Latest news

18:17Илгиз Танташев бригадаси Олимпиада 3-турида ишлайди  0 17:55"Динамо" Майкон Дуглас билан бир ярим йиллик шартнома имзолади  1 17:41Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчиси легионерга айланиши мумкин  4 17:31Ўзбекистон U-16 Хитойдаги халқаро мусобақада иштирок этади  0 17:15Расман: Элдорбек Суюнов - “Навбаҳор” футболчиси!  6 16:55"Бунёдкор" Абдунабиев, Итсуки Урата ва Луис Качоррини рўйхатдан ўтказди   0 16:34"Машъал" 4 нафар футболчини таркибга қўшиб олди  1 16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  3 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  24 14:29Эндрик "Реал"да 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   28 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  5

Луис Энрикенинг дебюти омадли чиқди News

Луис Энрикенинг дебюти омадли чиқди

Испания чемпионатининг биринчи туридан ўрин олган "Барселона" - "Эльче" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Испания чемпионати, 1-тур.

"Барселона" – "Эльче" 3:0

«Камп Ноу» стадиони.

Голлар
: Месси (42, 63), Мунир (46).

"Барселона"
: Браво, Алвеш, Матье, Маскерано, Альба, Бускетс, Иньеста (Сержи Роберто, 78), Мунир (Педро, 67), Ракитич, Месси, Рафинья (Бартра, 46).

"Эльче"
: Титонь, Альбакар, Ломбан, Пелегрин, Суарес, Гарри Родригес, Пашалич (Адриан Гонсалез, 81), Хосе Ангел (Альваро Хименез, 54), П.Москера, Коро (Файр, 66), Жонатас.

Огоҳлантириш
: Пашалич (55).

Четлатиш
: Маскерано (44).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       ЯНГИЛАШ




Эътиборингиз учун ташаккур! Доимо соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол мухлислари! Кейинги учрашувларда ғойибона кўришгунча...

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Барселона" мухлисларини омадли старт ва йирик ғалаба билан табриклаймиз!

90+1`
Бу ўйинга умуман қўшимча дақиқалар қўшишни ҳам кераги йўқ эди...

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89`
"Эльче" жамоаси Браво қўриқлаётган дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олишмади.

88` Кечаги учрашувда Самарқанднинг "Динамо" жамоасининг ҳимояси ҳам бугунги "Эльче"дан кўра, ишончлироқ ва мазмунлироқ ўйин кўрсатганди.

87`
Зерикарли кечаётган ўйинда "Барселона" жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонмоқда.

85`
Ўйин майдон марказидан бошқа ҳеч қаерга кўчаётгани йўқ...

83`
Ҳар иккала жамоа аъзолари тезроқ ўйин тугашини кутишмоқда.

81`
"Эльче"да сўнгги ўзгариш руй берди. Адриан Гонсалез Пашалич ўрнига туширилди.

78`
"Барселона" сардори Иньеста ўрнига Сержи Роберто туширилди.

75`
Ракитичнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужум якунига етмай қолди. Ҳисоб янада йириклашиб кетиши мумкин эди...

74`
Луис Энрике кейинги турдаги рақиб ҳақида ўйлай бошласа ҳам бўлади...

72`
"Эльче" ҳимояси бугун - жуда жирканч кўринди...

69`
Бир дарвоза олдида - номли ўйиннинг 70 дақиқаси бошланиш арафасида...

67`
Иккинчи гол муаллифи - Мунир ўрнига Педро тушди.

66`
Короминаш ўрнига Файр туширилди.

65` Учрашув тақдири ҳал этилди. Қолган дақиқаларда "Барселона" қанча гол уриши-ю, "Эльче" қанча ўтказиб юбориши ҳақидаги саволлар очиқ қолмоқда...

63` ГОООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Месси рақиб жарима майдончаси ичида сайр уюштириб, ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

61`
Браво ўйинга киришди. Аниқроғи, ҳимоячилар унга тўпни ташлашди.

59`
"Эльче" олдинга бора олмаяпти. Шунчаки рақибига қаршилик кўрсатишга қурби етмаяпти.

57`
"Барселона"нинг кетма-кет иккита хавфли ҳужуми сарасиз якунланди. Бартра қулай вазиятга чиқиб борганди. Лекин унинг зарбаси ўхшамади. Титонь бу вазиятда аниқ ҳаракат қилди.

55`
Марио Пашалич огоҳлантирилди.

54` "Эльче" сафига ўзгариш. Хосе Ангел ўрнига Альваро Хименез тушди.

51`
Ўйин темпи тушиб кетди. "Барселона" олдинга боришга шошилмаяпти. Ҳисоб уларни қониқтиради. "Эльче" эса бир киши кўп бўлиб ҳам рақибига муносиб қаршилик қилишга кучи етмаяпти.

49`
Бускетс ўз жарима майдончаси олдида рақибларини алдаб ўтишни ўзига эп билди.

48`
"Барселона" иккинчи бўлимни фаоллик билан бошлади.

46` ГОООООООООООООООООООООООЛ! МУНИР! Ракитичнинг узатган тўпи рақиб ҳимоячига тегиб Мунир томон келди. Ушбу иқтидор соҳиби эса тўпни чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди, 2:0.

46` "Барселона" таркибида ўзгариш
: Рафинья ўрнига Бартра майдонга туширилди.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!

45`
Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45`
Жарима тўпидан меҳмонлар унумли фойдалана олишмади.

44` Четлатиш! Маскерано майдондан четлатилди! Родригез дарвозабон билан яккама-якка кетаётган бир пайтда, Маскерано уни орқасидан чалиб қолди.

43`
Месси жарима майдончаси олдида тўпни қабул қилиб олди ва олтита ҳимоячи орасидан тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди.

42` ГООООООООООООООООООООООООЛ! МЕССИ! Лионель Месси ўз ниятига эришди, 1:0!

42` Браво дебют ўйинида зерикиб қолмоқда.

40`
Месси Мунирга заргарона узатмани амалга оширди. Мунир ҳам жамоадошига тўпни узатмоқчи бўлди, аммо унинг паси ноаниқ чиқди. Яхши ҳужум узилиб қолди.

39`
"Эльче" қарши ҳужум тактикасида ўйнамоқда. Лекин уларнинг қарши ҳужумлари бошланмасиданоқ тўхтатилиб қолинмоқда. Тезкорлик етишмаяпти.

38`
Рақиб ҳимоячилари Мессини ҳозирча ишончли тарзда қўриқлашмоқда.

36`
Лео Месси ажойиб имкониятга эга бўлганди. Лекин у оффсайдда қолиб кетди.

35` Ҳа айтганча, "Барселона"нинг чилилик посбони Браво ишсиз қолмоқда. Браво зерикиб қолгани аниқ.

34` УҲ!
Ракитичнинг жарима тўпидан узатиб берган тўпини Дани Алвеш кучли зарба билан дарвозага йўллади. Лекин тўп мўлжалга аниқ бормади.

33` Иньеста! Ажойиб зарба! "Эльче"нинг қўшимча ёрдамчиси - дарвоза тусини бу сафар ҳам меҳмонлар фойдасига хизмат қилди.

31`
Ракитични тепиб йиқитишди. Лекин ҳакам бу вазиятда хорватиялик футболчига қарши қоида бузилмади деб топди.

30`
Жереми Матье яна жонбозлик кўрсатди ва рақиб ҳужумини бартараф этишни уддасидан чиқди.

29`
Месси фаол. У ҳозир ўйин қоидасини бузди.

28`
Месси ҳаракат қилмоқда. Лекин рақиб ҳимоячилари уни ҳозирча зарарсизлантира олишмоқда.

27`
Жереми Матье ажойиб ҳаракати билан рақибдан тўпни олиб қўйди.

26`
"Эльче"нинг ҳужуми бошланаётган жойда тўхтатилди.

24`
Месси ҳам бир зарба бериб қўрайчи деб тўпни тепди. Тўп эса мўлжалга аниқ бормади.

23` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мунир!
Ёш иқтидор соҳиби Мунир дарвоза томон кучли зарба йўллади. Лекин бу вазиятда дарвоза тусини "Эльче" хизматига ишлади.

22`
Маскерано жамоасининг янги ҳужумини бошлаб берди. Ракитич эса ҳужумни бузиб қўйди.

20`
Жонатас Браво қўриқлаётган дарвоза томон тўпни тепаман деб трибуна тарафни кўзлади. Хавфли вазият, қайсидир футбол мухлиси учун...

18`
Луис Энрике ўз шогирдларига: "биннима-биннима-биннима" деди. Улар ҳам устозларига: "биннима-биннима" деб жавоб қайтаришди.

17`
"Эльче" сўнгги дақиқаларда тўпни "қидирув"га берди.

16`
Иван Ракитич узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлди. Лекин ноаниқ.

15`
"Барселона"нинг ҳужумлари давом этмоқда. Лекин ҳозирча дарвоза томон аниқ зарба берилганича йўқ.

14`
Кутилганидек тўп назорати мезбонларда. "Эльче" жамоаси рақибидан анча кучсиз эканлигини кўриниб қолмоқда. Лекин кураш олиб бориш зарар қилмайди. Айтишадику, "Майдон текис, тўп юмалоқ" деб. Буёғини эса ўйин кўрсатади.

13`
Дани Алвеш ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

12`
Бугун "Барселона" таркибида Браво, Матье, Мунир ва Ракитич каби футболчилар дебют қилишмоқда.

10`
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоалар навбатма-навбат ҳужумга ўтишмоқда. Лекин жарима майдончаси ичига ёриб кириш ҳозирча ҳеч бир жамоага насиб этмаяпти.

8`
"Барселона" кенг майдон бўйлаб ҳужум ташкил этмоқда.

6`
"Барселона" рақибининг ҳужумига жиддий жавоб қайтармоқчи бўлди. Лекин сўнгги сонияда Рафинья тўпни ҳимоячига олдириб қўйди. Қулай вазият бой берилди.

5` "Эльче"нинг илк ҳужуми. Дарвоза томон берилган зарба мушукнинг тезлигидан ҳам пас даражада чиқди.

4`
Ниҳоят мушукни даф қилишди. Ўйин давом этади...

3`
Қора мушук майдонда Мессидек югуриб юрибди...

2`
Ана бўлмасам! Қора мушук Браво дарвозаси олдида изғиб юрибди...

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Демак биз бошладик! Ҳар иккала жамоага ҳам омад тилаб, чиройли ва шиддатли футбол намойиш этишларини кутиб қоламиз...

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ниҳоят "Эльче" жамоасининг асосий таркиби ҳам аниқ бўлди.

"Барселона" захираси: Масип, Монтойя, Бартра, Педро, Серхи Роберто, Сандро, Хави.

Педро ва Хави захирада қолдирилди. Неймар эса жароҳати туфайли бугун жамоасига ёрдам бера олмайди. Луис Суарез дисквалификациясини ўтамоқда.

"Барселона" жамоасининг бошланғич таркиби маълум бўлди!

Учрашув давомида ушбу саҳифани Сиз учун Шаҳбоз Беғамов "янгилаб" боради.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эльче" ўртасидаги учрашувдан ўз репортажимизни бошлаймиз. Луис Энрике шогирдлари бугун янги мавсумдаги ўзларининг илк расмий ўйинларини ўтказишади. Сайтимиз орқали ушбу беллашувдан матнли онлайн трансляциясини амалга оширамиз.

- Ўйин соат 00:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика