Latest news

02:41Испания кубоги. "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги финал қайси санада ўтиши маълум  9 02:30Испания кубоги. "Барселона" ярим финалда "Атлетико"ни доғда қолдирди. Финалда "Эл класико" кўрамиз!  74 02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  123 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  3 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  4 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  5 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  47

Захирасиз қолиб кетган жамоалар ёхуд “Футбол-МЕД”нинг таъсири News

Захирасиз қолиб кетган жамоалар ёхуд “Футбол-МЕД”нинг таъсири

Охирги пайтларда олий лига ва биринчи лига клубларининг мавсум бошида ва иккинчи давра арафасида Тошкентдаги “Футбол-МЕД”да тиббий кўрикдан ўтказилаётгани ва унинг кучи катта бўлаётганини кўришимиз мумкин.
Айниқса давралар оралиғида кўплаб футболчилар Чиғатойдаги “Футбол-МЕД” кўригидан муваффақиятли ўта олмади. Уларнинг орасида хорижлик футболчилар ҳам етарлича топилади. Девид Ония, Эбах Тобэи ҳамда Вячеслав Шевченко каби узоқ хориждан ташриф буюрган футболчилар айнан тиббий кўрикдан ўта олмай, чемпионатимизда ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлди. Билишимизча, ҳозирги кунда ҳам олий лиганинг аксарият жамоаларида айнан тиббий кўрик билан боғлиқ муаммолар йўқ эмас.

Куни-кеча старт олган биринчи лиганинг иккинчи давра ўйинларини кузатар эканмиз. Ушбу лигадаги жамаоларда ҳам шу каби холат юз берган. Яъни биринчи лига жамоалари ҳам “Футбол-МЕД” кўригидан ўтишган. Айрим жамоаларнинг бир қатор ўйинчилари ундан муваффақиятли ўта олмай, қайта даволанишга жўнатилган.

Хусусан Нукуснинг “Орол” жамоаси 1-турда Қўқонга сафар уюштирди. Неъматулла Қутибоев жамоаси шу куни ўйинни битта дарвозабон билан ўтказди. Захира посбони йўқ. Агарда Худо кўрсатмасин, асосий голкипер Улуғбек Янгибоев жароҳат олгудек бўлса, хўш у холда дарвозани ким қўриқлайди? Нукусликларнинг нима учун водийга битта дарвозабон билан келганини ҳозирча аниқлаб етмадик.

Биринчи лигада аранг иштирок этиб келаётган Самарқанднинг “Шердор” жамоаси ҳам Андижонга иккита захира ўйинчиси билан келган. Бу жамоанинг “УзДонгЖу”га қарши кечган баҳсини бевосита стадионда кузатдик. “Шердор”нинг айрим либосларидаги рақамлар ўчиб кетган. Учрашув ҳаками буни беэътибор қолдирган кўринади. 10-рақамда ҳаракат қилган Шохруҳ Исломовнинг либосидаги 1 рақам ўчиб кетиб, фақат 0 рақам кўриниб турарди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини суҳбатга тортиб, муаммолар ҳақида сўрамоқчи бўлдик. Бироқ йирик ҳисобдаги мағлубият сабабми, билмадигу, Сайфулло Шарипов интервьюни беришни истамади.   

Биринчи лиганинг яна бир вакили “Истиқлол” эса ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди. Қизиғи ушбу жамоа ҳам ўйинни битта захира ўйинчиси билан ўтказган. Яъни захирада биргина дарвозабон Убайдулло Иноятуллаев билан ўтказди. Олган маълумотларимизга кўра, “Истиқлол”нинг битти захира ўйинчиси билан қолиб кетишига айнан “Футбол-МЕД” сабаб. Чунки Камол Жўнашев бошқарувидаги жамоадан қарийб 8 нафар ўйинчи тиббий кўрикдан ўта олмаган. Катта эхтимол билан бу жамоа эртага “Машъал-2”га қарши кечадиган баҳсни ҳам битти захира ўйинчиси билан ўтказадиган бўлиб турибди.

Норасмий маълумотларга кўра, Тошкентнинг яна бир жамоаси “Обод”дан ҳам 12 нафар футболчи тиббий кўрикдан ўта олмаган. Лекин бу жамоанинг шанба куни “Хоразм”га қарши кечган баҳсида захира ўриндиғи узун эди.

Ушбу ҳолат бўйича билганларимиз ҳозирча шулар. Суриштирувларимизни давом эттирган холда, бу ҳақда кейинроқ сизларга яна етказамиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика