Latest news

00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  0 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  72 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти” News

Анзур Исмоилов: “Ўйинга тайёгарлик яхши кетяпти”

Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинига ҳам бир кун қолди.
Эртага миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Янги Зеландияга қарши майдонга тушади. Албатта, учрашувга бўлган қизиқиш катта, чунки Янги Зеландия ҳар ҳолда кучли жамоа ҳисобланади. Кеча бўлиб ўтган машғулотдан сўнг терма жамоамиз ҳимоячиси Анзур Исмоиловдан интервью олдик.

-   Анзур, ўйинга тайёргарлик ҳақида нима дея оласиз?
-   Янги Зеландия билан кечадиган баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти зўр. Барчамиз машғулотларда астойдил ишлаяпмиз.

-   Таркибда сиз яқиндан танимайдиган ўйинчилар кўпми?
-   Жамоамизга кўп ёш футболчилар қўшилган. Ўзбекистон чемпионатида тўп тепмаётганим учун тўғриси баъзи футболчиларни танимадим.
 
-   Янги Зеландия термаси ҳақида тасаввурга эгамисиз?
-   Ҳозирча уларнинг ўйинини кўрганимиз йўқ. Лекин билишимча, Янги Зеландия ҳам Австралияга ўхшаб ўйнайди. Улар эътиборни кўпроқ жисмоний курашларга ва “иккинчи қават”га қаратса керак.
 
-   Сиз учун бу оддий ўртоқлик баҳси ҳисобланадими?
-   Ўйин ўртоқлик мақомига эга бўлгани билан барибир ютишга ҳаракат қиламиз. Чунки мухлисларимиз ғалабаларни соғиниб қолишган.

-   Хитой чемпионатида қандай янгиликлар бор?
-   Чемпионат ўша-ўша. Ҳаммаяси яхши давом этяпти. Клубимиз ички чемпионатда ўзини унчалик ҳам яхши кўрсата олмаяпти. Легионерларимиздан уч нафари жароҳат олиб майдонга туша олишмаяпти. Шу боис ўзим ўйнаб турибман.

-   Сизнингча, Артём Филипосян нима учун Хитойдан барвақт қайтиб келди?
-   Эшитишимча, уларда ким майдонга тушишини жамоа сардори ҳал қилар экан. Филипосян савияси бўйича Хитойда бемалол ўйнаб кетиши мумкин эди, лекин клубида нимадир юз берган кўринади.

-   Биздан Хитойга кетувчилар сони жуда камайиб кетди. Уларда чемпионат кучайганми?
-   Чемпионат савияси ортиб боряпти дея оламан. Ўтган йил ўзбеклар тўрт киши эдик, ҳозир бир ўзим қолдим. Эндиликда хитойликлар кўпроқ корейс футболчиларига эътибор қаратишяпти.  

Х.Холиқов суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика