Latest news

22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  2 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  2 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  11 18:39"Юве" Копмейнерс бўйича таклифни яхшилайди – олдинроқ хавбек учун 45 млн евро беришганди. "Аталанта" уни 60 миллионга баҳоламоқда  0 18:15"Реал" Карвахаль ва Менди билан келишувни узайтиради  1 17:55Зафармурод Абдираҳматов: "Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, лекин тўп дарвозага киришни истамади"  58 17:32"Интер" ва Дюмфрис йилига 4 млн евро маош билан 2028 йилгача шартнома бўйича келишувга эришди. Дензелга МЮ қизиққанди  1 17:05"Ювентус" "Интер" футболчисига қизиқмоқда, аммо...  1 16:40"Милан" 2024/25 йилги мавсум учун сафар либосини тақдим этди  2 16:15"Арсенал" "Реал Сосьедад"дан Меринони харид қилмоқчи  4 15:49Саудияликлар Рафинья учун 65 млн евро таклиф қилишди. "Барса" Уильямс ва Ольмо билан шартнома имзолаш учун ўйинчиларни сотишга тайёр  2

Ўсмирларимиз ғалаба қозонишди. Ўзбекистон U-16 - КХДР U-16 - 3:2 News

Ўсмирларимиз ғалаба қозонишди. Ўзбекистон U-16 - КХДР U-16 - 3:2

U-16 ОЧ иккинчи туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - КХДР U-16 учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Ўзбекистон U-16 - КХДР U-16 - 3:2
Бош ҳакам:
Юичи Нишимура (Япония)
Голлар:
Хан Кванг Сонг 15, - 0:1. Суҳроб Нуриллоев 39, - 1:1. Абдуғани Ғанижонов 45+2, - 2:1.Суҳроб Нуриллоев 57, - 3:1.Жонг Чанг Бом 59, - 3:2.
Ўзбекистон:
1.Акром Хўжаев, 3.Илҳомжон Алижонов (С), 4.Озодбек Қурбонов, 6.Ойбек Нурматов, 7.Жонибек Кўчимов, 8.Ислом Кенжабоев, 11.Азизжон Ғаниев, 14.Достон Бердиқулов, 10.Суҳроб Нуруллоев (9.Бакир Муртазоев, 75), 17.Дониёр Ҳошимов, 22.Абдуғани Ғанижонов (23.Худойберди Холиқов, 68).

Захира:
5.Маъруф Жумаев, 12.Ҳожиакбар Шомақсудов, 13.Раҳимжон Шарипов, 15.Шоҳруҳ Маҳмудхўжаев, 16.Юсуф Шоимов, 19.Савелий Абрамов, 21.Умид Эргашев, 18.Жаҳонгир Аҳмадов.

КХДР:
1.Ри Чол Сонг, 2.Ри Кук Хён, 3.Ким Ви Сонг, 6.Ким Йе Бом, 7.Пак Йонг Гван (13.Жу Хёк Сонг, 72), 8.Йон Жун Хёк, 9.Хан Кванг Сонг, 10.Чое Сонг Хёк, 11.Жонг Чанг Бом, 14.Чое Жин Нам, 17.Жанг Сонг Ил.

Захира:
4.Жонг Жу Сонг, 5.Жу Хён Хёк, 12.Хан Кванг Мёнг, 15.Ким Йонг Саенг, 16.О Чунг Гук, 18.Рю Хёк, 19.Жо Ви Сонг, 20.Канг Сонг Жин, 21.Жонг Се Мёнг.

Огоҳлантиришлар:
Ким Ви Сонг 44, Жонг Чанг Бом 55, Жонибек Кўчимов 56, Озодбек Қурбонов 75,
Четлатиш:
Ким Ви Сонг 78


«C»гуруҳи

Жамоа Ў Ю Д М ТН О
Ўзбекистон 2 1 1 0 4-3 4
Непал 2 1 1 0 3-2 4
КХДР 2 1 0 1 5-3 3
Кувайт 2 0 0 2 1-3 0

1-тур. 7 сентябрь.
Ўзбекистон – Непал 1:1
Кувайт – КХДР 0:3

2-тур. 9 сентябрь
Непал – Кувайт 2:1
КХДР – Ўзбекистон 2:3

3-тур. 11 сентябрь
Ўзбекистон – Кувайт (14:00)
КХДР – Непал (14:00)




                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        ЯНГИЛАШ



Ўсмирларимиз учинчи турда Қувайт билан 11 сентябрь куни соат 14:00да ўйнашади.

90+3. ЎЙИН ТУГАДИ! ҒАЛАБА! Ўзбекистон КХДРни таслим қилди.

90+2.
Хан Кванг Сонгнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

90+1.
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди.

90.
Нурматов бурчак ёнида жарима тўпи ишлаб олди.

88. Хавфли вазият!!! Кенжабоев рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, уни ёнида иккита шериги бўш турганди.

86.
Ўзбекистонлик мухлислар стадионнинг ўзида байрамни бошлаб юборишди.

85.
Кенжабоев бурчак тўпини ишлаб олди. Унинг ўзи амалга ошириб берган тўпни дарвозабон ушлаб олди

82.
Ўсмирларимиз яхши ҳужумлар ташкил қилишмоқда, бироқ якуний ва аниқ пас йўқ

80.
Жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди. Кейинги вазиятда Худойберди Холиқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

78. Қизил карточка ! Ким Ви Сонг иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди

76.
Азизжон Ғаниевнинг кучли зарбаси дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

75. Ўзгариш.
Суҳроб Нуруллоев ўрнига Бакир Муртазоев тушди

73. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Озод Қурбонов

71. Ўзгариш.
КХДР. Пак Йонг Гван ўрнига Жу Хёк Сонг тушди

70.
Терма жамоамиз тезкор ҳужум ташкил қилиб рақибни шошириб қўйди. Бироқ Нуриллоев тўпга ета олмади.

68. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Абдуғани Ғанижонов ўрнга Худойберди Холиқов тушди

67.
Пак Йонг Гваннинг зарбаси ноаниқ кетди

65.
Ғанижонов рақиб билан тўқнашув натижасида ўйинни давом эттира олмайдиган бўлди.

60. ГОЛ! 3:2. Бурчак тўпидан сўнг Жонг Чанг Бом ҳисобни қисқартирди.

58. Биринчи турни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Нуриллоев бугун иккита гол урди! Унинг ўзи тўпни рақибдан олиб қўйиб тўпни дарвозага зарб берди, устундан қайган тўпни унинг ўзи голга айлантирди - 3:1.

57. ГООООООООООООООООООООООООЛ! 3:1 СУҲРОБ НУРИЛЛОЕВ !!!!

56. Огоҳлантириш.
Ўзбекистон. Жонибек Кўчимов

56.
Ғанижонов ҳозир яхши имкониятга эга бўлганди, бироқ у тўпга ета олмади

55. Огоҳлантириш.
КХДР. Жонг Чанг Бом

54. Ҳисобда олдинга чиқиб олган ўсмирларимизнинг ўйинида ўзига хос ҳотиржамлик пайдо бўлди. Тўғри хатолар бор, бироқ анча эркин ўйнашмоқда

52.
Кенжабоевнинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

49. Чап қанотдан жарима майдонимизга узатилган тўпни Хан Кванг Сонг боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ

47. Хавфли вазият!
Вакилларимиз бурчак тўпига эга бўлишди. Нуриллоевнинг пасидан сўнг Алижонов тўпга ета олмади

46. Иккинчи бўлим бошланди

Танаффусга ғолиб сифатида чиқиб кетаяпмиз.

45+2. Дониёр Ҳошимовнинг ўнг қанотдан оширган тўпини Абдуғани Ғанижонов боши билан дарвозага йўллади - 2:1.

45+2. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! 2:1. Абдуғани Ғанижонов!!!

45+1.
Кўчимовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозабонга насиб қилди

45.
Бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45.
Нуриллоев жарима майдони ёнида йиқитилди, вакилларимиз жарима тўпига эга бўлишди.

44. Огоҳлантириш.
КХДР. Ким Ви Сонг

43.
Хавфли зарба! Ким Йе Бом узоқ масофадан зарба бериб кўрди, ноаниқ
 
39. Нуриллоев жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди, тўп рақибга тегиб ажойиб траектория ҳосил қилиб дарвозадан ўрин олди - 1:1. Чиройли гол!

39. ГООООООООООООООООООООЛ! СУҲРОБ НУРИЛЛОЕВ 1:1!

38.
Азизжон Ғаниев чамаси 25 метрлардан зарба берди, регбида бу очко келтирарди

36. Хавфли вазият!
Кўчимов тўпни жарима майдонига ҳаводан узатди, Ғанижонов тўпга ета олмади. Бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат ҳам қайд этилди

34.
Ўсмирларимиз бу мусобақага тайёр эмасдек таассурот қолдирмоқда. Техник хатолар жуда кўп, жуда.

30.
Жонг Чанг Бомнинг зарбасидан сўнг Хўжаев қийинчилик билан қайтарди.

28.
Кўчимов ҳозир ҳаддидан ошди. Тўп билан кетаётган рақибга атайин зарба берди, ҳакам уни аяди

26.
Корейслар ҳимояда тўпни бир бирларига ошириб туришибди. Шу тариқа улар ҳужумга ҳам ўтишмоқда

24.
Нуруллоев чап қанотдан олдинга ўтди, унинг оширган тўпини рақиблар қайтаришди. Бурчак тўпидан сўнг Нурматов зарба бера олмади.

23.
Мана ўсмирларимиз ўзига келишмоқда. Ҳужум ташкил этилди, ҳозирча зарба йўқ

22.Хавфли вазият!
Чое Жин Нам тўпни жарима майдонига узатди, ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

20.
Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги Ўзбекистондан келган мухлислар жамоамизни тинмай қўллаб турибди

18.
Очиғи ўйин бошидан корейслар биздан кўра фаол ўйнашмоқда. Футболчиларимиз қарши ҳужумга ўтишда қийналишмоқда

15. ГОЛ! 0:1. Чое Жин Нам чап қанотдан тўпни жарима майдонига узатиб берди, Хан Кванг Сонг бемалол тўпни тўхтатди ва гол урди - 0:1.

13.
КХДР бурчак тўпига эга бўлди. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди

12.
Биринчи турда терма жамоамиз сафида энг фаол бўлган Кенжабоев ҳозир тўпни қўли билан ўйнаб юборди.

11.
Йон Жун Хёкнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

10.
Ўтган турда қора кўйнак ва галстук кийиб олган Александр Мочинов бугун кўк куйнак ва галстукда. Солидно.

7.
КХДР футболчилари анча тетик тарзда ҳаракат қилишмоқда. Эркин тарзда ҳужумга ўтишмоқда. Ҳозир берилган зарбадан сўнг посбонимиз қийинчилик билан тўпни қайтарди!

6. Хавфли вазият!!! Хан Кванг Сонг жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, тўп устунга тегиб қайтди!

5.
Чое Сонг Хёкнинг зарбасидан сўнг тўпни Хўжаев қайтарди

4.
Ислом Кенжабоев рақибни майдон марказида йиқитди. Пак Йонг Гваннинг жарима тўпи анча ноаниқ кетди.

2.
Илк дақиқаларда корейслар ҳужумкор тарзда ўйнашмоқда. Вакилларимиз ҳимояланишмоқда

- ЎЙИН БОШЛАНДИ! Ўсмирларимизга омад!


- Бугунги ўйинни япониялик машҳур ҳакам Юичи Нишимура бошқариб боради...

- КХДР илк турда Қувайтни 3:0 ҳисобида таслим қилган. Ўзбекистон эса Непал билан дуранг ўйнашди - 1:1.

- Навбат Ўзбекистон давлат мадҳиясига!

- Дастлаб КХДР давлат мадҳияси.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси КХДРга қарши ўйинни бошламоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика