Latest news

16:49"Манчестер Юнайтед" "Ювентус" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  1 15:40Эмилиан Карас "Пахтакор"да Камолиддин Тожиевга ёрдам беради  3 14:50Мареска "Реал" бош мураббийлигига номзод  6 13:40Буюк Хитой деворини қўриқлаётган мусулмон сарбозлар  18 13:03"Атлетико" Ли Кан Инга қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери устида иш бошлади. Хавбек ПСЖдан кетмоқчи  0 12:34Нани: "Роналдунинг 1000 та гол уриши осон. У бунинг учун керак бўлса энг кучсиз лигага кетади. Унга ҳужжатлаштирилган 1000 та гол керак - Пеле ва Ромарио каби урилган эмас”  39 12:00Бугунги ўйинлар: "Атлетико” уйда, “Ал Ҳилол”, “Барса” сафарда ва бошқалар  2 11:38Гласнер "Кристал Пэлас" боссларини танқид қилди: "Бизни ташлаб қўйишди. Захира ўриндиғида болалар ўтиришибди, сардорни эса ўйиндан бир кун олдин сотиб юборяпмиз. Жамоага нима дейишим керак? Ортиқ оғзимни очолмайман”  0 10:44Туркиянинг гранди ажойиб хайрияга қўл урди  1 10:15Гвардиола Гехининг транфери бўйича берилган саволга жавоб берди  0 09:46Sofascore. Шомуродов энг яхшилардан бири, Файзуллаев эса...  1 09:17Виталий Левченконинг янги жамоаси маълум  5 08:48Sofascore. Ҳусанов энг яхшилардан бири бўлди  12 08:20"Насаф" Сербия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди  10 07:53Нури Шаҳин кечаги учрашувдан сўнг Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9

БОСНИЯ - ЭРОН 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ News

БОСНИЯ - ЭРОН 3:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Босния ва Герцеговина - Эрон учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. “F” гуруҳи. 3-тур

БОСНИЯ – ЭРОН 3:1

Бош ҳакам
: Карлос Карбальо (Испания)

Голлар
: Эден Жеко (23), Пьянич (59), Ризо (83), Врсаевич (84).

Босния ва Герцеговина
: Бегович, Всаевич, Шунич, Колошинац, Спахич, Бешич, Сусич (Салихович, 80), Пьянич, Хадзич (Враньич, 63), Ибишевич, Жеко (Виска, 86).

Эрон
: А.Хагиги, Хожсафи (Алиризо, 63), Ҳуссайни, Содиғи, Некунам, Теймурян, Мунтазори, Пўлади, Шожаи (Ҳайдари, 46), Дежага (Карим, 68), Гучаннажод

Огоҳлантириш
:
Бесич (78), Карим (87).

                             МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                       
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Босния ва Герцеговина ҳамда Эрон учун мундиал тугади. Улар энди ўз уйларига равона бўлишади.

90` Учрашувнинг иккинчи бўлимига 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.


89` Босния ҳам, Эрон сўнгги дақиқаларда фақат ҳужум ташкил этиш ҳақида бош қотирмоқда.

87`
Карим жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Лекин ҳакам унинг фикрига ққўшилмади ва футболчига эътирозлари учун огоҳлантириш кўрсатди.

86`  Эден Жеко ўрнига Виска майдонга тушди.

85`
Эрон гол уриши билан Босния ва Герцеговина тезорлик билан жавоб қайтара олди. Сўнгги дақиқаларда очиқ футбол кўрмоқдамиз.

84` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Врсаевич!


83` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Гулханнажод!


82` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!
Эроннинг ҳужуми. Босния ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.

80`
Сусич ўрнига Салихович туширилди.

78` Бесич ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

75`
Мундиалларда ўйнаш борасида Эрон боснияликлардан тажрибалироқ. Лекин эронликларнинг футболчилари ва Босния жамоаси футболчилари ўртасида жуда катта фарқ бор.

73`
Эрон тақдирга тан бериб бўлди. Ташаббус тўлиқ боснияликлар қўлида.

71`
Эронда ҳужумни саралаи тарзда якунлай оладиган футболчи етишмаяпти.

68`
Дежага майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Карим майдонга тушди.

66`
Босния анча жонланди. Кетма-кет ҳужумлар. Бурчак тўпи.

64`
Эрон таркибида ўзгариш. Эҳсон Хожи Сафи ўрнига Алиризо Жаҳонбахш тушди.

62`
Босния таркибида ўзгариш. Хажич ўрнига Враньеч туширилди.

61`
Босния киритилган голдан сўнг яна ҳужумга интилмоқда.

59` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ!
Пьянич! Эрон футболчиси тўпни йўқотди ва Босния тезкорлик билан ҳужумини ривожлантирди. Пьяния жамоадошидан тўпни қабул қилиб олди ва дарвозага йўл топа олди, 2:0.

55`
  Босния ҳимояда бугун анча ишончли ўйнамоқда.

53`
Эроннинг ҳужумлари давом этмоқда. Зарба кетидан зарбалар... Лекин босниялик ҳимоячилар ҳозирча ишончли ҳаракат қилишмоқда.

Нариги ўйинда голлар-шоуси давом этмоқда. Бизда эса "оғир-ўйин" давом этмоқда.

49`
Эрон ҳужумга ўтмоқда. Лекин осиёликларнинг ҳужумлари рақиб жарима майдончаси олдига бормасдан якунланмай қолмоқда.

Эрон таркибида ўзгариш. Шожаи ўрнига Ҳайдари тушди.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим тугади! ТАНАФФУС!


Биринчи бўлимга ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди.

45`
Эрон жарима зарбасини амалга оширди. Лекин Бегович иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди.

43`
Всаевич қулай вазиятни кўкка совурмоқда. Тўпни Ибишевичга узатиш мақсадга мувофиқ бўларди. Лекин Всаевич тўпни дарвозага йўллашни танлади ва ноаниқ.

39`
Эрон ҳимоя қўрғони боснияликларнинг ҳужумини бартараф этиб қолди.

38`
Ўйин тизгини европаликлар тарафига ўтди.

36`
Спахичга тиббий ёрдам кўрсатилди.

33`
Осиёликлар ўтказиб юборилган голдан сўнг анча жонланишди. Босния эса кўпроқ вақтни ҳимояда ўтказишга мажбур бўлмоқда.

31`
Эроннинг ҳужуми! ХАВФЛИ! Аммо ўйиндан ташқари ҳолат бор экан бу ерда.

29`
Ўйин темпи бирдан кўтарилиб кетган эди. Ҳозир эса ушбу тезлик бироз пасайди.

27`
Эрон фаоллашди. Уларнинг бошқа чоралари ҳам йўқ. Лекин босниялик ҳимоячи ушбу хавфни бартараф этди.

25` ЭРОН! ШОЖАИ! ТЕЗКОР ЖАВОБ! Ажойиб вазият ва зўр зарба. Лекин тўп дарвоза тусинига тегиб қайтмоқда. УХХХХХ!

23` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! ЭДЕН ЖЕКО! Жеко узоқ маофадан Хагиги қўриқлайдиган дарвозабони чиройли тарзда ишғол этди. ҚОЙИЛ!

22`
Боснияда устунлик бор. Улар кўпроқ тўпни назорат қилиш борасида олдиндалар.

20` Хавфли вазиятлар содир этилмаяпти.

18`
Эроннинг тезкор ҳужумини Босния ҳимоячиси бузиб қўйди.

16`
Содиғи Эроннинг ҳужумини самарали тарзда якунлаши мумкин эди. Лекин унинг бу уриниши наф келтирмади.

Юзларини қаранг бу гўзални, қип-қизил...

Аргентиналик мухлислар Марадона билан суратга тушишмоқда


13`
Пьяничнинг тепган тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

12` Босния дарвоза яқинидан жарима тўпи тепади. Хавфли.

Босния - Эрон ўйинига Хоразмдан ҳам меҳмонлар ташриф буюришган кўринади


10`
Жеконинг зарбасини Хагиги ушлаб олди.

9`
Эрон ҳозирча ҳимояланмоқда.

7`
Боснияликлар ўз омадларини рақиб дарвоза олдидан излашмоқда.

6`
Эдин Жеконинг уриниши самарасиз бўлди.

Ийе, у ерда ҳисоб тенглашишга ҳам улгурибдию. Улар дарвозабонларсиз ўйнашмоқда шекилли. Ҳа майли, ўзимизни ўйинимизга қайтамиз.

Нариги ўйин гол бўлганмиш. Аргентина ҳисобда олдинга чиқиб олган.

3`
Эронга ғалаба зарур. Буни уларнинг ҳозирги фаолликлариндан ҳам билиб олса бўлади.

2`
Эроннинг ҳужуми. Дежага жарима майдончаси ичида йиқилди. Лекин бу вазиятда бош ҳакам эътирозга ўрин йўқ деб ҳиоблади. Пенальти йўқ. Ўйин давом этади.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ҳа майли, бошладик бўлмасам...

 
Анъанага кўра, ҳар иккала жамоалар давлат мадҳиялари янграб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "F" гуруҳи сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бу саҳифа орқали  Сиз Бония ва Герцеговина ҳамда Эрон жамоалари ўртасидаги баҳсни матнли онлайн трансляциясини ўқиб боришингиз мумкин. Хизматингизда Тошпўлат аканинг чин дўсти Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Баҳс соат 21:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика