Latest news

13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  8 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  4 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   7 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  5 08:45 Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси   9 08:14Клаудио Раньери ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди  6 07:42Ўртоқлик учрашуви. «Шўртан» «Сўғдиёна»га мағлуб бўлди  2

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди News

Биринчи назорат учрашувида Албания ёшлари мағлуб этилди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда Албания U-19 ёшларига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Кеча ушбу назорат учрашувларидан дастлабкиси бўлиб ўтди.

12 август куни Тошкентда йиғинга киришган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси икки кунлик машғулотлардан сўнг йиғинни давом эттириш учун 15 август куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетган эди.

Кеча бўлиб ўтган учрашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Баҳсда ёш "қалдирғочлар" вакиллари томонидан киритилган голлар ёшлар терма жамоамизга ғалаба келтирди.  Албаниянинг битта голига Забиҳилло Ўринбоев иккита , Хуршид Ғиёсов битта гол билан жавоб қайтарди.

Туркиядаги йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари 19 август куни Албания ёшлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказиши борасида келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар шу йилнинг 9-23 октябрь кунлари Мьянма мамлакатида ўтказиладиган Осиё Чемпионати баҳсларида иштирок этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика