Latest news

21:55Влаховичнинг олдида икки вариант бор  0 21:35Расман: ОКМК яна бир собиқ футболчисини қайтарди  0 21:21Моуринью "Бенфика"нинг тўққизинчи матбуот анжуманида қатнашмайди  0 20:59Владимир Бубаня: "Ҳаётимда кўп нарса шу рақам билан боғлиқ"  1 20:44ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:24"Арсенал" Сака билан шартномани узайтирди  0 19:58Бир қатор Европа клублари Гринвудга қизиқмоқда  0 19:35Бразилия Лиссабондаги ирқчилик ҳодисасидан кейин Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади  3 19:11Расман: Аҳмадалиев янги мавсумда ОКМК шарафини ҳимоя қилади  2 18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  2 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  21 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  8 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди News

the-uff.com: Қосимов Иорданияга қарши ўйин учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Иордания терма жамоасига қарши учрашувда иштирок этадиган футболчилар номини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов мазкур учрашувга 22 нафар футболчини таклиф этган эди, аммо сўнгги паллада «Нефтчи» клуби аъзоси жароҳат олиб сафдан чиққан.

«Афсуски, тиббий текширувлардан сўнг Смоляченконинг Иорданияга қарши баҳсда ўйнай олмаслиги маълум бўлди. Қолган футболчилар эса, машғулотларни давом эттирадилар. Айнан мазкур учрашув Инчеонда бўлиб ўтадиган Осиё Ўйинлари олдидан биз учун тайёргарлик вазифасини ўтайди», - дейди Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра Осиё Ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этадилар. Шу билан бирга терма жамоалар ўз сафига ёши 23 ёшдан катта бўлган 3 нафар футболчини заявка қилиш имконига эга бўладилар.

Маълумот ўрнида Осиё Ўйинларининг футбол мусобақаси 14 сентябрь куни старт олади ва 3 октябргача давом этади.

Осиё Ўйинлари. Футбол
«В» гуруҳи.
Ўзбекистон
Гонконг
Бангладеш
Афғонистон

Иорданияга қарши ўйин учун миллий терма жамоага чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Егор Кримец, Даврон Хошимов (иккаласи "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тухтахўжаев, Салим Мустафоев (барчаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар: Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (барчаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккаласи "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарход Тожиев ("Локомотив"), Шахзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврузбек Олимов ("Қизилқум").
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика