Latest news

12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  2 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  2 11:35Родри яна жароҳат олди  3 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   1 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0 10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   4 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  6 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  7 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  11 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0

44 ёшли Осиё кубоги ғолиби мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлайди News

44 ёшли Осиё кубоги ғолиби мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлайди

2000 йилги Осиё кубоги ғолиби Шинжи Оно 25 йиллик футболчилик фаолиятини якунлашини маълум қилди.

"Консадоле Саппоре" футболчиси бугун 1998 йил бошлаган карьерасини тугатиши ҳақида эълон қилди. 

"Илк маротаба футболни ўзим учун кашф этганимдан бери 39 йил давомида менга ҳамроҳлик қилган оёқларимга дам бериш фурсати етди, шу боис ушбу мавсум охирида футбол ўйнашни тўхтатишга қарор қилдим.

Мавсум якунланишига ҳали вақт бор, лекин имкон қадар ўйинларда иштирок этишим учун яхши тайёргарлик кўришда давом этаман. Мени шу пайтгача қўллаб-қувватлаганингиз учун миннатдорчилик билдираман", деди Оно.

Оно профессионал фаолиятини 1998 йил "Урава Ред Даймондс" жамоасида бошлаган ва ўша йили миллий терма жамоа таркибида жаҳон чемпионатида майдонга тушган.

Оно терма жамоа таркибида 56 ўйин ўтказган ва 2000 йилги Осиё кубогида зафар қучган. 2002 йил эса Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика