“Келишилган ўйинлар қироли”. Кириш
07 aug 2014 17:00
News
“Келишилган ўйинлар қироли”. Кириш
Тотализаторларда келишилган ўйинлар ташкил қилишда гумон қилинаётган Уилсон Раж Перумал томонидан ёзилган "Келишилган ўйинлар қироли" номли китобни ўзбек тилидаги таржимасини тақдим этишга қарор қилдик.
Сўзбоши
Перумал ушбу китобни Алессандро Риги ва Эммануэле Пиано каби журналистлар билан биргаликда ёзган. Биз ушбу китобни таржима қилишда бир қанча қисмларини ташлаб кетдик. Масалан, бош қаҳрамоннинг қариндошлари ҳақидагиси, унинг мактабда енгил атлетикада эришган муваффақиятлари ва бошқа жойларни.
Муаллифдан
2012 йилнинг ёзида Invisible Dog нашри жаҳон ОАВларида шов-шувга сабаб бўлган “Келишув” номи остидаги суриштирув натижаларини чоп этди. “Келишув”да футбол ўйинларидаги натижаларга таъсир кўрсатадиган жиноий тўда ҳақида гап боради. Тўда аъзолари Сингапурдаги ўз қароргоҳидан туриб келишилган ўйинларга катта миқдорда пул тикишган.
Биз Уилсон Раж Перумалнинг жиноий тўдадаги шериклари билан учрашиш учун Сингапурга йўл олдик. У бизни Уилсон билан таништириб қўйди. Уилсон ушбу тўданинг қамоққа тушган илк аъзоси бўлди. Уни Финляндия шимолидаги кичик шаҳарчалардан бирида ҳибсга олишган. Шунингдек, у европаликларга жиноий тўданинг жиноятларини фош қилишга ёрдам берган. Биз у билан учрашмаганмиз. Фақат электрон почта орқали мулоқотда бўлганмиз. Бир йил ўтганидан сўнг эса ушбу тарих ёзишга арзигулик эканини тушуниб етдик.
Будапештда унинг кўрсатмалари пайтида айтиб ўтган ўйинларни эшитиб шок ҳолатига тушиб қолдик. Биз у айтган ўйинларни кўздан кечириб чиқдик. Биз нафақат унинг ҳақиқатни очиб ташлаётганидан (ҳар ҳолда ҳақиқатни айтган бўлиши керак) ҳайрон қолардик, балки ўз Пандораси сирини ҳам маълум қилаётганди. Бу нарса футбол мухлислари учун профессионал футболдаги ифлосгарчиликнинг яққол намунаси эди.
Биз Уилсон томонидан келтириб ўтилган фактларни текшириб, тайёрлангунча ишимизни чоп этиш мақсадида нашриёт топиш учун одам йўлладик. Биз Уилсоннинг кўрсатмалари китоб дўконларида муаммосиз сотилишига тўлиқ ишонч ҳосил қилган эдик. Ўнга яқин нашриёт ушбу китобимизни “юридик бошоғриқ” дея баҳолади. Уларнинг қуёнюраклиги ҳам бизни тўхтатиб қўймади ва биз китобни ўзимиз, мустақил тарзда чоп этишга қарор қилдик.
Эндиликда жавобгарлик тўлиғича бизни елкамизда эди (ўз ўрнида Уилсоннинг ҳам). Биз вазиятни ҳисобга олган ҳолда инсонлар, ассоциациялар ҳамда компаниялар номини ўзгартириб келтириб ўтишга қарор қилдик.
Алессандро Риги и Эммануэле Пиано
Муқаддима
Мен Финляндияда ҳибсга олинган вақтим барча ушбу воқеа менинг Сингапурга экстрадация қилинишим билан якунига етади, мени беш йилга “ўтқазиб” қўйишади деб ўйлаганди.Улар келишилган ўйинларнинг сири очилиши, полиция менинг телефоним ва ноутбукимни текшириб кўрганидан сўнг барча нарса фош бўлиб кетишини тасаввур ҳам қилмаганлар.
Мени Рованиеми шаҳарчасига учиб кетишимдан олдин Хельсинки аэропортида тўхтатишганидаёқ кўнглим қандайдир нохушликни сезганди. Ҳа, бу ҳеч қандай тасодифий текширув эмасди. Улар мени кузатишаётганди. Сўнгра мени ўтказиб юборишди. Чунки мени ўша пайт учиб кетади деб ўйлашган. Чунки, учар пайтим яна аэропортга борганимда полиция мени қўлга олди, бўлимга олиб бориб паспортимни текшира бошлади.
- Сиз қалбаки паспорт билан саёҳат қилиб юрибсиз.
У қўлида суратимни ушлаб олганди. Офицер бир менга, бир қўлидаги суратга диққат билан тикилди.
- Бу бошқа бола...
Эски сурат.
У менинг пешонамдаги чандиқларни қидира бошлади. Кичик чандиқлар сочим туфайли сезилмас, кўзга унча ҳам кўринмас эди.
- Йўқ, йўқ, йўқ, - дея бошини қимирлатди полициячи, - Бу бошқа одам.
Рованиемидаги полиция талаб қилгани учун мени Хельсинки аэропортидаги бўлимда ушлаб ўтиришди. Бир кун аввал улар Рованиемидаги бўлимда келиб чиқиши ҳинд бўлган кимнидир ушлашганди.
- Эй, сен Уилсон Раж Перумалмисан?
- Мен Перумалман, - дея икки қўлини кўтарганча жавоб берди у киши, - лекин мен Уилсон Раж эмасман.
Кимдир фин полициясига мени тасвирлаб берган: сингапурлик, келиб чиқиши ҳинд, ҳақиқий исмим ва суратимни ҳам айтган. Полиция шаҳардаги барча меҳмонхоналарни бу ҳақда огоҳлантирганди.
- Агар у сизларнинг меҳмонхонага бориб рўйхатдан ўтса секин бизга қўнғироқ қилиб қўйинг.
Кимдир мени доғда қолдириш мақсадида эски расмимни асраб қўйган экан. Лекин бу ким бўлиши мумкин? Ушбу воқеадан бир-икки кун олдин мен интернетда Бенни лақабли Макаодаги сингапурлик билан баҳслашгандим.
Балки Беннидир, у етарли даражада нуфузли шахс.
Биз мен унга беришим зарур бўлган 1,1 миллион сингапур доллари ҳақида гаплашган эдик. Мен АПЛ ўйинларидан бирига қўйган ставкамда ютқазиб қўйган ва Беннига 800 минг атрофидаги пулни қайтаргандим.
- Мен 300 мингни ҳам қайтараман, менга вақт бергин.
- Йўқ, бунинг учун мени ўлдиришади.
- 800 мингни тўладим-ку, 300 мингни қайтармайди деб ўйлаяпсанми? Менга икки ой муҳлат бер.
- Мен сени қандай паспорт ишлатишингни биламан сен Ража Морган Челла номидан иш кўрасан.
- Бор йўқол! Қўлингдан келганини қил.
Ҳааа... Бу лаънати сотибди-да. Лекин бу билан нимага эришмоқчи? Агар мени ҳибсга олишса пулни қайтармайман-ку.
(Давоми бор...)
Азиз Тўхтамуродов таржимаси

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments