Latest news

11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  1 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  11 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  6 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  5 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1

Испания чемпионати, 4-тур. "Реал" "Депортиво"ни яксон этди News

Испания чемпионати, 4-тур. "Реал" "Депортиво"ни яксон этди

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Депортиво" - "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляцяисини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 4-тур.

"Депортиво" - "Реал" 2:8

"Риасор" стадиони.


Голлар
: Роналдо (29, 41, 78), Хамес (36), Медуньянин (51-пенальтидан), Бэйл (67, 74), Точе (84), Чичарито (88, 90).

"Депортиво"
– Люкс, Луизинью, Лауре, Диаките, Сидней, Бергантиньос, Хуанфран (Ламас, 46), Фаринья (Точе, 74), Медуньянин, Куэнка, Поштига (Кавальеро, 46).

"Реал"
– Касильяс, Арбелоа, Рамос, Варан, Марсело, Хамес, Бэйл (Чичарито, 76), Кроос, Модрич (Иско, 71), Бензема (Ильярраменди, 59), Роналду.

Огоҳлантиришлар
: Рамос (50), Сидней (64).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          ЯНГИЛАШ



- Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги ўйинларда сайтимиз орқали ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Реал" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз!


90` ГОООООООООООООООООООЛ! ЧИЧАРИТО!

90`
Учрашувнинг асосий вақти тугади. Ҳакам томоиндан қўшиб бериладиган дақиқаларда ҳам гол кўрамизми?

89`
Чичарито ҳам бугунги ўйинда "Реал" сафидаги голлари сонини очиб олди. Голни эса жуда чиройли тарзда "тиқиб" қўйди.

88` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ЧИЧАРИТО! СУПЕР-ГОЛ!

88`
Серхио Рамос ҳимоядаги хатоларини гол билан "ювиб" кетмоқчи бўлди. Лекин унинг уринишлари самара келтирмади.

86` Бугунги ўйин жуда голларга бой кечмоқда.


84` ГООООООООООЛ! Точе! 
Ҳозиргина майдонга тушган Точе боши билан Касильяс қўриқлаётган дарвозани ишғол этмоқда, 2:6!

82`
Карло Анчелотти жамоаси бугун жуда осонлик билан йирик ғалабани расмийлаштирмоқда.

79`
"Реал" бугун ўз мухлисларига голлар-шоусини тақдим этиб бермоқда.

78` ГОООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Хамес Родригезнинг пасидан сўнг Роналдо хет-трикни нишонлади.

75`
"Депортиво" сафида сўнгги ўзгариш амалга оширилди. Фаринья ўрнига Точе майдонга тушди.

74` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! БЭЙЛ! Исконинг ажойиб паси ва Гарет чиройли тарзда тўпни дарвоза ташлаб қўймоқда. Қойил!

74`
Домингезнинг боши билан берган зарбасини Касильяс ушлаб олди.

73`
"Реал" таркибида ўзгариш руй берди. Модрич ўрнига Иско майдонга туширилди.

72`
"Депортиво" футболчиси Касильяни дарвозасига узоқдан зарба йўллади. Лекин Икер бу вазиятда ишончли ҳаракат қилди.

71`
Хамес Родригезнинг уриниши бесамар кетди.

69`
Гарет Бэйл учрашув тақдирини узил-кесил ҳал этди.

67` ГОООООООООООООООЛ! Гарет Бэйл!
Марсело жарима майдончаси ичида турган Бэйлга тўпни ташлади. Уэльслик футболчи бу вазиятни унумли якунлади, 1:4!

66`
Роналдо ўзи жарима зарбасини амалга оширди. Лекин жонли деворга тегиб қайтди.

65`
Сидней Роналдони йиқитди ва огоҳлантириш олди. Хавфли нуқтадан жарима тўпи тепилади.

64`
Гарет Бэйлнинг зарбаси ва Люкс ўз ўрнида.

62`
Исаак Куэнка Кавальерога тўпни ошириб берди. Аммо лайнсмен Кавальеро ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани ҳақида ўз байроқчаси билан ишора қилди.

60`
"Реал"да ўзгариш. Бензема ўз ўрнини Ильяррамендига бўшатиб берди.

59`
"Депортиво" қарши ҳужумда ўйнади. Лекин дарвоза томон берилган зарбага аниқлик етишмади.

58`
Тони Кросснинг бурчакдан ошириб берган тўпига зарба берадиган футболчи топилмади.

57` Фаринья! Икер Касильяс!
"Депортиво" футболчиси жарима майдончаси чизиғи олдидан дарвозанинишонга олмоқчи бўлди. Лекин Касильяс дарвозада эканлигини эслатиб қўйди.

55`
"Депортиво" ташаббусни ўз қўлига олди. Кетма-кет ҳужумлар. Киритилган гол уларни янада руҳлантирди.

54`
Касильяс дарвозаси томон илк аниқ зарба пенальтидан бўлди ва у ҳам гол билан якунланди.

53`
"Депортиво" тезда иккинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Аммо оффсайд қайд этилди.

52`
Бу вазиятда пенальти бўлганлигини билиш қийин. Такрорий лавҳаларда ҳам Рамос тўпни қўли билан ўйнагани кўринмади. Аммо ҳакам қарор қабул қилиб бўлди.

51` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Медуньянин! 1:3! Касильяс пенальтидан йўлланган зарбани қайтара олмади.

51`
Бош ҳакам Рамос қўли билан ўйнади деб топди.

50`
Пенальти! "Реал" дарвозаси томон!

48`
"Депортиво" ҳужум қилди. Лекин Кавальеро тўпни олдириб қўйди.

47`
"Депортиво" таркибида ўзгариш. Поштига ўрнига Кавальеро майдонга тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


43`
"Депортиво" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Майдон эгалари жарима тўпини тезда ўйнашди ва футболчи  Касильясни алдаб ўтишга ҳам эришди. Лекин сўнгги паллада ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

41` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Роналдо!
Люксдан "люкс"ча ҳаракат. Кераксиз жойда ўз жойини тарк этиб чиқиб келди ва Бенземани йиқитди. Лекин тўп Роналдога тушганлиги боис, ҳакам ўйинни тўхтатмади. Роналдо эса узоқдан бўш қолган дарвозага осонлик билан тўпни йўллади, 0:3!

39`
"Депортиво" вазиятдан чиқиш чораларни излаётган жамоага ўхшамаяпти. "Реал" бунга имкон бераётгани йўқ.

37`
Хамес Родригезни ажойиб гол киритди. Ташаббус меҳмонлар қўлида. Ҳозирча "Депортиво" ҳали хавфли вазият юзага келтира олгани йўқ.

36` ГОООООООООООООООООООООООЛ! ХАМЕС! Родригез чамаси 21-метрлар масофадан тўпни шундоққина дарвозага жойлаб қўйди, 0:2! Ажойиб гол!

33`
Фарина Касильяс дарвозаси томон зарба йўллади. Ноаниқ.

32`
Майдон эгалари олдинга боришмоқда. Лекин ҳозирча улар меҳмонлар ҳимоясини ёриб ўтишолганича йўқ.

30`
Роналдонинг бу голи "Риасор" стадионидаги биринчиси ҳисобланади. Шу вақтга қадар Роналдо ушбу ўйингоҳда гол урмаган эди.

29`
ГОООООООООООООООООООООООООЛ! РОНАЛДО! Альваро Арбелоанинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Роналдо бош билан зарба берди ва ўйиндаги ҳисобни очди, 0:1!

28`
"Реал" кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учраган. Бугун улар фақат уч очко илинжида ҳаракат қилмоқда. Агарда Карло Анчелотти жамоаси ғалаба қозонса, унда турнир жадвалида "Депортиво"дан ўтиб кетишлари мумкин.

27`
"Депортиво" ҳимоячиси Лауре ўз қанотидан жарима майдончаси томон тўпни оширди. Лекин тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

25`
Люкс тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Лекин Бэйл бу вазиятда тўп унгача етиб келишини кутмаганди.

24`
"Реал" майдон марказида тўпни назорат қилиб турибди.

22`
Ўйин темпи юқори эмас.

21`
"Реал" рақибидан тўпни олиб қўйиб тезда қарши ҳужум уюштирди. Роналдо жарима майдончасига кирмасдан кучли зарба йўллади. Аммо ноаниқ.

20`
"Депортиво" яна бурчак тўпи тепди. Аммо Куэнка нималардир қилмоқчи бўлдию, аммо ўйлаган режасини амалга ошира олмади.

19`
"Депортиво" ҳам ҳужумга боришга қўрқмаяпти. Жамоалар кетма-кет ҳужумга ўтишмоқда. Лекин масала хавфли вазиятгача бормаяпти. Ҳимоячилар ҳозирча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

18`
"Депортиво" бурчак тўпини амалга оширди. Лекин Касильяс тўпга чиқишда адашмади ва хавфни бартараф этди.

17` Хавфли вазият!
Гарет Бэйл ҳисобни очишга яқин келганди. Люкс бу вазиятда ўзини кўрсатди!

16`
"Депортиво" кўпроқ ўнг қанотдан ҳужум ташкил этмоқда. Жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпни Касильяс ушлаб олди.

15`
"Реал" ҳужумда ҳаракат қилди. Бенземанинг пасидан сўнг Бэйл тўпни тўхтатиб қололмади. Яхши вазият юзага келиши мумкин эди.

14`
Роналдо бугун кўпроқ марказга ўтиб ҳаракатланмоқда.

13`
"Депортиво" ўнг қанотдан ҳужум ташкил этмоқчи бўлди. Аммо уларнинг бу режаси амалга ошмай қолди.

12`
Гарет Бэйлнинг жарима майдончаси томон ошириб берган тўпига Роналдо боши билан зарба берди. Люкс ўз ўрнида.

11`
Ҳакам Диаките ўйин қоидасини бузди деб топмоқда. "Депортиво"нинг ҳужуми бошланмасдан тўхтаб қолди. 

10`
Учрашувдаги дарвоза томон илк зарба. Лекин ноаниқ. Касилься тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.

9`
Ўйин ҳозирча вазиятларсиз давом этмоқда.

8`
"Реал" секин-аста ташаббусни ўз қўлига олмоқда.

7`
Бензема кўпроқ қанотларда пайдо бўлмоқда. Роналдо эса марказга кўчган.

6`
Модричнинг бурчакдан жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини ҳимоячилар бартараф этишди.

5`
"Реал" футболчилари бурчак тўпи ишлаб олишди. 

4`
"Реал" жарима майдончаси ичида мезбонлар ҳужумчиси Поштига ўйин қоидасини бузди деб топди бош ҳакам.

3`
Майдон эгалари тўпни меҳмонлардан олиб қўйишди ва олдинга боришмоқда.

2`
"Реал" олдинга боришга интилиб кўрди. Лекин Роналдонинг қанотдан бошламоқчи бўлган ҳужуми якунланмай қолди.

1` Учрашув бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Айни пайтда "Депортиво" 4 очко билан 10-ўриндан жой олиб турган бўлса, "Реал" 3 очко жамғариб 14-ўринни ўзиники қилиб турибди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Испания чемпионати 4-тур доирасидаги "Депортиво" - "Реал" учрашувидан онлайн репортажимизни бошлаймиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Учрашув соат 19:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика