Latest news

00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  3 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  21 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1 20:01Дуайт Йорк: "Хойлундда форвардга керак бўладиган Х-фактор йўқ"  0 19:37"Роналду билан ишлаш жуда осон эди" — Анчелотти  5

Бельгия - АҚШ 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

Бельгия - АҚШ 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бельгия - АҚШ учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014, 1/8 финал.

Бельгия - АҚШ 2:1
2 июль. 01:00
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Редоуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками:
Норберт Хауата (Таити).

Голлар: Де Бруйне (93), Лукаку (105), Грин (107)

Бельгия
: Куртуа, Алдервейрелд, Компани, Вертонген, Витсель, Де Бруйне, Феллайни, Азар (Чадли, 111), Мертенс (Миральяс, 61), ван Буйтен, Ориги (Лукаку 91).

АҚШ: Ховард, Гонзалез, Бредли, Беслер, Бислей, Демпсей, Бедоя (Грин, 105), Жонес, Зуси (Вондоловски, 73), Камерун, Жонсон (Йедин, 32).

Огоҳлантириш: Камерон (18), Компани (42).

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Бельгия чорак финалга йўл олди!


120` Сўнгги қўшимча бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

119`
Жулиан Гриннинг фаоллиги эвазига юзага келган ҳужум бесамар якунланди.

118`
Жермейн Жонснинг зарбаси ноаниқ кетди.

117` АҚШнинг даҳшатли ва хавфли ҳужумлари давом этмоқда...


115`
АЖОЙИБ! ТАСАННО! АҚШ ҳозир жуда ғаройиб-у, ажойиб тарзда жарима тўпини ўйнашди. Лекин омад, ҳаа омадгина Бельгияни голдан сақлаб қолди...

113`
Футбочилар чарчаб қолишгани шундоқ кўриниб турибди.

112`
Эден Азар ўрнига Чадли туширилди.

111` СУПЕР-МЕГА-ФАНТАСТИК БЕЛЛАШУВ!

110`  ТИМ ХОВАРД!!!!!!!!!! ФАНТАСТИКА!!!!!!!!!!!!!!!!!!


109`
Ҳали ҳаммаси олдинда! Ҳозиргина майдонга тушган ёш истеъдод соҳиби Жулиан Грин тўп киритмоқда. АҚШда ҳали яна вақт бор. "Бавария" клубининг ёш футболчиси мундиалдаги ўзининг дебют ўйинидаёқ гол киритди. Қойил Клинсманн! Тасанно Грин!

107` ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ЖУЛИАН ГРИН!

106` Иккинчи қзўимча тайм бошланди!


Дастлабки қўшимча бўлим тугади.


АҚШ таркибида ўзгариш. Бедоя ўрнига Жулиан Грин тушди.

105` ГОООООООООООООООООООООЛ! ЛУКАКУ! Яна ҳужум ва Лукаку бу сафар тўпни дарвозага аниқ жойлаб қўймоқда! Тим Ховард ҳам чарчадида...

104` ТИМ ХОВАРД!!!!!!!!!!!!!!!!
Миральяс қулай вазиятдан туриб Тим Ховардни доғда қолдира олмади!

103`
АҚШнинг ҳужуми бесамар якунланди. 

Америкалик ушбу "муся" футболчиларни шу тарзда қўллаб-қувватламоқда


101`
Лукакунинг зарбасини Ховард қайтариб қолди.

99`
АҚШнинг ҳужуми якунига етмай қолди. Камеруннинг ноаниқ тўп узатиши ҳаммасини бузиб қўйди.

97`
Бельгия орадаги фарқни иккитага етказишга яқин эди. Тезкор қарши ҳужум ташкил этган Бельгия Тим Ховард дарвозасига иккинчи голни кирита олмади. Аниқроғи, Вертонген Лукакуга тўпни етказиб бериш ўрнига, қизғончилик қилди ва ҳужумни бесамар якунлади.

95`
АҚШ энди ҳужумга ўтишга мажбур!

93` ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Де Бруйне! АҚШ ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланган Де Бруйне қўшимча таймнинг дебютидаёқ ҳисобни очишга эришмоқда!

91`
Ориги ўз ўрнини Лукакуга бўшатиб берди.

90`
Қўшимча бўлимнинг биринчиси бошланди!

Бизни яна 15 дақиқадан иборат икки бўлим кутиб турибди. Ҳозирча "кичкина-танаффус"!

Учрашувнинг асосий вақти тугади! Энди қўшимча бўлимларга навбат!

90+3` СУПЕР ВАЗИЯТ! ВОНДОЛОВСКИ!? НИМАЛАР ҚИЛДИНГ!!!! Икки метрдан гол ура олмайдиган ҳужумчилар нафақат бизда, балки АҚШда ҳам бор экан! Эслаб қолинг, бу ўзимизнинг Вондоловски!

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89` Қандай вазият!!!!!!
Компани тўпга аниқ зарба бера олмади!

88`
Эден Азарнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ростини айтиш керак, бугун Азар ўзидан кутилган ўйинни намойиш этиб беролмаяпти.

87`
Бугун яна қўшимча бўлимлар кўрамиз шекилли. Ҳаммаси шунга қараб кетмоқда.

85`
АҚШ терма жамоаси ҳам аста-секин ҳужумлар ташкил этмоқда. Вақт эса оз қолмоқда.

82`
Ҳар иккала жамоа устозлари Марк Вильмотс ва Юрген Клинсманн дўстона ниманидир гаплашиб олишди. Қойил!

80` ТИМ ХОВАРД!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Бельгия ўзининг анъанавий ҳужумини ташкиллаштирди. Азар томонидан йўналтирилган зарбани Ховард қайтариб қолмоқда! Ажойиб "сейв"!

78`
Учрашувда бироз тўхталиш. Гонзалезга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

77` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! Уйқуни қочириб юбориган илк вазият! Оригининг ажойиб пасидан сўнг Миральяс Ховард билан яккама-якка чиқиб борди. Лекин унинг зарбасини Тим Ховард маҳорат кўрсатиб бартараф этиб қолди! АЖОЙИБ!

76`
АҚШ етакчиси Демпсей узоқ масофадан Куртуа дараозасини ишғол этмоқчи бўлди. Лекин Куртуа бу вазиятда ўзини кўрсатди.

74`
АҚШда ўзгариш. Зуси ўрнига Вондоловски туширилди.

72` Ориги!!!!!! Тим  Ховард!!!!
Дивок Ориги ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Тим  Ховард...

69` ВИТСЕЛЬ! ЗАРБААААА! Ноаниқ!


67`
АҚШ ҳам ҳужум қилдией! Қанотдан ошириб берилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

64` Вертонген!!! Ушбу ҳимоячи сўнгги дақиқаларда анча фаол. Унинг кучли тарзда йўллаган зарбасини Тим Ховард эгаллаб олди.

62`
Бельгия таркибида ўзгариш. Мертенс ўрнига Миральяс тушди.

61` Қандай чиройли! Ажойиб!
Ориги ўзининг юқори дриблинги эвазига икки ҳимоячини ортда қолдирди ва тўпни Мертенсга етказаб берди. Лекин Мертенснинг чиройли тарзда йўллаган зарбаси "ўхшамади".

60`
Американинг тезкор жавоби! Бислей ҳамда Зусининг зарбаларига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.

59`
Вертонгеннинг зарбасини Ховард бартараф этиб қолмоқда. Хавфли!

58`
Оригининг боши билан йўллаган зарбаси ниҳоят анча хавфли чиқди. Лекин барибир бирозгина ноаниқ.

56` Бельгия футболчиларига нимадир бўлганми? Дарвоза қаердалигини кўрсатиб юборинглар! Навбатдаги ноаниқ зарба. Бу сафар Де Бруйне.

54`
Вертонгеннинг ажойиб узатмасига аввалига Де Бруйне, кейинчалик Ориги ета олмади. Шундоққина оёғингни қўй ва дарвозани нишонга ол!

52` Маруан Феллайнининг зарбаси жуда ноаниқ чиқди. Қаерга тепдинг, эй болакай?

50`
Мертенснинг ажабтовур "подача"си қаерларгадир кетиб қолди.

49`
Тим Ховард ҳозир ўзини кўрсатди.

48`
Темпи юқори эмас. Лекин ўйиннинг ички динамикаси анчагина юқори даражада.

46` Иккинчи бўлим бошланди!

Кутилганидек биринчи бўлимда гол киритлмади ва ҳакам хуштаги янгради. ТАНАФФУС!


45`
Биринчи бўлимга ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

42`
Компани огоҳлантирилди.

41`
Нимчорак финал баҳсларининг кўпгинаси қўшимча бўлимларгача бормоқда. Бу ўйин шунга ҳам қараб кетмоқда шекилли. Ҳа тўғри, олдинда бир бошли иккинчи тайм бор. Лекин жамоалар кўпроқ гол уриш иштиёқида эмас, гол ўтказмаслик учун ўйнашмоқда. Эҳтиёткорлик анча юқори.

37`
Жамоалар шунчаки футбол ўйнашмоқда. Шунчаки футбол эмас, шиддатли ва кескин курашларга бой ўйин кўрсатишса мақсадга мувофиқ бўларди.

35`
Кутилганидек ўйин қизиқарли ва томошабоп кечмоқда дея олмаймиз.

33` Жонсон бу АҚШ учун жиддий йўқотиш. Ушбу қанот ҳимоячиси жамоасининг етакчи ҳимоячиларидан ҳисобланарди. Жамоасининг ҳужумларни ташкил этишда ҳамда қайтаришда ушбу ҳимоячининг ўрни анчагина катта.

32` АҚШда мажбурий ўзгариш. Жонсон жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Йедин майдонга тушди. 

30` Бельгиянинг навбатдаги ҳужумини АҚШ ҳимояси қайтаришга эришди.

28`
АҚШ ҳозирча ҳимояни тартибга келтириш билан банд.

27` Ажойиб ҳужум! Бельгия чап қанотдан юришни амалга оширди. Лекин сўнгги паллада АҚШ ҳимоячиси хавфни бартараф этишга эришди.

25`
Бельгия кўпроқ ҳужум қилмоқда. Лекин ҳозирча бу ҳужумларан самара чикмаяпти.

24` Де Бруйне!!!!
Нималар қиляпсан? Ажойиб имконият, лекин зарбага аниқлик етишмади.

22`
Тибо Куртуа Демпсейни йўллаган зарбасини эгаллаб олди.

21`
АҚШ бурчак тўпини тепди. Анча хавфли кўриниш олган ушбу стандарт вазияти самарасиз бўлди.

19` Учрашувдаги илк огоҳлантириш. Камерон.

18`
Бир мухлис э боре деб майдонга тушиб келди.

16`
Хавфли вазиятлар кузкатилмаяпти. Ҳозирча бироз сокинлик.

14`
Ориги оёғини ушлаб майдонда ётибди. Баъзи бир футбол ишқибозлари ҳам футболни кўрмай, ухлаб ётибди...

12`
Бельгия бурчак тўпини амалга оширди. Феллайнининг боши билан йўллаган зарбасини ҳимоячи бартараф этди.

10`
АҚШ секин-аста ўйинни ўз қўлига олишга уринмоқда. Узун узатмалар орқали ҳужумга ўтишни режалаштиришмоқда.

8` Марк Вильмотс бугун Лукакуни асосий таркибга қўймаган. Тўғрида, учта ўйинда кутилган ўйинни кўрсата олмаган Лукакудан кўра, айни пайтда ўзини яххи томонларини кўрсата олаётган Ориги маъқулроқ.

6` Юрген Клинсманни кўрсатишмоқда. Жимгина ўйинни томоша қилмоқда. Балки нималарнидир ўйлаётгандир. Ҳар ҳолда Бельгия ўйинни анча бошқача бошлади ва бу Клинсманни "ўйлантириб" қўйган бўлса ажаб эмас.

5`
Бизга айнан тезкор ва шиддатли футбол керак. Ўйлаймизки, ҳар иккала жамоалар бизни чиройли футбол билан хушнуд этишади.

4`
Ташаббус Бельгия жамоасида. АҚШ ҳозирча ўз ўйинини топиб олиш билан банд.

3`
Бошланиши ёмон эмас. Бельгия тезда ҳужумга ўтди. Мертенс-Де Бруйне-Ориги "трио"си ташкил этган ҳужум Оригининг хавфли зарбаси якунланди! Тим Ховард бу вазиятда ўзини кўрсатишга мувофақ бўлди.

2` Бельгия!!!! Ажойиб ҳужум! Ориги!!! Ховард!!!!


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Жамоа сардорлари Компани ҳамда Демпсей ўйин олди бир-бирларига омад тилашди, юзаги бўлсада.

Анъанага кўра, ҳар иккала жамоа давлати мадҳиялари жаранг солиб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Жаҳон чемпионати нимчорак босқичининг сўнгги учрашуви Бельгия ҳамда АҚШ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Чорак финалнинг оҳирги иштирокчиси номини аниқлаб оламиз! Бу жамоалардан қизиқарли ва кескин курашларга бой бўладиган томошабоп ўйин кутиб қоламиз! Мундиал мухлисларни ўзининг навбатдаги лаззатли учрашуви билан қувонтиради деб умид қиламиз! Ҳа айтганча, бу ўйин шарҳида Сизлар учун Шаҳбоз Беғамов ишлайди.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика