашга уринишди. Лекин ҳар уччала уринишни ҳам ҳимоячилар қайтаришга эришишди. 

13.
Терма жамоамизнинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди.

11.
Жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритдик. Лекин бу вазият самарали тарзда фойдалана олмадик.

8.
Саудия Арабистон футболчилари ҳимояланиш билан банд.

6.
Ҳозирча устунлик вакилларимиз қўлида.

4.
Илк дақиқаларда устунлик вакилларимизда. Чап қанотдан уюштирилган ҳужумни рақиблар қайтаришди. Козакнинг зарбаси ноаниқ кетди.

2. Жамшид Искандеров жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди

1.Ўйин бошланди.

- Навбат Саудия Арабистони мадҳиясига!

- Ўзбекистон давлат мадҳияси!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Учрашув соат 16:00да бошланади.


Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3
Ҳакамлар: Чайя Маҳапаб, Таном Борикут (иккиси Таиланд), Лим Кок Хенг (Сингапур), Пу Удом Сивакорн (Таиланд)

Голлар: Раид Ал Гамди (17), Жамшид Искандаров (45), Бобур Йўлдошев (53-ўз дарвозасига), Воҳид Шодиев (70), Абдулазиз Ал Биши (90)

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 2.Егор Кримец, 4.Бобур Йўлдошев, 7.Фозил Мусаев, 8.Жамшид Искандаров, 10.Владимир Козак, 15.Воҳид Шодиев, 16.Сардор Рашидов, 17.Игорь Сергеев, 18.Салим Мустафоев, 20.Ислом Тўхтахўжаев (С)
Саудия Арабистони: 1.Абдуллоҳ Ал Арраф, 2.Мазен Муҳамад, 3.Абдуллоҳ Маду, 4.Абдуллоҳ Ал Ҳафис, 6.Муҳаммад Ал Фатил, 8.Раид Ал Гамди, 9.Аҳмад Ал Шеҳри 11.Абдулазиз Ал Биши, 12.Мажид Канабаҳ, 15.Абдуллоҳ Ал Шамеҳ, 17.Закария Ал Судани.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика