Latest news

09:48Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги ЖЧ учун уй ва сафар либосини тақдим этди  1 09:20Зидан келишувга эришди  1 08:51Артета кечаги учрашувдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  3 08:35А Серия. "Интер" "Фиорентина" билан дуранг ўйнади, "Рома" эса "Лечче"ни мағлуб этди  1 08:23Арбелоа: "Реал" футболчиларининг менталитети менга жуда ёқди"  1 08:00Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико Мадрид" 3:2  27 07:55Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани яратган"  1 07:27Sofascore. "Арсенал"га қарши учрашувда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  97 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  15 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  11 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  68 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  6

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди? News

5 йил. "Насаф"нинг охирги финалидан кимлар қолди?

Эртага "Динамо" стадионида Ўзбекистон кубогининг якунловчи баҳси ўтказилади.

"Пахтакор" қаторасига 4-бор финалда қатнашаётган бўлса, "Насаф" 5 йиллик танаффусдан кейин яна мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилиб кўради. 

Қаршиликлар охирги бор мамлакат кубогининг ҳал қилувчи баҳсида "Локомотив"га имкониятни бой бериб қўйишганди (2016 йил).

ЛОКОМОТИВ - НАСАФ - 1:0

30.11.2016. "Динамо" стадиони. 8150 томошабин. 

Рефери: Цейтлин Владислав

Гол:

1:0 - Абдухолиқов Темурхўжа, 2

ЛОКОМОТИВ: Икромов Маъмур; Тўтахўжаев Ислом; Мустафоев Салим; Файзиев Шерзод (Зотеев Олег, 73); Шоахмедов Санжар (Ёлдошев Бобурбек, 85); Абдухолиқов Темурхўжа; Геворкян Артур (Бикмаев Марат, 54); Мирзаев Сардор; Махарадзе Кахи; Кападзе Тимур; Алибоев Икром

НАСАФ: Суюнов Элдорбек; Аъзамов Шерзод; Голбан Игорь; Муҳаммадиев Шуҳрат (Муҳитдинов Шароф, 84); Сайфиев Фаррух; Мусаев Фозил; Абдураҳимов Баҳром; Ҳамробеков Одил (Эркинов Шаҳбоз, 59); Нарзуллаев Дониёр; Ғаниев Азизжон; Черан Драган (Абдихолиқов Бобир, 72)

Огоҳлантиришлар: Тўхтахўжаев Ислом, 31; Абдухолиқов Темурхўжа, 33; Ҳамробеков Одил, 36; Эркинов Шаҳбоз, 90+4

Четлатиш: Тўтахўжаев Ислом, 90+4

Шу ўринда савол туғилади: "Насаф" 2016 йилги финалда майдонга тушган футболчилардан неча нафарини сақлаб қолди?

Қисқагина қилиб айтсак, ўша таркибдан фақатгина Дониёр Нарзуллаев ҳамда Баҳром Абдураҳимов айни пайтда ҳам "аждарлар" шарафини ҳимоя қилишмоқда. Бироқ, уларнинг иккаласи ҳам "Насаф" таркибига жорий йилнинг бошида қайтганини унутмаслик керак. 

Энди масаланинг жуда ҳам қизиқ бўлган 2-томонига эътибор қаратамиз. Юқорида келтирилган таркибдан роппа-роса 6 нафар футболчи айни пайтда "Насаф"нинг эртанги рақиби — "Пахтакор" вакили ҳисобланади. Булар:

1. Элдорбек Суюнов → 2017 йилнинг ёзида "шерлар" сафига қўшилганди.

2. Шерзод Аъзамов → 2017 йилнинг июлида Тошкентга йўл олганди. У дисквалификация сабаб эртага майдонга тушолмайди. 

3. Фаррух Сайфиев → 2018 йилнинг қишида "Пахтакор" таркибига бориб қўшилганди (+ Баҳром Абдураҳимов ҳам).

4. Драган Черан → 2018 йилнинг ёзида "аждарлар" либосини ечиб, "шерга айланган".

5. Одилжон Ҳамробеков → 2019 йилнинг февраль ойида Тошкентга кўчиб кетганди.

6. Шароф Муҳитдинов → жорий йилнинг аввалида "Пахтакор" футболчисига айланди.

Хуллас, шунақа гаплар. Сизнингча, "Пахтакор" эртанги ўйиндан кейин "аждарлар"нинг қайси футболчисини олиб қўяди?

Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи

Author :
Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика